24.10.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик Шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йил 24 апрелидаги консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг қоидаларини, халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз консуллик муносабатларини ривожлантириш, иккала мамлакат, шунингдек уларнинг фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, иккала мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиб, шунингдек консуллик муносабатларини тартибга солишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик Шартномасини тузишга қарор қилдилар ва шу мақсадда куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ҚИСМ
ТУШУНЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномада келтирилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консуллик округи» консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасаси бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш топширилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик муассасаси ходими» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат кўрсатиш хизматчиси» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик муассасасининг хизматчилари» консуллик мансабдор шахслари, консуллик муассасасининг ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «оила аъзоси» консуллик мансабдор шахсининг у билан бирга яшовчи ва унинг қарамоғида бўлган рафиқаси (эри), фарзандлари ва ота-онасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «хусусий уй хизматчиси» консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консулликка ваколат берган давлат фуқароси» консулликка ваколат берган давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни, қўллаш мумкин бўлган ҳолларда ҳар қандай юридик шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, ушбу бино ёки унинг қисмларига хизмат қилувчи ер майдонини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «консуллик архивлари» барча қоғозлар, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, фильмлар, овоз ёзиш ленталари, консуллик муассасасининг шифрлар ва кодлар, картотекалар билан бирга реестрлари ва уларни сақлашни таъминлайдиган бошқа ашёларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси» консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан шу давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий кемалардан ташқари, ҳар қандай кемани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) «консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси» консулликка ваколат берган давлатнинг таниқлик белгилари бўлган, шу давлатда қайд этилган, ҳарбий ҳаво кемаларидан ташқари, ҳар қандай учиш аппаратини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II ҚИСМ
КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИНИ ОЧИШ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаларини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасасини консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақатгина шу давлатнинг розилиги билан очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи, шунингдек бу билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ўзгаришлар консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасида келишувга биноан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш ва тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси бошлиғи тайинлангунига кадар консулликка ваколат берган давлат дипломатик йўллар билан ушбу шахс консуллик жойлашган давлат томонидан уни консуллик муассасаси бошлиғи сифатида тан олишга розилик беришига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат бундай тан олишга розилик бермаса, у ўз қарори сабабларини тушунтиришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Розилик олинганидан сўнг консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатга дипломатик йўллар билан консуллик муассасаси бошлиғининг патентини юбориши керак. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, лавозими ва даражаси, консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Патент олиниши билан консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига энг тўлиқ муддатда экзекватура беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси бошлиғи экзекватура олиши биланоқ ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин. Экзекватура берилгунига қадар консуллик муассасаси бошлиғи консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан ўз вазифаларини вақтинча бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғини тайинлашни тасдиқлагач ёки унга ўз вазифаларини вақтинча бажаришга рухсат бергач, у бу тўғрисида консуллик округининг ваколатли маъмурларини дарҳол хабардор қилиши ва консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажариши ва ушбу Шартнома кўзда тутган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдалана олиши учун барча чораларни кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи бирор сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консуллик муассасаси бошлиғи лавозими бўш бўлса, консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатдаги ушбу ёки бошқа консуллик муассасаси мансабдор шахси ёки консуллик жойлашган давлатдаги ўз дипломатик ваколатхонаси дипломатик ходимлари аъзоларидан бирига консуллик муассасаси бошлиғи вазифаларини вақтинча бажаришга ваколат бериши мумкин. