27.07.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан буён «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчилик, хусусан, унинг уюшган шакллари кучайиб бориши миқёслари ва тамойилларидан ташвишланаётганликларини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсоннинг ҳаёти, ҳуқуқи ва эрки, шаъни ва қадр-қимматига таҳдид солувчи кучлардан ишончли ҳимоя қилишни, жамият ва давлат манфаатларини таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий равишда тан олинган инсон ҳуқуқлари ва эркига риоя қилишда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиларга ҳаққоний жазо бериш борасидаги ҳужжатлари қоидаларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1993 йил 22 январдаги Конвенцияни, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчиликка ва жиноятларнинг бошқа хавфли турларига қарши ҳамкорликда чоралар кўриш бўйича МДҲ ҳукуматлари бошлиқлари Кенгашининг 1993 йил 12 мартдаги қарори билан тасдиқланган Дастурни инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1992 йил 30 майдаги Шартнома қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги 1994 йил 2 мартдаги Декларация қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимнинг қўлланиш доираси ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзларининг ваколатли марказий органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ва ўз давлатларининг қонунчилиги ҳамда халқаро мажбуриятларига риоя қилиб, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва тутиб бериш масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси учун — Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Солиқ полицияси департаменти, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи разведка хизмати, Контрразведка федерал хизмати, Валюта ва экспорт назорати федерал хизмати, Федерал чегара хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлардан ҳар бири ўзининг марказий ваколатли органлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқалар боғлайдилар. Ушбу Битимда назарда тутилган ҳамкорлик тадбирлари, агар манфаатдор марказий ваколатли органлар шундай тартиб хусусида келишиб олсалар, маҳаллий даражада ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, бартараф этиш ва очиш бўйича, айниқса қуйидаги қилмишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ва қадр-қиммати, шунингдек мулкига қарши куч ишлатиб қилинадиган жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм, уюшган жиноятчилик ва коррупция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриқонуний равишда қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, портловчи ва заҳарли моддалар, шунингдек радиоактив ашёларни ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларни ўғирлаш, фоҳишабозликдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини ва психотроп моддаларни, шунингдек уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган моддаларни ғайриқонуний ишлаб чиқариш ва ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт, шу жумладан, валюта бойликлари операцияси билан ғайриқонуний шуғулланиш, ғайриқонуний равишда халқаро молиявий ва экспорт операциялари билан шуғулланиш, жиноий фаолият билан топилган даромадларни легализация қилиш, сохта пул белгиларини ва молиявий ҳужжатларни, қийматли қоғозларни ва нақд пулсиз тўлов воситаларини ясаш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрабанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий ва тарихий бойликларга жиноий тажовузлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини ўғирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига тааллуқли куйидаги йўналишлар бўйича ҳам ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортда ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий жазоларни ўташни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт-виза ишлари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиши, кетиши, транзит йўли билан ўтиши ва туришини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо ва махсус юкларни кузатиб бориш ва қўриқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енғин хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номаълум жасадларнинг, ўзи ҳақида маълумот бера олмайдиган беморлар ва болаларнинг шахсини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар қуйидаги соҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг ваколатли органлари фаолиятини моддий-техникавий таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ахборот тизимлари, алоқа воситалари ва махсус техникани ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 2-моддаси қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонларнинг марказий ваколатли органлари, жумладан, қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган ёки содир этилган жиноятлар ва уларга алоқадор жисмоний ҳамда юридик шахслар ва ташкилотлар ҳақида қизиқиш уйғотадиган ахборотларни ўзаро алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш тўғрисида сўровларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий-қидирувдан ёки жазони ўташдан бекиниб юрган, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни излаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг янги турлари ғайриқонуний равишда муомалага киритилгани, уларни ишлаб чиқариш технологияси ва бунда ишлатиладиган моддалар, шунингдек гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тадқиқ этиш ва аниқлаш бўйича амалга оширилган янги тадқиқотлар ҳақида ахборотларни ўзаро алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян