19.04.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (бундан кейин матнда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталади),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз халқлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилишига кўмаклашиш ҳамда ҳар иккала мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги асосларда тегишли мамлакатларнинг ҳудудлари ўртасида ва уларнинг сарҳадларида ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва алоқа қилиш тўғрисида аҳдлашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадларига мувофиқ қуйидаги атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «авиация маъмурлари» атамаси — Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Фуқаро авиациясининг Бош директорини ёки ҳозирги вақтда шу шахс бажараётган ишларни амалга оширишга вакил қилинган ҳар қандай шахс ёки органни, Хитой Халқ Республикасига нисбатан — Хитой Фуқаро авиациясининг маъмуриятини ҳамда ҳозирги вақтда мазкур маъмурият томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга оширишга вакил қилинган ҳар қандай шахс ёки органни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «авиакорхона» атамаси — халқаро ҳаво йўлларини таклиф этувчи ёки улардан фойдаланувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонасини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «тайинланган авиакорхона» атамаси — ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва вакил қилинган авиация корхонасини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «ҳаво йўли» атамаси — йўловчилар, юклар ва почтани ижтимоий ташиш мақсадида ҳаво кемалари томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай мунтазам ҳаво йўлини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «халқаро ҳаво йўли» атамаси — бир неча давлатнинг ҳаво бўшлиғи устидан ўтадиган ҳаво йўлини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда тўхташ» атамаси — йўловчилар, юк ёки почта олиш ёки туширишдан бошқа исталган мақсаддаги тўхташни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «сиғим» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳаво кемасига нисбатан муайян маршрутда ёки маршрутнинг бир қисмида ишлатиладиган муайян тайёрага сиғадиган тижорат юкини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳаво қатновига нисбатан — ишлатилаётган тайёра ҳажмининг шу давр мобайнида маршрутда ёки маршрутнинг бир қисмида бажарган рейсларига кўпайтирилганда чиққан миқдорни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «тариф» атамаси — йўловчилар, қўл юки ва юк ташиш нархини, шу жумладан агентлик ва бошқа ёрдамчи хизматларнинг нархлари ва шартларини билдиради, лекин почта ташиш учун бериладиган ҳақ ва шартлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «маршрутлар тавсифи» атамаси — ушбу Битимга илова қилинган ёхуд ушбу Битим 17-моддаси қоидаларига мувофиқ белгиланган маршрутлар тавсифини билдиради. Маршрутлар тавсифи ушбу Битимнинг ажралмас қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ўзининг тайинланган авиакорхонаси маршрутлар тавсифида кўрсатилган маршрутлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво линиялари (бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб юритилади) бўйича қатновни йўлга қўйиши ва амалга ошириши мақсадида ушбу Битимда кўзда тутилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланаётганида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан белгиланган маршрут(лар) бўйича шу Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қўнмай ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация идоралари ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ белгиланган пункт(лар)да тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўниш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) биринчи Аҳдлашувчи Томондан юборилаётган ёки унинг ҳудудигача бораётган йўловчилар, қўл юки, юк ва почтани олиш ёки тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида белгиланган маршрут пункт(лар)ида ортиш ёки тушириш ҳуқуқларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган пункт(лар)да учинчи мамлакатгача ёки учинчи мамлакатдан тижорат юкларини юклаш ёки тушириш ҳуқуқи ҳар икки Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддадаги ҳеч нарса бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳаво кемаси ичига иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан худди шу ҳудуддаги иккинчи манзилгача юк олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакорхонани тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадларида учта авиакорхонани тайинлаш, шунингдек уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда иккинчи Аҳдлашувчи Томонни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага устун тарзда эгалик қилиш ва уни самарали назорат қилиш мазкур Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация идоралари иккинчи Аҳдлашувчи томон тайинлаган авиакорхонадан шу корхона халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида одатан ва оқилона қўлланиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иккинчи Аҳдлашувчи Томон тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан кейин мазкур модданинг 2 ва 3-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага учишга дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шу тариқа тайинланган ва тегишли рухсатнома олган авиакорхона ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар келишиб олган кундан бошлаб шартлашилган йўллардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномаларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки шартлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган учишга рухсатномаларни бекор қилиш ёки уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёхуд мазкур тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишида у зарур деб ҳисоблайдиган шарт-шароитларни бажаришни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар у бу авиакорхонага эгалик қилишда устунлик ёки уни самарали назорат қилиш иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигига ишончи бўлмаган ҳолларда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар бу авиакорхона биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига риоя қилмаган ҳолларда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар бу авиакорхона мазкур Битимда кўрсатилган шарт-шароитларга риоя қилмаган ҳолларда талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Учишга берилган рухсатномани мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган тарзда бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки шартлар киритиш, башарти бундан кейин қонунлар ва қоидалар бузилишининг олдини олиш учун дарҳол чора кўриш зарур бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлардан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар ва қоидаларни қўлланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг унинг ҳудудидан халқаро учишларни бажарувчи ҳаво кемаларининг учиб келиши, тўхтаб туриши ва учиб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларига нисбатан ҳам улар биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига учиб келиши, тўхтаб туриши ва учиб кетиши даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг унинг ҳудудидан йўловчилар, экипажлар, юклар ва почтанинг келишини, бўлишини ва жўнатилишини тартибга солувчи қонунлари ва қоидалари, жумладан келди-кетди, паспорт, божхона ва карантин билан боғлиқ тартиб-қоидалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларининг йўловчиларига, экипажларига, юк ва почтасига ҳам уларнинг биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига учиб келиши, тўхтаб туриши ва учиб кетиши даврида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бевосита транзит йўсинида бораётган, аэропорт теграсидан чиқмайдиган йўловчилар, қўл юки ва юк юзаки, енгилроқ тарзда назоратдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиокорхоналарига белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланишда адолатли ва тенг имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шартлашилган йўллардан фойдаланишда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси манфаатларини эътиборга олиб, худди шу йўналиш ёки унинг бир қисми бўйича авиайўлдан фойдаланаётган кейинги авиакорхонанинг юк ташишига зиён етказмасликни ҳисобга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари хизмат кўрсатадиган шартлашилган йўллар белгиланган йўналиш бўйича юк ташишда жамоатчилик эҳтиёжларига монанд бўлиши керак ва ҳар бир авиакорхона йўловчиларни, юкларни ва почталарни ташишга бўлган мавжуд ва расамади билан чамаланган талаб-эҳтиёжларга жавоб берадиган сиғимларга эга бўлиши уларнинг биринчи навбатдаги вазифасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган йўналишларда учинчи мамлакатлар манзилларида ҳам ортиладиган, ҳам тушириладиган йўловчилар, юк ва почталарни ташиш шартлари умумий қоидаларга мос бўлиб, шунга кўра унинг ҳажми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудигача ёки унинг ҳудудидан ташишга бўлган эҳтиёжга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) маҳаллий ва минтақавий авиайўлларни ҳисобга олган ҳолда шартлашилган йўл ўтадиган районнинг ташишга бўлган эҳтиёжига; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) транзит йўсинидаги ташишларга бўлган эҳтиёжга боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаво кемаларининг сиғими, қатнови, турлари ҳамда қатнов жадвали ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация идоралари томонидан келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо бўйича агентлар ҳамда ердаги хизматларни бажарувчи агентларни тайинлаш масалалари Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида ўзаро келишиб олинган ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ташишга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича қўшимча рейс бажарилишини сўраши мумкин. Бундай учиш учун буюртманома бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларига учишдан камида уч кун олдин берилиши керак ва бу маъмурлар розилиги олинганидан кейингина рейс бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки Аҳдлашувчи Томон ҳудуди ўртасида ташишда қўлланиладиган тарифлар тегишли барча омилларни, шу жумладан фойдаланиш харажатларини, оқилона даромадни, хизматларнинг хусусияти (масалан, тезлиги ва қулайлиги)ни ҳисобга олиб, оқилона даражада белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган тарифлар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган авиакорхоналар ўртасида ва зарурият ҳамда имкониятга қараб йўналишнинг ҳаммаси ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа авиакорхоналар билан келишиб олиниши керак. Шундай тартибда келишиб олинган тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация идоралари томонидан тасдиқланиши учун уларни ишга туширишдан камида олтмиш кун аввал тақдим этиш керак ва улар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари тасдиқлаганидан кейингина кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар тайинланган авиакорхоналар бирон тариф бўйича келиша олмасалар, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация идоралари тарифлар бўйича маслаҳатлашув ёрдамида ўзаро келишувга эришишга ҳаракат қилиб кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар авиация идоралари ушбу модданинг 2-бандида белгиланганига мувофиқ уларга тақдим этилган тарифлар хусусида келиша олмаган ёки ушбу модданинг 3-бандида белгиланган тартибга мувофиқ тарифларни белгилашга муваффақ бўлмаган бўлсалар, у ҳолда масала ушбу Битим 18-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳал этиш учун Аҳдлашувчи Томонларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тариф янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник хизматлар кўрсатиш ва йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўллардан фойдаланишида ўз ҳудудида доимий тайёрагоҳ(лар)ни ва захира тайёрагоҳ(лар)ни белгилаб қўйиши, шунингдек бу авиакорхонани шартлашилган йўллардан фойдаланишда зарур бўладиган коммуникация, навигация, метеорология ва бошқа хизматлар билан таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона тайёрагоҳдан (шу жумладан ундаги техника ускуналари ва бошқа воситалар ҳамда хизматлардан), коммуникация, навигация ва бошқа хизматлардан фойдаланганлик учун олинадиган йиғимлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли маъмурлари белгилайдиган ставкаларга мувофиқ, адолатли ва ўринли бўлиши керак. Бундай ставкалар бошқа давлатларнинг худди шундай халқаро йўналишларда учадиган, худди шундай ускуна, воситалар ва хизматлардан фойдаланадиган ҳаво кемаларидан олинадиган тўловлардан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг халқаро йўналишларда учадиган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг тасдиқланган миқдордаги ускуналари, эҳтиёт қисмлари (шу жумладан двигателлар), ёқилғи, мой захиралари (шу жумладан гидравлик суюқликлар), мойлаш материаллари ва кема ичидаги худди шунга ўхшаш ҳаво кемаларига ортиладиган бошқа захиралар учун, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келганда, башарти қайта олиб кетилгунга қадар бу захиралар ва материаллар ҳаво кемасининг ичида турса, ўзаро келишув асосида барча турдаги бож пули, солиқ, инспекциявий йиғим ҳамда бошқа солиқ ва пошлина тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизматлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари қуйидаги ускуналар ва материаллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авакорхонасининг ўзи ёки унинг номидан олиб кирилган ёхуд биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳаво кемаси ичига ортилган ҳамда халқаро ҳаво қатновида фойдаланиладиган ҳаво кемаларида ишлатишга ёки улар истеъмолигагина мўлжалланган тасдиқланган миқдордаги ускуналар, эҳтиёт қисмлар (шу жумладан двигателлар), ёқилғи, мой захиралари (шу жумладан гидравлик суюқликлар), мойлаш материаллари ва кема ичидаги бошқа захиралар учун, башарти бу захиралар биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди узра ўтадиган йўналишнинг бир қисмида фойдаланиладиган бўлган тақдирда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки унинг номидан халқаро ҳаво қатновида фойдаланилаётган ҳаво кемасига техникавий хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига олиб кирилган эҳтиёт қисмлар, шу жумладан двигателлар учун ҳам бож пули, солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ўзи ёки унинг номидан олиб кирилган тайёра чипталари бланкалари, юкхатлар ва реклама материаллари учун ўзаро келишув асосида барча турдаги бож пули, солиқлар, инспекциявий йиғимлар ҳамда шунга ўхшаш солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида зикр этилган ускуналар ва материалларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига шу Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурлари рухсати билан тушириш мумкин. Қайта олиб чиқиб кетилгунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа жойга олиб бориш тайинлангунга қадар мазкур ускуналар ва материаллар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона маъмурлари кузатуви ёхуд назорати остида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган солиқ олишдан озод қилиш, шунингдек башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги шу ҳудудга қарзга ёки шунчаки бериш мақсадида ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида зикр этилган материаллар учун солиқ тўлашдан озод қилинган бошқа авиакорхона билан тузилган битим кучга кирган ҳолларда ҳам амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ваколатхонасининг қуйидаги воситаларини, башарти улар шу авиакорхоналар фойдаланиши учунгина мўлжалланган ҳам