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчининг тўлиқ исми, фамилияси, лавозими ва даражасини консуллик жойлашган давлатга олдиндан маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи ушбу Шартнома консуллик муассасаси бошлиғига берадиган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи дипломатик ходимлар аъзоси унинг дипломатик статусига мувофиқ берилган дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиш ва кетиш тўғрисида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган ердаги ваколатли маъмурларга ёзма равишда қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик муассасаси хизматчиларнинг тўлиқ исми, фамилияси ва даражаси, келиш ва тамомила кетиш ёки вазифаларини бажаришни тўхтатиш вақти, шунингдек консуллик муассасасида ишлаш даврида хизмат ҳолатидаги ўзгаришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик муассасаси хизматчилари оила аъзоларининг ва хусусий уй хизматчиларининг келиш ва тамомила кетиш вақти, шунингдек уларнинг статусларидаги ўзгаришлар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасаси хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига тегишли гувоҳномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақатгина консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик мансабдор шахси бўла олади, бироқ у консуллик жойлашган давлатда доимий яшовчи шахс бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экзекватурани бекор қилиш ва тан олишни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат исталган вақтда, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда, консулликка ваколат берган давлатни у ёки бу консуллик мансабдор шахси «persona non grata» эканлиги ёки консуллик муассасасининг у ёки бу ходими ва хизмат кўрсатиш хизматчиси номақбул эканлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда консулликка ваколат берган давлат ушбу шахсни чақириб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар консулликка ваколат берган давлат оқилона муддат ичида бу мажбуриятни бажармаса, унда консуллик жойлашган давлат мос равишда ушбу шахснинг экзекватурасини бекор қилиши ёки бундай шахсни консуллик муассасаси ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходими этиб тайинланган шахс консуллик жойлашган давлат ҳудудига келмасидан олдин ёки, агар у консуллик жойлашган давлатда бўлса, у ўз вазифаларини бажаришга киришишидан аввал номақбул деб эълон қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда консулликка ваколат берган давлат унинг тайинланишини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ҚИСМ
КОНСУЛЛИК ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат ва унинг фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек консулликка ваколат берган давлат фуқароларига ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) савдо, иқтисодий, маданий, спорт, илмий-техника, туристик ва бошқа соҳаларда консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консуллик жойлашган давлатда барча қонуний йўллар билан сиёсий, савдо, иқтисодий, маданий, спорт, илмий-техника ва бошқа соҳалардаги аҳвол тўғрисида маълумот олиш ва бу тўғрида консулликка ваколат берган давлат ҳукуматига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) консулликка ваколат берган давлат санкция қилган, консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари билан таъқиқланмаган еки бажарилишига консуллик жойлашган давлат эътироз билдирмайдиган қўшимча вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ва фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш масалалари бўйича вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат фуқароларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлат қонунларига мувофиқ фуқаролик масалалари бўйича илтимосномаларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) никоҳдан ўтувчи иккала шахс консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган ҳолда консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ ва бу консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаса, никоҳни қайд этиш ва никоҳ тўғрисида гувоҳнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид бўлмаган ҳолда консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг туғилиши ва ўлимини қайд этиш ва тегишли гувоҳномаларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари манфаатдор шахсларни консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларга риоя қилишдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт ва визалар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси паспортлар, кириш, кириш-чиқиш, транзит ва бошқа визаларни, шунингдек бу каби ҳужжатларни бериш, узайтириш, бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал тасдиқлаш ва легаллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидаларига мувофиқ консуллик мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фуқаролигидан қатъи назар, ҳар қандай шахснинг илтимосига кўра консулликка ваколат берган давлатда фойдаланиш учун турли ҳужжатларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг илтимосига кўра консуллик жойлашган давлатда ёки ундан ташқарида фойдаланиш учун турли ҳужжатларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳужжатларни консулликка ваколат берган давлат ёки консуллик жойлашган давлат расмий тилига таржима қилиш ва бу таржиманинг тўғрилигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) консулликка ваколат берган давлат ёки консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари