Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимининг
Қарори
Шаҳардаги транспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 54-сонли, 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари навбатдаги 2014 йил мажбурий техник кўригидан ўтказилсин.
2. Техник кўрикни сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича иловага мувофиқ комиссия таркиби тасдиқлансин.
3. Шаҳар мудофаа ишлари бўлими (Н. Авлаев)га 2014 йил ойлик маоши сақланган ҳолда битта ходим ажратиш ва шаҳар ички ишлар бўлими ихтиёрига юбориш вазифаси юклатилсин.
4. Шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи (О. Холиқов)га:
«Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўригини:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказиш;
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 март — 30 июнда;
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўригини 1 январь — 31 августда ўтказилишини таъминлаш топширилсин.
5. Шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракат хавфсизлиги гуруҳи (О. Холиқов)га техник кўрикдан ўтаётган ҳар бир транспорт воситасининг ёритқич чироқлари ойналарига автомашина Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини такрор ёзилишини (грапировка йўли билан) таъминлаш юклатилсин.
6. Хонобод шаҳар фуқароларининг шахсий фойдаланишдаги автомототранспорт воситаларини мавсумий йиллик техник кўрикдан ўтказилиши шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи биноси олдида ташкил қилинсин.
7. Шаҳар «Хонобод садоси» газетаси муҳарририяти (Х. Мўминова)га техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва ишлаб чиқилган жадвалини газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 27 июндаги 99-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимлиги қурилиш масалалари бўйича бош мутахассиси Р. Солиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. АЛИМОВ
Хонобод ш.,
2014 йил 25 февраль,
52-қ-сон
Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 25 февралдаги 52-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Техник кўрикни сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
|
О. Холиқов |
— |
Шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, комиссия раиси | |
|
АЪЗОЛАРИ: | |||
|
2. |
Р. Солиев |
— |
Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси |
|
3. |
А. Марахимов |
— |
«Андижон ГЭС» корхонаси гараж мудири |
|
4. |
Ф. Қорабоев |
— |
МКТ «Ватанпарвар» Хонобод шаҳар Кенгаши раиси |
|
5. |
Х. Комеков |
— |
4-сон автокорхона МЧЖнинг автотранспортларни техник ҳолатини назорат қилиш ходими |
|
6. |
Т. Исроилов |
— |
Хонобод мудофаа ишлар бўлими катта техниги |
|
7. |
О. Шарипов |
— |
Хонобод шаҳар ДСИ навбатчилик қисми инспектори |