Қорақалпоғистон Республикаси Шўманой тумани ҳокимининг
қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2013 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини:
техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага;
тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.
* 2-илова берилмайди.
2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;
техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларга асосан амалга ошириш;
техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.
3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот раҳбарлари ва маҳалла раисларига:
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А. Алламбергеновга:
тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (М. Кайпов) мазкур қарорни маҳаллий «Шоманай нуры» газетасида чоп этилишини таъминласин.
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким И. ДАВЛЕТМУРАТОВ
Шўманой т.,
2014 йил 1 апрель,
186/4-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 1 апрелдаги 186/4-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
ТАРКИБИ
| Т/р | Ф.И.О | Лавозими |
| 1. | Р. Сапарниязов | «Давтехназорат» инспекцияси Шуманай тумани инспектори |
| 2. | О. Сейдуллаев | «Шуманай МТП» ДАЖ бош муҳандиси |
| 3. | О. Гайпназаров | «Суенли» ИТБ «Шоманай тармоғи» механиги |