томонидан берилган ҳужжатларни легаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг васиятномаларини тузиш, тасдиқлаш ва сақлашга қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ўртасидаги акт ва битимлар консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид бўлмаганлиги ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни ўрнатиш ёки топширишга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли бундай акт ва битимларни тузиш ва тасдиқлаш; бир томондан консулликка ваколат берган давлат фуқаролари, иккинчи томондан бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги акт ва битимлар консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаслиги шарти билан, бундай акт ва битимлар фақатгина консулликка ваколат берган давлатдаги мулк ёки ҳуқуқларга тегишли бўлганлиги ва бу давлатда кўриб чиқилиши керак бўлган ишларга тааллуқли бўлганлиги сабабли бундай акт ва битимларни тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг турли ҳужжатлардаги имзолари тўғри эканлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаганлиги сабабли консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг мулки ва ҳужжатларини сақлашга қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ консуллик мансабдор шахси томонидан тузилган, тасдиқланган ёки таржима қилинган ҳужжатлар консуллик жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бўлса, улар консуллик жойлашган давлатда шу давлатнинг ваколатли маъмурлари ва муассасалари томонидан тузилган, тасдиқланган ёки таржима қилинган ҳужжатлардек юридик аҳамиятга ва далил бўла оладиган кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар консуллик жойлашган давлат қонунчилиги бўйича зарур бўлса, ҳужжатлар легаллаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан учрашиши ва алоқа қилиши, уларга маслаҳат бериши ва ҳар томонлама кўмаклашиши, жумладан уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларига консуллик жойлашган давлат ҳудудида доимий яшовчи ёки вақтинча бўлган консулликка ваколат берган давлатнинг дараксиз йўқолган фуқароларини излашга кўмаклашиш илтимоси билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг консуллик муассасаси билан алоқалари ва уларнинг консуллик муассасасига киришини ҳеч бир усул билан чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик округи доирасида ҳибсга олинса, ушланса ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилса, шундан кейин етти кун давомида консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари бу тўғрида консуллик муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг ҳибсга олинган,ушланган ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқда жазо муддатини ўтаётган фуқаросини бориб кўриши, у билан алоқада бўлиши, учрашиши ва унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкин. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасаси мансабдор шахсининг илтимосига кўра консулликка ваколат берган давлатнинг кўрсатилган шахси билан консуллик муассасаси ходимининг учрашувини хабар қилингандан кейин уч кун давомида ташкил этиши керак. Кейинги бориб кўришлар консуллик жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ оқилона қамоқда оралиқларидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари ҳибсга олинган, ушланган ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилган консулликка ваколат берган давлатнинг фуқаросини ушбу модданинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ унинг ҳуқуқлари тўғрисида кечиктирмай хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқлар консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Бироқ консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларини татбиқ этиш ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишни чеклаши керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат маъмурлари уларда ахборот бўлган ҳолда консуллик мансабдор шахсига консуллик жойлашган давлатда доимий яшовчи консулликка ваколат берган давлат фуқароси учун васий ёки ҳомий тайинлаш зарурияти тўғрисида хабар беради. Ўз навбатида консуллик мансабдор шахси юқорида кўрсатилган ҳолатлар бўйича консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари билан боғланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари билан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган масала бўйича ҳамкорлик қилади ва, зарур бўлганида, консуллик жойлашган давлат қонунчилигига биноан васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажариш учун шахсни тавсия этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлат суди ёки бошқа ваколатли маъмурлари таклиф этилган шахсни бирор сабабларга кўра васий ёки ҳомий сифатида номақбул деб ҳисобласа, унда консуллик мансабдор шахси бошқа номзодни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлат фуқароларига вакиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик жойлашган давлатда йўқ бўлгани ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлмаса, унда консуллик мансабдор шахси алоҳида ишончномасиз ушбу фуқарога консуллик жойлашган давлатнинг судларида ва бошқа органларида вакиллик қилиши ёки ушбу фуқаро ўз ваколатли шахсларини тайинлагунича ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олгунича тегишли вакиллик қилишни таъминлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос мулкни ҳимоя қилиш бўйича чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот бўлган