Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг
Қарори
Туманнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимининг 2014 йил 24 декабрдаги Х-1138/12-сонли «Туманнинг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги «Қашқадарё вилоятининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги Х-23/01-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли, Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги «Қашқадарё вилоятининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги Х-23/01-сонли қарорлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг 2014 йил 7 февралдаги «2013 йил туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги 105/4-29-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 3-иловага асосан тасдиқлансин.
Туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи меъёрини амалдаги қонунлар билан кўзда тутилган муддатларда сақлаш топширилсин.
4. 2014 йилда умумдавлат солиқлари тушумларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари 4-иловага асосан ташкил топиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан туман ҳудудида жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга белгиланган ставкалар миқдори 2014 йилга 5-иловага асосан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Х. Турдиев), туман Ғазначилик бўлинмаси (Ш. Сатторов), туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Мансуров) ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини ҳамда туман маҳаллий бюджети ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбааларини қидириб топиш, маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга жавобгар эканликлари, шунингдек бюджет ташкилотларида бюджет маблағларининг сарфланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишлари белгилаб қўйилсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминланганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.
8. Туман ҳокимлиги молия бўлими, туман Ғазначилик бўлинмаси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси туманнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.
9. Туман ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги Х-28/1-сонли қарори бекор қилинган ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Темиров зиммасига юклансин.
11. Мазкур қарор «Нахшаб» газетасида расман эълон қилинсин.
Ҳоким в. в. б. Ж. БОБОЕВ
Бешкент ш.,
2014 йил 8 февраль,
Х-90/2-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги Х-90/2-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туманнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози
| Т/р |
Кўрсатгичлар номи |
Йиллик (фоиз) |
| 1. | Ялпи ҳудудий маҳсулот | 106,3 |
| 2. | Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш | 110,1 |
| 2.1 | Ҳудудий саноат маҳсулотлари | 117,7 |
| 3. | Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти | 107,0 |
| 4. | Пудрат ишлари | 108,4 |
| 5. | Чакана савдо айланмаси | 114,5 |
|
6. |
Пуллик хизмат |
116,2 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги Х-90/2-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромад ва харажатларининг
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
| Даромад турлари |
млн сўмда | |
| 1. | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 424 302 |
| 2. | Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар | 2 500 386 |
| 3. | Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 4 245 253 |
| 4. | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 10 525 666 |
| 5. | Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи | 1 811 084 |
| 6. | Қўшилган қиймат солиғи | 4 597 057 |
| 7. | Акциз солиғи, жами | |
| | шу жумладан: | |
| | ароқ | |
| | бошқа винолар | |
| | пиво | |
| | ўсимлик (пахта) ёғи | |
| 8. | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 986 400 |
| 9. | Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 1 306 605 |
| 10. | Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари) | 2 685 196 |
| 11. | Ягона ер солиғи | 1 244 101 |
| 12. | Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ | |
| 13. | Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | 12 262 |
| 14. | Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | 384 007 |
| 15. | Давлат божи | 1 276 716 |
| 16. | Жарималар | 1 151 927 |
| 17. | ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар | 50 458 |
| 18. | Бозорлар даромадидан тушум | 38 605 |
| 19. | Маҳаллий йиғимлар | 127 866 |
| 20. | Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ | 8 626 171 |
| 21. | Бошқа тушумлар | 39 414 |
| | Жами | 42 033 476 |
| 22. | Вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига бериладиган даромадлар | 4 635 100 |
| 23. | Вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига бериладиган мақсадли субвенциялар жами | 25 953 317 |
| | шундан: | |
| | халқ таълими муассасалари иш ҳақисига | 25 953 317 |
| | халқ таълими муассасалари иш ҳақи ажратмасига | |
| | 14 ёшгача нафақага | |
| | 2 ёшгача нафақага | |
| | кам таъминланганлик нафақасига | |
| |
ЖАМИ |
72 621 893 |
| | | |
| |
Харажатлар — жами: |
72 621 893 |
|
1 |
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар — жами | 67 476 494 |
| | шу жумладан: | |
| 1.1 | Маориф | 43 495 501 |
| | умумий таълим | 43 495 501 |
| | кадрлар тайёрлаш | |
| 1.2 | Соғлиқни сақлаш | 15 689 886 |
| 1.3 | Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари | 171 989 |
| | маданият ва оммавий ахборот воситалари | 168 554 |
| | спорт | 3 435 |
| 1.4 | Фан | |
| 1.5 | Ижтимоий таъминот | 104 494 |
| 1.6 | Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар | 7 983 563 |
| | Болали оилаларга нафақа пуллари | 2 593 864 |
| | бола 2 ёшга етгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа пуллари | 5 087 712 |
| | кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари | 355 987 |
| 1.7 | Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар | |
| 1.8 | Ижтимоий кўникма марказлари | 31 061 |
| 1.9 | Иситиш қозонхоналари ва коммунал хўжаликнинг иситиш тизимларини капитал таъмирлаш | |
| 2 | Иқтисодиётга харажатлар | 2 727 772 |
| | шу жумладан: | |
| | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари | 149 430 |
| | Ободонлаштириш | 2 462 236 |
| | Дренаж ишлари билан боғлиқ харажатлар | 116 106 |
| 3. | Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар | |
| 4. | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш | 642 378 |
| 5. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш | 1 775 249 |
| 6. | Захира жамғармаси | 0 |
| 7. | Бошқа харажатлар | |
| | шу жумладан: | |
| | Қабуллар уйини сақлаш харажатлари | |
| | Бошқа тадбирларга | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги Х-90/2-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори
| |
(минг сўм ҳисобида) |
| Кўрсаткич номи | Айланма касса маблағи режаси |
| Қарши тумани |
453,0 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги Х-90/2-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
2014 йилда умумдавлат солиқлари тушумларидан туман бюджетига ажратиладиган меъёрлари
| |
(фоизда) |
|
Умумдавлат солиқлари |
фоизда |
| Қўшилган қиймат солиғи | 52 |
| Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | 52 |
| Савдо, умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар | 100 |
| Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича | 100 |
| Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | 100 |
| Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | 100 |
| Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | 100 |
| Алкогол маҳсулотларга яъни ароқ ва бошқа винолардан олинадиган акциз солиғи (этил спирти ва пиводан ташқари) | 50 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги Х-90/2-сонли қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг
СТАВКАЛАРИ
| Т/р |
Солиқлар ва йиғимларнинг турлари |
Чегараланган ставкалар |
| 1. | Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи | соф фойданинг 8%и |
| 2. | Қуйидагиларнинг истеъмоли учун ундириладиган солиқ: | |
| | транспорт воситалари учун бензин ёқилғиси | 1 литр учун 265 сўм/ 1 тоннаси учун 352 000 сўм |
| | транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси | 1 литр учун 265 сўм/ 1 тоннаси учун 352 000 сўм |
| | транспорт воситалари учун суюлтирилган газ | 1 литр учун 180 сўм |
| | транспорт воситалари учун сиқилган газ | 1 куб. метр учун 220 сўм |
| 3. | Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим: | |
| | алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари |
| | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар | 1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баравари |
| 4. | Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим | ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баравари |