25.04.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан алмашиб туриш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (бундан кейинги ўринларда Томонлар дейилади) амалдаги қонунларга ва ўз давлатларининг халқаро мажбуриятларига риоя этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битим мавзуси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадидаги ҳамкорлиги мазкур Битимнинг мавзуи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги амалдаги халқаро битимларга тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим мақсадларида қуйидаги идоралар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Томонидан — Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Томонидан — Россия Федерациясининг Солиқ полицияси департаменти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ваколатли органларининг расмий номлари ўзгаргани ҳолда улар бу тўғрисида бир-бирларига дарҳол хабар қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасида ҳамкорликнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан содир қилинган солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишлар тўғрисидаги ахборот билан алмашиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан баҳамжиҳат ҳаракат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш билан боғлик ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини белгиланган тартибда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий солиқ тизимлари, солиқ қонунларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисидаги ахборот, шунингдек солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга қарши кураш бўйича услубий тавсияномалар билан алмашиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга қарши курашда қўлланиладиган ахборот тизимларини барпо этиш ва уларнинг амал қилишига доир тажрибаларни алмашиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик жараёнида вужудга келадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатиш ва бундай фаолиятни мувофиқлаштириб туриш, шу жумладан ишчи гуруҳларини тузиш, вакиллар, экспертлар билан алмашиниш ва кадрларни ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга қарши кураш муаммолари юзасидан илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари мазкур Битимни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича бевосита бир-бирлари билан мулоқот қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишлар тўғрисидаги ахборот билан алмашиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишлар тўғрисидаги ахборот билан алмашиб туриш қуйидаги маълумотларнинг тақдим қилинишини кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишдан яшириши тўғрисида, бунда солиқ қонунларини бузувчилар қўлланган усуллар ҳам кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ва тижорат банкларида ҳисоб рақамларининг очилиши тўғрисида, шунингдек бундай ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида, мабодо бундай ҳисоб рақамларида солиққа тортишдан яширилган суммалар мавжуд деб ҳисоблаш учун асос бўлганида шундай қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қонунларини бузган юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадлари, солиққа тортиладиган базанинг миқдорлари ва ундириладиган солиқ суммалари тўғрисида, шунингдек солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишга доир чоралар тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган ахборотлар бир Томоннинг ваколатли органи томонидан бошқа Томоннинг ваколатли органининг сўровномаси асосида ахборотни тақдим этиш сўровнома талаб қилинаётган Томоннинг қонунларига ва манфаатларига зид келмайдиган бўлса амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мабодо Томонлардан бирининг ваколатли органи унда мавжуд бўлган ахборот бошқа Томоннинг ваколатли органи учун қизиқарли бўлиши мумкин деб ҳисобласа, унда у бундай ахборотни ўз ташаббусига кўра ҳам тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Тадбирларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органларининг солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишга доир тадбирларни ўтказишдаги бундай жиноятлар ёки ҳуқуқбузишларни амалга оширган ёки уларни амалга оширганликда шубҳаланаётган шахсларга нисбатан баҳамжиҳат ҳаракати биргаликдаги режалаштиришни, кучлар ва воситалардан фойдаланишни, бундай тадбирларнинг бориши ва улар натижалари ҳақидаги ахборотлар билан алмашишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари сўровномалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортишга доир ҳужжатлар (счетлар, фактуралар, юкхатлар, шартномалар, битимлар, сертификатлар, маълумотномалар ва бошқалар)нинг, шунингдек солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга тааллуқли масалаларга оид ҳужжатларнинг нусхаларини бир-бирларига тақдим этадилар. Нусхалар сўровнома талаб қилинаётган ваколатли органнинг вакил қилинган шахсининг имзоси ва органнинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий тусдаги материаллар билан алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари миллий солиқ тизимлари, жиноятларни тергов қилишнинг ва солиқ қонунлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқни бузишларга доир ишларни юргизишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги ахборотлар билан мунтазам негизда алмашиб турадилар, бир-бирларини солиқ қонунларидаги ўзгартиришлар тўғрисида янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганидан ёки амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилганидан сўнг бир ойлик муддат ичида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ахборот таъминоти масалалари бўйича ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга қарши курашни ташкил этишда ахборот тизимларини барпо этиш ва бундай тизимларнинг амал қилиши масалалари бўйича тажриба, услубиёт ва илмий материаллар билан алмашиб турадилар, уларнинг ҳужжатхона (архив)ларида ва маълумотлар банкларида мавжуд бўлган ахборотларни мазкур Битимга мувофиқ бир-бирларига ҳақ олмасдан тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Кадрларни тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари кадрларни ўзларининг ўқув юртлари негизида ўқитиш ва қайта тайёрлаш, солиқларга доир жиноятлар ва ҳуқуқбузишларга қарши курашнинг долзарб масалаларига доир биргаликдаги илмий тадқиқотларни ўтказиш соҳаларида ҳамкорлик қиладилар, шунингдек экспертлар билан алмашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модда доирасидаги ҳамкорликни амалга оширишнинг аниқ шакллари ва шу жумладан уларни маблағ билан таъминлаш Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида тузиладиган тегишли битимларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Сўровнома шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборотни олиш учун сўровнома ёзма шаклда ёки телетайп, факсимиле ёки компьютер алоқасидан фойдаланиш воситасида берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зудлик билан бажарилиши талаб қилинадиган ҳолларда телефон алоқаси воситасида бериладиган оғзаки сўровномадан фойдаланилиши мумкин, лекин у дарҳол ёзма шаклда тасдиқлаб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телетайп, факсимиле ёки компьютер алоқасидан фойдаланилганида, шунингдек оғзаки сўровноманинг ҳақиқийлиги ёки мазмуни жиҳатидан шубҳа пайдо бўлганида сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли орган бундай сўровноманинг ёзма шаклда тасдиқланган ҳолда берилишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборотни олиш учун сўровноманинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома юбораётган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома моҳиятининг баёни ва уни сўраш учун асос, шунингдек уни ижро этиш учун зарур бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ишлар бўйича ахборотни олиш учун сўровномада булардан ташқари яна қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фактик ҳолатлар баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят хусусияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келтирилган зарар миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Сўровноманинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўровнома зудлик билан бажарилади. Сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли орган сўровномани ижро этиш учун зарур бўлганида аниқлаш тартибида қўшимча ахборотларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровномани бажариш имконияти бўлмаган ҳолларда сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли орган сўровномани юборган ваколатли органга бу ҳақда зудлик билан хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровноманинг бажарилиши давлатнинг мустақиллигига ёки хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса ёхуд сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли орган тобе бўлган давлатнинг қонунларига зид бўлса, сўровномани ижро этиш рад қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани ижро этишни рад қилиш сабаблари тўғрисида сўровномани юборган ваколатли орган хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Сўровномани ижро этишда баҳамжиҳат ҳаракат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага жавоб бериши керак бўлган ваколатли орган сўровномани юборган ваколатли органнинг ишончли вакилларига ўз давлати ҳудудида сўровноманинг ижро қилинишида иштирок этишига рухсат бериши мумкин, шунингдек мабодо ўз давлатининг қонунларига зид келмайдиган бўлса, уларнинг ишлаши учун зарур шарт-шароитларнинг яратилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотни олиш учун сўровнома ва унга жавоб Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида келишилган тилда ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлган ахборотнинг махфий тутилишига кафолат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида олинган ахборот бундай ахборотни тақдим этган ваколатли органнинг ёзма шаклдаги розилигисиз учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари мазкур Битимнинг ўз давлатлари ҳудудида ижро этилиши билан боғлиқ харажатларни сарфлайдилар. Қўшимча харажатларнинг сарфланишини талаб қиладиган сўровномалар олинган ҳолларда уларни маблағ билан таъминлаш ҳақидаги масала Томонларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро келишувга биноан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари, мабодо улар ўртасида бошқача тартиб ҳақида келишиб олинмаган бўлса, сўровноманинг ижро этилишида талаб қилиниши мумкин бўлган таржимонларнинг хизматига ҳақ тўлаш учун сарфлаган харажатларини қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан режалаштирилган учрашувларда, мабодо бошқача ёзма равишдаги шартлашиш мавжуд бўлмаса, қабул қилаётган ваколатли орган ўзга ваколатли орган делегациясининг ўз давлати ҳудудида қабул қилинишини таъминлайди ва қабул қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлайди, делегацияни юбораётган ваколатли орган эса делегациянинг сафарга бориб келиши билан боғлиқ йўл харажатларини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдан ташқари учрашувлар ўтказилишида бундай учрашув ўтказилиши учун ташаббускор бўлган ваколатли орган барча харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Битимни бажариш бўйича бундан кейин амалга ошириладиган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органларининг вакиллари зарурат пайдо бўлганида мазкур Битимнинг бажарилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун учрашувлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимнинг кучга кириши ва ўз таъсирини йўқотиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим у имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан унинг мазкур Битим таъсирини тўхтатмоқчи эканлиги ҳақида дипломатик йўллар орқали юборган ёзма хабарномасини олган кунидан кейин олти ойлик муддат ўтгунига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1995 йил 25 апрелда, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида бўлган икки нусхада имзоланди, бунда ҳар иккала матн ҳам бир хилдаги кучга эга.

(имзолар)