ҳолда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг консуллик жойлашган давлатда ўлими тўғрисидаги барча ҳоллар тўғрисида консуллик муассасасини имкони борича қисқа муддатда хабардор қиладилар ва унинг илтимосига биноан ўлим тўғрисида гувоҳнома ёки ўлим фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик жойлашган давлатда мерос қолдирган ҳолда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари мерос мулк таркиби, меросхўрлар, рад жавоби олувчилар, шунингдек васиятнинг мавжудлиги тўғрисида консуллик муассасасини имкони борича қисқа муддатда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурларидан ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган мерос мулкини рўйхатга олиш ва муҳрлаш вақтида қатнашишга рухсат сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар консулликка ваколат берган давлатнинг бирор фуқароси консулликка ваколат берган давлатда вафот этган ҳар қандай фуқароликка эга бўлган шахснинг мулкига ворислик қилиш ёки уни олиш ҳуқуқини олган бўлса, унда, агар бу консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароси консуллик жойлашган давлатдан ташқарида бўлса ҳам, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари уларда ахборот бўлган ҳолда консулликка ваколат берган давлатнинг ушбу фуқароси меросхўр ёки рад жавоби олувчи эканлиги тўғрисида консуллик муассасасини имкони борича қисқа муддатда хабардор қиладилар. Ўз навбатида консуллик мансабдор шахси юқорида кўрсатилган ҳолатлар бўйича консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари билан боғланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқароси номидан, агар бундай шахс консуллик жойлашган давлатда бўлмаса, суд, бошқа маъмурлар ёки алоҳида шахсдан бирор шахс вафоти натижасида бу фуқарога тегишли бўлган пул ёки бошқа мулкни, жумладан мерос, компенсация тўлови ва суғурта бўйича тегишли бўлган маблағларни қабул қилиши ва бу пулларни кўрсатилган шахсга бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консуллик жойлашган давлатда вақтинча бўлган консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг ўлими ҳолида, шунингдек консуллик жойлашган давлатда вафот этган шахснинг қариндошлари ёки унинг вакиллари бўлмаса, ва шу билан бирга у қолдирган ашёлар вафот этган шахснинг консуллик жойлашган давлатда ўз зиммасига олган мажбуриятлари билан боғлик бўлмаса, унда консуллик мансабдор шахси қолдирилган ашёларни олиш, сақлаш ёки белгиланган жойга бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемасига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидалари кўзда тутган назорат қилиш ва инспекция ҳуқуқларини консуллик жойлашган давлат аэропортида ёки ҳавода парвозда бўлган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига, шунингдек уларнинг экипаж аъзоларига нисбатан амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси ўз консуллик округи доирасида консуллик жойлашган давлат аэропортида ёки ҳавода парвозда бўлган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига, шунингдек уларнинг экипаж аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасининг командири ёки унинг экипажи аъзолари билан алоқа қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасининг парвози ёки унинг аэропортда турган вақтида содир бўлган ҳодисаларни текшириш, командирни ёки экипаж аъзоларини сўроқ қилиш, ҳаво кемасининг гувоҳномасини текшириш, командирнинг ҳаво кемаси, унинг парвози ва бориш жойи тўғрисидаги ахборотини тинглаш, шунингдек ҳаво кемасига парвоз, қўниш ва аэропортда туриш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда консулликка ваколат берган давлатнинг қонунчилигига биноан командир ва экипаж аъзолари ўртасидаги турли хил баҳсларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) зарур бўлганида ҳаво кемаси командири ёки экипаж аъзоларининг касалхонада даволанишини ёки репатриациясини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳаво кемасига нисбатан консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидалари кўзда тутган ҳар қандай ҳужжатларни олиш, бериш ёки тасдиқлаш ҳуқуқларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ушбу модда кўзда тутган вазифаларни бажаришда консуллик жойлашган давлат ваколатли органларига ёрдам ва кўмак сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасига нисбатан мажбурлов чораларидан ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемасига нисбатан мажбурлов чораларини қўлламоқчи ёки унда текширув ўтказмоқчи бўлсалар, улар консуллик мансабдор шахси ёки унинг вакили бундай ҳаракатларни амалга ошириш вақтида қатнашишлари учун консуллик муассасасини бу тўғрида олдиндан хабардор қиладилар. Агар масаланинг муҳимлигидан вақт етишмаслиги сабабли консуллик муассасасини олдиндан хабардор қилиш мумкин бўлмаса, консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасасини юқорида кўрсатилган ҳаракатлар қилиниши биланоқ хабардор қиладилар ва консуллик муассасаси мансабдор шахсининг илтимосига кўра имкони борича қисқа муддат ичида бу ҳаракатлар тўғрисида тўла маълумот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари консуллик жойлашган давлат маъмурлари 1-бандга мувофиқ ҳаво кемаси командири ёки экипаж аъзоларига нисбатан шу каби чораларни кўрган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари амалга оширадиган оддий божхона, чегара, хавфсиз ва санитария назоратига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар консулликка ваколат берган ҳаво