Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 25 апрелда 2452-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2014 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, машина, трактор парки ОАЖлари, муқобил машина, трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилган.
2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, машина, трактор парки ОАЖлари, муқобил машина, трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;
техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина, трактор парки ОАЖлари, муқобил машина, трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикка тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳри, МФО 00014 ИИН 201122919 «Ўздавтехназорат» инспекцияси ШХВ 401421860144017950100082001 ИНН 200057080 ҳисоб рақамига тўланиши таъминлансин.
5. Туман ҳокими ўринбосари М. Ортиқовга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Маматалиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. ВАЛИЕВ
Уйчи т.,
2014 йил 15 февраль,
98-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 15 февралдаги 98-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик Давлат мажбурий техник кўригидан ўтказувчи комиссия
ТАРКИБИ
| М. Қамбаров | — | «Ўздавтехназорат» Уйчи туман инспектори, комиссия раиси |
| Б. Маматалиев | — | Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
| Комиссия аъзолари: | ||
| И. Усманов | — | «Уйчи МТП» ДАЖ раиси |
| Д. Хожиев | — | «Агросуғурта» ДАСК Уйчи туман бўлими мутахассиси |
| А. Абдуқаххаров | — | Уйчи туман «Агротехсервис» МТП МЧЖ раис ўринбосари |
| К. Мамадалиев | — | Уйчи туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари |
| Б. Азимов | — | Уйчи туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси |
Туман ҳокимининг 2014 йил 15 февралдаги 98-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги чопиқ трактори ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш
режаси
| Т/р | ҚФЙ ва ҳудудлар номи | Техниканинг номи | Техниканинг русуми | Техник кўрикдан ўтказиш муддати | Техник кўрикдан ўтказиш манзили | Техник кўрикдан ўтказиш санаси |
| 1. |
Уйчи МТП АЖ |
ҳайдов трактори | Магнум, Арион, МХ, ТС, Пума, ВТ-150, Т-4А | 09:00-16:00 | МТП автосаройида |
04.08.2014 йил |
| чопиқ трактори | МТЗ-80, ТТЗ-80-11 | 09:00-16:00 | 10.02.2014 йил | |||
| транспорт тракторлари | ТТЗ-80-10, МТЗ-80 | 09:00-16:00 | 01.04.2014 йил | |||
| трактор тиркамалари | 2ПТС-4-793 | 09:00-16:00 | 01.08.2014 йил | |||
| ўзиюрар техникалар | Кейс, Класс, Нью-холланд | 09:00-16:00 | 01.05.2014 йил | |||
| культиваторлар | КХУ-4, КРХ-4 | 09:00-16:00 | 10.02.2014 йил | |||
| чигит экиш сеялкалари | СЧХ-4 | 09:00-16:00 | 10.02.2014 йил | |||
| очар олиш (чизел ) мосламалари | Мослама | 09:00-16:00 | 02.06.2014 йил | |||
| ер текислагичлар | ПН-4 | 09:00-16:00 | 3-4.03.2014 йил | |||
| минерал ўғитлагичлар | НРУ-0,5 | 09:00-16:00 | 05.09.2014 йил | |||
| ОВХ пуркагичлар | ОВХ-600 | 09:00-16:00 | 01.08.2014 йил | |||
| дон экиш мосламалари | Қўғай мослама | 09:00-16:00 | 01.08.2014 йил | |||
| тишли бороналар | БЗЗ-3 | 09:00-16:00 | 3-4.03.2014 йил | |||
| асбоб-ускуналар | Металга ишлов бериш ускуналари | 09:00-16:00 | 01.04.2014 йил |