номерга ёки ажралиб турувчи махсус белгига эга бўлган ашёлар (нарсалар), шу жумладан, автотранспорт ва ўт очувчи қурол, шунингдек номерли қийматли қоғозлар ва паспортларни (шахсий гувоҳномаларни) излаш ва фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1993 йил 22 январдаги конвенцияда ўрнатилган тартиб бўйича қайтариб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тажрибасини алмашиш, шу жумладан, малака оширишлар, маслаҳатлашувлар, семинарлар ва ўқув курслари ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуншуносликка оид ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро алмашиш, ўқув ва услубий адабиётларни сотиб олишда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатли муаммолар бўйича биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро фойдали асосда илмий-техникавий адабиётлар ва ахборотларни ўзаро алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонлар ваколатли органларининг ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ёзма равишда юборилади. Шошилинч ҳолатларда сўровлар оғзаки тарзда берилиши ҳам мумкин, лекин улар етти кундан кечикмай ёзма равишда тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнинг ҳаққонийлигига ёхуд ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровнинг мазмунига шубҳа туғилганда уни тасдиқлашни сўраб мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровда қуйидагилар бўлиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ёрдам кўрсатишни сўраётган ваколатли органнинг ва сўров юборилаётган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишнинг моҳияти баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мақсад ва сўровнинг асосланганлигини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўралган ёрдамнинг мазмуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарур ва мумкин бўлган даражада сўровда қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишга алоқадор шахснинг фуқаролиги, исми ва фамилияси, лақаби, туғилган вақти ва жойи, машғулоти, турар жойи ва ўрнашган манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишга алоқадор фирма ва ташкилотларнинг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қилмиш ёхуд ҳодисанинг баёни, жиноий ишлар бўйича эса — сўров жўнатаётган Томоннинг давлат қонунчилигига мувофиқ қилмишнинг квалификацияси ва қўлланадиган қонуннинг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жавоб олиниши керак бўлган саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўров бажарилаётганда амал қилиниши зарур бўлган махсус тартиб баёни ва бу заруратнинг асосланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўровни амалга оширишни осонлаштириш учун фойдали бўлган бошқа ҳар қандай ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёрдам кўрсатиш ҳақида берилган ёки ёзма шаклда тасдиқланган сўров сўраётган ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва ушбу Битимнинг 1-моддасидаги 5-бандда назарда тутилган тартибда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўров олган Томон сўровни бажариш унинг мустақиллигига, хавфсизлигига, жамоат тартибига ёки бошқа муҳим давлат манфаатларига зарар етказади ёхуд давлат қонунчилигига ёки халқаро мажбуриятларига зид келади, деб ҳисобласа, у ушбу Битим доирасида ёрдам кўрсатишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўров юборилишига сабаб бўлган қилмиш сўровни қабул қилган Томон давлатининг амалдаги қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмаса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровни бажаришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда сўровни юборган Томон бу ҳақда рад этишнинг сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Сўровни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўровни бажариш сўровни олган органнинг ваколатига кирмаса, мазкур орган уни дарҳол ваколатли органга жўнатади ва бу ҳақда сўров юборган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат туғилганда сўров олган Томон, унинг фикрига кўра, сўровни бажариш учун зарур бўладиган қўшимча маълумотларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўров олган Томоннинг марказий ваколатли органлари сўровни тез, имкони борича тўла ва сифатлироқ бажариш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнинг бажарилишига тўсқинлик қиладиган ёки бажаришни жиддий кечиктирувчи вазиятлар мавжуд бўлганда, бу ҳақда сўров юборган ваколатли орган дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровни бажаришда сўров олган Томон давлатининг қонунчилиги қўлланади, бироқ бу агар сўров олган Томон давлатининг қонунчилиги ёки унинг халқаро мажбуриятларига зид келмаса, сўров юборган Томоннинг илтимосига биноан, унинг давлати қонунчилиги қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар сўров олган Томоннинг ваколатли органи, сўровни бажариш ўз давлатида амалга оширилаётган жиноят қидирув ёки бошқа ишларга халақит беради, деб ҳисобласа, у сўровни бажаришни кечиктириши ёки унинг бажарилишини сўров юборган Томоннинг марказий ваколатли органи билан маслаҳатлашув ўтказганидан кейин ўртага зарурий деб қўйилган шартларга риоя қилиш билан алоқадор қилиб қўйиши мумкин. Агар сўров юборган Томон шундай шартларда ёрдамни қабул қилса, у мазкур шартларга амал қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сўров олган Томон сўров юборган Томоннинг ваколатли органи илтимос қилганда сўров ва унинг мазмунини сир тутишни таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўради. Сўровни сир тутган ҳолда бажаришнинг