кемаси, унинг экипаж аъзолари ва пассажирлари консуллик жойлашган давлатда тинчлик, хавфсизлик ва жамоат тартибини бузмасалар, консуллик жойлашган давлат маъмурлари ҳаво кемасининг ички ишларига аралаша олмайдилар. Консулликка ваколат берган давлат кемаси командири ва консуллик мансабдор шахси илтимос қилган ёки улар розилик берган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳалокатга учраган ҳаво кемасига ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат кемаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида ҳалокатга учраса ёки консуллик жойлашган давлат ваколатли органлари консуллик жойлашган давлат ҳудудида ҳалокатга учраган ҳаво кемасида консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ва уларнинг мулки борлиги тўғрисида маълум бўлса, унда консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари имкони борича қисқа муддатда бу тўғрида консуллик муассасасига маълум қиладилар, шунингдек ҳаво кемасини ва консулликка ваколат берган давлат фуқароларини, шунингдек уларнинг мулкини қутқариш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси ҳалокатга учраган ҳаво кемаси, унинг экипаж аъзолари ва йўловчиларига ёрдам бериш учун чоралар кўриши, шунингдек бу мақсадда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консуллик жойлашган давлат ёки учинчи давлат ҳудудида ҳалокатга учраган консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемаси,унинг ашёлари ёки юки консуллик жойлашган давлатда топилган бўлса ва бунда ҳаво кемаси командири, эгаси ёки суғуртачилари бўлмаса, ёки улар бу мулкни сақлаш ёки уни ишлатишга қодир бўлмасалар, унда консуллик мансабдор шахси уларнинг номидан ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ва мулкини сақлаш ва ишлатиш бўйича чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси, унинг ашёлари ва юки консуллик жойлашган давлатда сотмаслик ёки ишлатмаслик учун олиб борилган бўлса, консулликка ваколат берган давлат томонидан уларга божхона тўловлари ва шу каби йиғимлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома 16, 17 ва 18-моддаларининг консулликка ваколат берган давлат ҳаво кемасига тааллуқли бўлган қоидалари тенг даражада унинг кемаларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида консулликка ваколат берган давлат қонунчилиги кўзда тутган консуллик йиғимларини ундириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифаларини консуллик округида ва ундан ташқарида бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси консуллик вазифаларини фақатгина ўз консуллик округида бажариши мумкин. Консуллик жойлашган давлат розилиги билан у шунингдек консуллик вазифаларини ўз консуллик округидан ташқарида бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат маъмурлари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз консуллик вазифаларини амалга оширишда консуллик мансабдор шахси консуллик округи ваколатли маъмурларига, шунингдек консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли марказий органларига шу давлат қонун-қоидалари ва урф-одатлари йўл қўядиган даражада мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхона томонидан консуллик вазифаларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонаси консуллик жойлашган давлат ташқи ишлар вазирлигига консуллик вазифаларини бажарувчи дипломатик ходимларнинг тўлиқ исми, фамилияси, лавозими ва даражасини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлатдаги консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонасининг шу ваколатхонада консуллик вазифаларини амалга ошириш юкланган дипломатик ходимларига ушбу Шартнома кўзда тутган консуллик мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вазифалари юкланган дипломатик ходимлар уларнинг дипломатик статусига биноан берилган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV ҚИСМ
ИМТИЁЗЛАР ВА ИММУНИТЕТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ўз вазифаларини бажариши учун шарт-шароитни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ўз вазифаларини бажариши учун консуллик жойлашган давлат барча имкониятларни яратиб беради. У консуллик муассасаси хизматчиларини ўз ҳимоясига олади ва консуллик муассасаси ходимлари ўз мажбуриятларини бажара олишлари ва ушбу Шартномага биноан имтиёз ва иммунитетлардан фойдалана олишлари учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик ва турар жой бинолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ёки унинг ваколатли шахслари консуллик жойлашган давлат қонунчилиги доирасида консуллик муассасаси эҳтиёжлари учун ва консуллик муассасаси хизматчилари учун турар жой бинолари сифатида ишлатиладиган бинолар ёки бинолар қисмларини ва уларга хизмат кўрсатувчи ер майдонларини хусусий мулкка, ижарага олиши, қуриши ёки бошқа усуллар билан эга бўлиши мумкин. Консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлган ёки унда доимий яшовчи консуллик муассасаси ходимларининг турар жой бинолари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлатга ушбу модданинг 1-бандига кўра консуллик биноларини олишда ёрдам кўрсатади ва зарур ҳолларда консулликка ваколат берган давлатга, шунингдек консуллик муассасаси хизматчилари учун тўғри келадиган турар жой биноларини олишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари консулликка ваколат берган давлатни консуллик жойлашган давлатнинг ер майдонлари, қурилиш ва шаҳар лойиҳалаштиришига тааллуқли қонун-қоидаларига риоя қилиш заруриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат байроғи ва гербини ишлатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасаси биносига ўз давлат гербини ва консулликка ваколат берган давлат ва консуллик жойлашган давлат тилларида консуллик муассасаси номи ёзилган қалқонни ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат ўз байроғини консуллик биноси, консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳи ва у ўз расмий мажбуриятларини бажаришида унинг транспорт воситаларига ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидалари ва урф-одатлари эътиборга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик бинолари ва консуллик мансабдор шахслари турар жой биноларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик бинолари дахлсиздир. Консуллик жойлашган давлат маъмурлари уларга консуллик муассасаси бошлиғи ёки консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғи ёки улардан бири томонидан тайинланган шахснинг розилигисиз киришлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик биноларида фуқароларнинг хавфсизлиги ва мулк бутлиги, шунингдек қўшни консуллик жойлашган давлат бинолари учун хавф туғдирадиган ёнғин ёки бошқа табиий офат юзага келган ҳолларда бундай розилик энг қисқа тўғри келадиган вақтда берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлат зиммасида консуллик биноларини бостириб кириш ёки зарар етказишдан ҳимоя қилиш учун ва консуллик муассасаси тинчлигини бузиш ёки унинг шаънини ҳақоратлашнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриш махсус мажбурияти ётади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари шунингдек консуллик мансабдор шахсларининг турар-жой биноларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик архивлари уларнинг қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқалар эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат барча расмий мақсадлар учун консуллик муассасасининг алоқалар эркинлигига рухсат бериши ва уни ҳимоя қилиши керак. Консулликка ваколат берган давлатнинг ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда консуллик муассасаси барча мос келадиган воситалар, жумладан кодланган ёки шифрланган депешалар, дипломатик ёки консуллик вализаларидан фойдаланиши мумкин. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билангина радиоузатгични ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий корреспонденцияси дахлсиздир. Консуллик вализаси очилиши ёки ушлаб қолиниши мумкин эмас. Консуллик вализаси муҳрланган ва унинг характерини кўрсатувчи ташқи белгиларга эга бўлиши керак ва фақатгина консуллик муассасаси фойдаланиши учун мўлжалланган расмий корреспонденция, ҳужжатлар ва ашёларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фақатгина консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган консулликка ваколат берган давлат фуқароси консуллик курьери бўлиши мумкин. У унинг шахсини тасдиқловчи расмий ҳужжатга эга бўлиши керак. Консуллик курьери, консуллик жойлашган давлатда бўла туриб, дипломатик курьерлар сингари ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализаси консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси командири ёки кема капитанига топширилиши мумкин. Бу командир ёки капитан вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланади, бироқ у консуллик курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консуллик жойлашган давлатнинг маъмурлари билан келишилган ҳолда Консуллик мансабдор шахси консуллик вализасини ҳаво кемаси командири ёки кема капитанидан бевосита ва тўсиқсиз қабул қилиб олиши ёки топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракат қилиш эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлатнинг давлат хавфсизлиги мулоҳазаларига кўра ҳудудларига кириш тақиқланган ёки чекланган туманлар ҳақидаги қонун-қоидаларига зид келмаганлиги туфайли консуллик муассасаси хизматчиларига консуллик округи доирасида эркин ҳаракат қилишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар. Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси мансабдор шахсларига лозим бўлган ҳурмат билан караши ва уларнинг шахси, эркинлиги ва шаънига тажовузларнинг олдини олиши учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари консуллик жойлашган давлатнинг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан иммунитетдан фойдаланадилар. Қуйидаги фуқаролик даъволари бундан истисно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик мансабдор шахси тузган, у бўйича консулликка ваколат берган давлат номидан бевосита ёки билвосита ҳаракат қилмайдиган шартномадан келиб чиқувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик жойлашган давлатда йўл-транспорт воситаси, кема ёки ҳаво кемаси келтириб чиқарган зарарни учинчи шахс тўлаб беришни талаб қилганида юзага келадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) консуллик жойлашган давлат ҳудудидаги хусусий кўчмас мулкка тегишли бўлган, агар улар консулликка ваколат берган давлат номидан консуллик мақсадларида унга эгалик қилмасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) улар консулликка ваколат берган давлат номидан эмас, балки хусусий шахслардек васиятни бажарувчи, мерос мулк ҳомийси, меросхўр ёки рад жавоби олувчи сифатида бўлганларида меросга эга бўлишга тааллуқли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) консуллик жойлашган давлатда ўз расмий вазифалари доираларидан ташқари