Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
қарори
2015 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2014 йил 12 сентябрдаги 139-сонли таклифларини инобатга олиб, шунингдек 2015 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини иш билан таъминлашнинг имкониятларини ошириш мақсадида қарор қиламан:
1. 2015 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун туман ҳокимлиги махсус комиссиясининг 1* ва 2 иловаларидаги* хулосаси ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2014 йил 12 сентябрдаги 139-сонли таклифлари маъқуллансин.
2. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари 1* ва 2-иловаларида* кўрсатилган квоталанган иш ўринлари ишловчиларни ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил қиладиган корхоналарда 3 фоиз, ишловчиларни ўртача сони 100 ва ундан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда 7 фоиз квота иш ўринлари (3 фоиз ногиронлар учун) яратилсин ва банд қилиб қўйилсин.
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини яратиш қуйидагича шакллантирилсин:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 31.5 фоиз ( 141 киши);
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 51,9 фоиз (232 киши);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 5,1 фоиз (23 киши);
одам савдосидан жабрланганлар учун 2,2 фоиз (10 киши);
ногиронлар учун 2.4 фоиз ( 11 киши);
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,3 фоиз (15 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга 3,7 фоиз ( 17 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.
4. Ушбу тоифадаги шахслар учун яратиладиган иш ўринлари уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шароитлари яратиб берилиши ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлиши, касб тайёргарлигига, соғлиғига тўғри келиши муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши лозим.
5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар, лавозимлар асосан ўқитувчи, кутубхоначилар, ҳамширалар, лаборантлар, алоқа ходимлари, оддий ишчилар, боғбонлар ҳамда хизматчилар, шунингдек бошқа касб ва лавозим эгалари учун мўлжалланган бўлиши лозим.
6. Ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлансинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
8. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
9. Туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Гадоев)га 7 кун муддат ичида туман ҳокимининг мазкур қарори нусхасини 1* ва 2-иловаларида* кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг устидан назоратни таъминласин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
10. Туман ҳокимининг 2013 йил 24 сентябрдаги «2014 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги 487-Қ-сонли қарори ҳамда 2014 йил 14 январдаги «2014 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги 487-Қ-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 14-Қ-сонли қарорлари 2014 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
12. Ушбу қарорнинг ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Қулиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Самарқанд т.,
2014 йил 26 сентябрь,
554-Қ-сон