жўяли чегарадан ошиб кетмайдиган миқдорда бўлса, четдан олиб киришда бож пули ҳамда бошқа солиқ ва йиғимлар тўлашдан ўзаро келишув асосида озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ваколатхонани жиҳозлаш ашё ва ускуналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ваколатхона учун транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тайёрагоҳда фойдаланиш учун транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шаҳар билан тайёрагоҳ ўртасида йўловчиларни, экипаж аъзоларини ва қўл юкини ташиш учун автомобиллардан бўлак транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) бронлашнинг электрон тизимлари ва алоқа воситалари, шу жумладан уларнинг эҳтиёт қисмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Транзит йўсинида олиб ўтилаётган қўл юки ва юкларга, ўзаро келишувга мувофиқ кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимлардан ташқари, бож пули, солиқлар, инспекциявий йиғимлар ва шунга ўхшаш бошқа солиқлар солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартлашилган йўллардан фойдаланишни таъминлаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасига ўзаро келишувга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида белгиланган йўналишдаги пункт(лар)да ўз ваколатхонасини очиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарининг ваколатхоналари ходимлари Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароси бўлишлари лозим; бундай ходимлар сони ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўртасида келишилади. Бу ваколатхоналар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунлари ва қоидаларига мувофиқ иш олиб бориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бири келишилган йўналишлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ваколатхонасига ва унинг ходимларига керакли ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари экипажлари аъзолари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудигача ва унинг ҳудудидан учишда биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмоғи лозим. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудигача ва унинг ҳудудидан учишда фуқаролиги бошқа экипаж аъзоларидан фойдаланиш истагида бўлса, бу хусусда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилигини олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида халқаро йўллардан фойдаланишдан олган даромад ва фойдага солинадиган барча солиқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томон озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида турган мол-мулкини бошқа Аҳдлашувчи Томон барча солиқлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги ваколатхонасининг биринчи Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлган ходимлари оладиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа пулларни бошқа Аҳдлашувчи Томон барча солиқлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб топилган маблағларни бир Аҳдлашувчи Томондан иккинчисига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олинган даромадларини мазкур авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ўзаро келишув асосида ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромадларни бу йўсинда ўтказиш мазкур даромадларни ўтказиш пайтида валютанинг амалдаги курси бўйича эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўзининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси олган даромадларни ўтказишга кўмаклашмоғи ҳамда мазкур авиакорхонага тегишли тартиб-қоидаларни бажаришда ёрдам бермоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳодисаларидан ҳимоя қилиш юзасидан бир-бирларига нисбатан зиммаларига олган мажбуриятлари ушбу Битимнинг таркибий қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар хусусан 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа баъзи ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги Конвенция қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ҳаво кемаларини ғайриқонуний эгаллаб олиш ҳамда ҳаво кемалари, улардаги йўловчилар ва экипажлар, тайёрагоҳлар ва аэронавигация воситалари хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига дахл этувчи бошқа ҳар қандай хавфнинг олдини олиш юзасидан илтимосга кўра бир-бирларига барча зарур ёрдамни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти белгилайдиган ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга доир иловада белгиланган авиация хавфсизлиги қоидаларига ва техникавий талабларга мувофиқ равишда бу қоидалар ва талабларни Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қўлланишнинг мақбул даражасида ҳаракат қиладилар; улар фаолиятининг асосий жойи ёки муқим туриш жойи ўз ҳудудида бўлган ҳаво кемаларидан фойдаланувчилардан ҳамда ўз ҳудудларидаги халқаро тайёрагоҳлардан фойдаланувчилардан авиация хавфсизлигининг худди шундай қоидалари ва талабларига мувофиқ равишда иш олиб боришни талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон ана шу ҳаво кемаларидан фойдаланувчилардан авиация хавфсизлигига доир қоидалар ва талабларга риоя этишни талаб қилиши мумкинлигига рози бўлади. Бу қоидалар ва талабларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига келиши, ҳудуддан чиқиб кетиши ва ҳудуд доирасида туриши учун кўзда тутади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудуди доирасида ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипажни, йўл халталарини, қўл юкини, юк ва ҳаво кемасидаги захираларни йўловчилар чиққунга қадар ҳамда йўловчилар чиқаётган ёки юк ортилаётган пайтда текшириш учун зарур чоралар кўрилишини таъминлайди. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири аниқ хавф пайдо бўлиши муносабати билан махсус хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томон қилган ҳар қандай илтимосига хайрихоҳлик билан қарайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларини ғайриқонуний эгаллаб олиш ёки ҳаво кемаларининг, улардаги йўловчилар ва экипажнинг, тайёрагоҳлар ёки аэронавигация воситаларининг хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ можаро юз берганда ёки шундай можаро хавфи пайдо бўлганда Аҳдлашувчи Томонлар бундай можарони ёки можаро хавфини тез ва бехатар бартараф этиш мақсадида алоқани осонлаштириш ҳамда тегишли чоралар кўриш йўли билан бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб маълумотлари билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига уларнинг илтимосига биноан биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси шартлашилган йўлларда бажарадиган ташиш ишлари ҳажмини ўрганиш учун керакли ҳисоб маълумотларини берадилар. Бундай маълумотлар номи зикр этилган авиакорхона шартлашилган йўлларда бажарадиган ташиш ишлари ҳажмини аниқлаш учун талаб этиладиган бор ахборотни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар яқин ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида, ушбу Битим шартлари тўғри бажарилиши ва қаноатланарли тарзда қўлланишига риоя этилишини таъминлашлари керак. Шу мақсадда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари вақти-вақти билан маслаҳатлашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Истаган Аҳдлашувчи Томон хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томондан ушбу Битим хусусида маслаҳатлашув ўтказишни сўраши мумкин. Бундай маслаҳатлашув мумкин қадар қисқа муддат ичида, башарти келишувнинг бошқача шарти белгиланган бўлмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томондан сўров олинган пайтдан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битим ёки унинг Иловаси бирон бир шартини ўзгартиришни лозим топса, у хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашув ўтказишни талаб қилиши мумкин; бундай маслаҳатлашувлар авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ёки ёзишмалар йўли билан ўтказилиши мумкин ва маслаҳатлашувлар, башарти Томонлар муддатни чўзиш ҳақида аҳдлашиб олмаган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томондан сўров олинган кундан эътиборан тўқсон кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ёки унинг Иловасига ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган маслаҳатлашувлар натижасида келишиб туриб киритилган ҳар қандай ўзгартишлар дипломатия йўллари орқали ноталар айирбошлаш йўли билан тасдиқланганидан кейингина кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин этиш ёки қўлланишда юзага келадиган ҳар қандай низо энг аввало ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари ўртасида бевосита музокара олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари низони ҳал эта олмасалар, масала дипломатия йўллари билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири хоҳлаган вақтида ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш истаги тўғрисида иккинчи Аҳдлашувчи Томонга дипломатия йўллари орқали хабар қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай билдирув олган пайтдан бошлаб ўн икки ой ўтганидан сўнг, башарти иккала томоннинг розилиги билан ана шу айтилган муддат ичида билдирув чақириб олинмаса, ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бири ўз Ҳукумати томонидан лозим даражада ваколат билан таъмин этилган қуйида имзо чекувчилар юқорида баён этилганларнинг исботи тариқасида ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 1994 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, хитой ва инглиз тилларида тузилди, ҳар учала матн бир хил кучга эга. Битим шартларини талқин этиш вақтида тафовут чиқиб қолган ҳолларда инглиз тилидаги матн қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўналишлар тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тайинланган авиакорхонаси учун шартлашилган йўллардаги маршрут, ҳар иккала йўналишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги пунктлар — Пекин ва/ёки Урумчи — учинчи мамлакат(лар)даги пункт(лар) (Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишиб олиниши лозим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг тайинланган авиакорхонаси учун шартлашилган йўллардаги маршрут, ҳар иккала йўналишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитойдаги пунктлар — Тошкент ва/ёки Самарқанд — учинчи мамлакат(лар)даги пункт(лар) (Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишиб олиниши лозим).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари шартлашилган йўллар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан бошланиб, шу ҳудуднинг ўзида тугаган тақдирда белгиланган йўналишдаги исталган пунктни ёки барча пунктларни қолдириб ўтиши мумкин.