улар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай профессионал ёки тижорат фаолиятга тегишли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар консуллик жойлашган давлат ушбу модда 1-бандида баён этилган қоидаларга биноан ижро чораларини кўрса, унда консуллик мансабдор шахслари шахсий дахлсизлиги ва уларнинг турар жой бинолари дахлсизлиги бузилиши керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари ушбу модда 1-бандининг 1 ва 2-кичик бандларида баён этилган фуқаролик даъволаридан ташқари уларнинг хизмат фаолияти доирасида консуллик жойлашган давлатнинг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари, уларга суд маъмурлари томонидан бу давлатнинг қонуни бўйича жазоланадиган ҳаракатларни бажариш бўйича айб қўйилган ёки қонуний кучга кирган суд ҳукми асос бўлган ҳоллардан ташқари ҳибсга олиниши ҳам, ҳар қандай бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ва хизмат кўрсатиш хизматчиси ҳибсга олинган ёки ушланган ҳолда консуллик жойлашган давлат бу тўғрида консуллик муассасаси бошлиғини дарҳол хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахси гувоҳ сифатида кўрсатмалар беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари гувоҳлар сифатида чақирилиши, консуллик жойлашган давлатнинг судлари ёки бошқа ваколатли маъмурлари олдида кўрсатмалар бериш учун чақиртирилишлари мумкин. У иш фаолиятига тегишли вазият тўғрисида кўрсатмалар беришдан бош тортиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ барча ҳолларда консуллик муассасаси ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчисига нисбатан мажбурий чоралар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бирор консуллик ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчиси гувоҳлик кўрсатмалари беришини талаб этаётган консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари у ўз вазифаларини бажаришига халал бермасликлари керак. Улар, имкони бўлганида, ушбу консуллик ходим ёки хизмат кўрсатиш хизматчисидан Консуллик биносида ёки унинг турар жойида кўрсатмалар олиши ёхуд ундан ёзма кўрсатмаларини қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат мажбуриятлари ва ҳарбий хизматдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси хизматчилари консуллик жойлашган давлатда меҳнат ва жамоат мажбуриятларининг ҳар қандай шаклларидан ва ҳарбий хизматдан озод этиладилар. Улар шунингдек чет эл фуқароларини қайд этиш, консулликка ваколат берган давлат учун иш бажаришга тааллуқли яшаш, меҳнат фаолиятига рухсат олиш ва бошқа шу каби талабларга нисбатан консуллик жойлашган давлат қонунчилиги кўзда тутган барча мажбуриятлардан, агар булар чет эллик фуқароларга нисбатан кўзда тутилган бўлса, озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасасини солиқлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи шахс ҳар қандай шаклда эгаси ёки ёлловчиси бўлган консуллик бинолари ва турар жой бинолари, шунингдек кўрсатилган мулкни олишга тааллуқли битим ёки ҳужжатлари барча давлат, нохия ва муниципал солиқ йиғим ва товонлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган ёки унинг ихтиёрида бўлган ёки ишлатилаётган ва консуллик мақсадларига мўлжалланган кўчириб бўладиган мулк солиқлар ва шу каби йиғимлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу қоида консуллик мақсадлари учун олиш ҳолларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик жойлашган давлатда консуллик муассасаси ундирадиган консуллик йиғимлари барча солиқлар ва йиғимлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модда 1 ва 2-бандлари қуйидагиларга тааллуқли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) конкрет хизматлар учун ундириладиган тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консулликка ваколат берган давлат ёки унинг вакили билан битим тузаётган шахсдан консуллик жойлашган давлат қонунчилигига биноан ундириладиган солиқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси хизматчиларини солиқлардан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси хизматчилари қуйидагилардан ташқари консуллик жойлашган давлатнинг барча давлат, маҳаллий ва муниципал солиқларидан озод этиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) товар ва хизматлар қийматига киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Шартнома 35-моддаси 1-банди қоидалари кўзда тутган ажратишлар билан консуллик жойлашган давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкка солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Шартнома 38-моддаси кўзда тутган ажратишлар билан консуллик жойлашган давлат томонидан мерос мулкига солинадиган солиқлар, мерос олишга ва унинг ўтишига солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) хизмат фаолияти билан боғлик бўлмаган, консуллик жойлашган давлатдаги манбалардан олинадиган ҳар қандай хусусий даромадларга солиқ ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) конкрет хизмат кўрсатиш турлари учун ундириладиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ушбу Шартнома 35-моддаси кўзда тутган ажратишлар билан қайд этиш, суд ва реестр божлари, ипотека ва гербли йиғимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси хизматчилари консулликка ваколат берган давлатдан оладиган иш ҳақига консуллик жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ иш ҳақидан ундириладиган солиқ ва бошқа шу каби йиғимлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловлари ва божхона