имкони бўлмаганда, сўров олган Томоннинг ваколатли органи бу ҳақда сўров юборган Томоннинг ваколатли органини хабардор қилади ва у сўровни шундай шароитда бажариш керакми-йўқлигини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўров олган Томоннинг ваколатли органи сўров юборган Томонинг ваколатли органи илтимос қилган тақдирда уни сўровнинг бажарилиши қандай бораётганидан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўров олган Томоннинг ваколатли органи сўров юборган Томоннинг ваколатли органини сўровнинг бажарилиши натижаларидан мумкин бўлган энг қисқа муддатларда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровни бажариш натижаларидан фойдаланишдаги чеклашлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўров олган Томон сўров юборган Томонга сўров олган Томоннинг ваколатли органи олдиндан келишиб олмасдан ушбу Битимга мувофиқ олинган сўровни бажариш натижаларидан сўровда кўрсатилганидан бошқа мақсадларда фойдаланмаслик тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўров юборган Томон сўровни бажариш натижаларидан фойдаланишнинг кўрсатилган чеклашларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров олган Томон сўров юборган Томонга ушбу Битимга мувофиқ олинган сўровни бажариш натижаларини ошкор қилмаслик ёки улардан фақат келишиб олинган шартлардагина фойдаланиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиши мумкин. Агар сўров юборган Томон сўровни бажариш натижаларини шундай шартларда қабул қилиб олса, унда у мазкур шартларга амал қилишга имкони борича интилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда қоидалари сўровни бажариш натижаларидан фойдаланишни ёки уларни ошкор этишни, агар сўров юборган Томон давлат қонунчилигида шундай ҳаракат қилиш мажбурияти назарда тутилган бўлса, истисно қилмайди. Сўров юборган Томон сўров олган Томонни сўров натижаларидан шу тариқа фойдаланиш ва ошкор қилиш имконияти ҳақида олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Назорат қилинадиган етказиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатлари қонунчилиги ва ўз имкониятлари доирасида ўзаро мақбул шартномалар, шу жумладан, буюм ва моддаларнинг ноқонуний муомаласида иштирок этувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб қилиш мақсадида ҳар қандай учинчи томон билан тузилган битим ва шартномалар асосида муомалада бўлиши тақиқланган буюм ва моддаларни назорат қилинадиган етказиб беришлар усулидан лозим даражада фойдаланишни назарда тутувчи зарурий чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат қилинадиган етказиб беришлар усулидан фойдаланиш ҳақидаги қарорлар ҳар бир алоҳида ҳолатда иккала Томоннинг ваколатли органлари томонидан жамоат хавфсизлиги учун хавфни ҳисобга олган ҳолда ва, зарурат бўлганда, молиявий шартномаларни ва юрисдикция бўйича Томонлар эришган ўзаро ҳамфикрликни инобатга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Буюм ва моддаларни назорат қилинадиган етказиб беришларнинг ғайриқонуний партиялари эришилган шартномаларга мувофиқ, шу жумладан, ҳар қандай учинчи томон иштирокида назорат қилинади, бу юклар ушлаб қолиниши ва кейинги жўнатишларда фойдаланиш учун сақлаб турилиши ёки олиб қолиниши, ёхуд улар тўла ёки қисман алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Жиноий жараён қатнашчиларини ва бошқа шахсларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари қонунчилиги асосида, тегишли ҳолларда, кўрсатмалари ва ҳаракатлари уюшган жиноий гуруҳларнинг жиноий фаолиятининг олдини олиш ўхтатиб қолиш ёхуд жиноий ишларни тергов қилиш ёки судда кўриш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ёхуд эга бўлиши мумкин бўлган шахслар, зарурат бўлганда, уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш учун ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Марказий ваколатли органлар ўртасидаги битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Томонларнинг манфаатдор марказий ваколатли органлари идоралараро битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни бажаришда Томонлар вужудга келадиган харажатларни, агар ҳар бир муайян ҳолатда ўзгача тартиб келишиб олинмаса, мустақил равишда ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар зарурат бўлган ҳолда, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича муайян топшириқларни ҳал қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ашёлар билан бир-бирларига беминнат ёрдам беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ҳамкорликни амалга оширишда рус тилидан амалий иш тили сифатида фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Хизмат учрашувлари ва маслаҳатлашувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг вакиллари ёки уларнинг марказий ваколатли органлари зарурат бўлганда мазкур Битим асосида ҳамкорлик самарадорлигини мустаҳкамлаш ва ошириш масалаларини кўриб чиқиш мақсадида амалий учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ва уларнинг марказий ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган барча баҳсли масалаларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидалари Томонлар давлатларининг улар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кунидан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бирининг иккинчи Томондан унинг Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кунидан олти ой ўтгунга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 27 июлда Тошкент шаҳрида ҳар бири ўзбек ва рус тилларидаги икки нусхада тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга.

(имзолар)