текширувидан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик жойлашган давлат, унда қабул қилинган қонун қоидаларга мувофиқ қуйидагиларни олиб киришга рухсат этади ва сақлаш, ташиш ва шу хилдаги хизматлар учун йиғимлардан ташқари, барча божхона тўловларидан озод этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик муассасасининг хизмат мақсадлари учун мўлжалланган ашёлар, жумладан унинг транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) консуллик мансабдор шахси шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган ашёлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлар, жумладан консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари дастлаб жойлашиб олишлари учун уй жиҳозлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг 2 ва 3-кичик бандларида айтиб ўтилган ашёлар тегишли шахс томонидан бевосита истеъмол қилиш учун зарур бўлган миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси шахсий йўловчи юклари божхона текширувидан озод этилади. У фақат унда ушбу модда 1-банди 2-кичик бандида айтиб ўтилганлардан фарқ қиладиган ашёлар ёки консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари билан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган ёки карантин қоидаларига тушадиган ашёлар бор дейишга жиддий асослар бўлганидагина текширилиши мумкин. Текширув жойда тегишли консуллик муассасаси мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси хизматчисининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси хизматчиси ёки унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда консуллик жойлашган давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) консуллик жойлашган давлатда олинган ва ушбу шахснинг вафоти вақтида олиб чиқилиши тақиқланган мулкдан ташқари, вафот этган шахснинг қўзғатиш мумкин бўлган мулкини олиб чиқишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) вафот этган шахснинг меросига ҳеч қандай давлат, нохия ва муниципал солиқ солмайди ва фақатгина консуллик муассасаси хизматчиси ёки унинг оила аъзоси сифатида консуллик жойлашган давлатда бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳолда консуллик жойлашган давлатга олиб кирилган ёки олинган қўзғатиш мумкин бўлган мулкни мерос қилиб олишга бож ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси хизматчилари оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома 4-моддасининг 2-бандида айтиб ўтилган ҳоллардан ташқари ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ консуллик мансабдор шахслари оила аъзолари ва консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари оила аъзолари мос равишда консуллик мансабдор шахслари, консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчилари консуллик жойлашган давлатнинг фуқаролари ёки доимий яшовчилари бўлса, улар 33-модданинг 2-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари ушбу Шартнома қоидалари кўзда тутган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси хизматчилари консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлса ёки унда доимий яшаса, уларнинг оила аъзолари иммунитетлар ва имтиёзлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусий уй хизматчилари ушбу Шартнома қоидалари кўзда тутган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ушбу Шартноманинг 32 ва 33-моддаларида кўрсатилган консуллик муассасасининг тегишли хизматчилари фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин. Воз кечиш барча ҳолларда консуллик жойлашган давлатга ёзма равишда аниқ ифодаланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юрисдикциядан иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ консуллик муассасаси хизматчиси томонидан суд ишини қўзғатиш уни асосий даъво билан боғлиқ бўлган бирор-бир қарши даъвога нисбатан юрисдикциядан иммунитетга таяниш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик ёки маъмурий ишлар бўйича юрисдикциядан иммунитетдан воз кечиш суд қарорини ижро этишга нисбатан иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бундай воз кечиш учун алоҳида ёзма хабарнома зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларини ҳурмат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имтиёз ва иммунитетларига зиён етказмаган ҳолда ушбу Шартнома Қоидаларига биноан имтиёзлар ва иммунитетлар ҳавола этиладиган барча шахслар консуллик жойлашган давлатнинг қонун қоидаларини, жумладан транспорт воситалари ҳаракати ва уларнинг суғуртасини тартибга солувчи қонун-қоидаларни ҳурмат қилишлари шарт. Улар шунингдек консуллик жойлашган давлатнинг ички ишларига аралашмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси хизматчилари ўз расмий вазифаларини бажаришдан ташқари бирор-бир бошқа профессионал ёки тижорат фаолияти билан шуғулланмасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ҚИСМ
ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг ратификацияси, кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома ратификация қилинади. Шартнома ратификация ёрлиқлари билан алмашинган кундан сўнг ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Шартнома амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилган кундан сўнг олти ой ўтгунига қадар кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пекин шаҳрида, 1994 йил 24 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида тузилди, учала матн ҳам бир хил кучга эга. Ушбу Шартномани талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.