Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республика нефть ва газ тармоғининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, унинг барқарор ва мувозанатли истиқболли ривожланишини таъминлаш, газ ва нефть геологияси ва қидируви, уларни қазиб олиш, нефть ва газ маҳсулотларини ташиш ва узатиш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш даражасини ошириш, тармоққа чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш ва шу асосда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан ташкил этилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, холдинг компания таркибига кирувчи акциядорлик компанияларининг:
«Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компаниясини тугатиш ҳамда илгари «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларни «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига киритиш;
Шўртан газ-кимё комплексини бевосита «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тасарруфига бериш;
«Ўзнефтгазишчитаъминот» акциядорлик компаниясини тугатиш;
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компанияларини бирлаштириш ҳамда уларнинг негизида «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси ташкил этиш;
«Ўзнефтгазқурилиш» акциядорлик компаниясини пудрат қурилиш ва таъминот-сотиш ташкилотларини бевосита унинг тасарруфига бериш йўли билан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ихтиёрига берилаётган 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда, учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналари рўйхати 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компаниялари «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг шуъба корхоналари ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва унинг акциядорлик компаниялари устав фондларига берилган давлат мулкини ва акциялар пакетларини ўзгаларга бериш фақат Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компаниялари томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Азимов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
тугатиш комиссиялари ташкил этсинлар ва белгиланган тартибда «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси, «Ўзнефтгазишчитаъминот» акциядорлик компанияси тугатилишини, «Ўзнефтгазқурилиш» акциядорлик компанияси қайта ташкил этилишини таъминласинлар;
«Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» акциядорлик компанияларини бирлаштириш йўли билан «Ўзгеобурғунефтгаз-қазибчиқариш» акциядорлик компаниясини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
тугатилаётган «Ўзнефтгазишчитаъминот» акциядорлик компанияси таркибига кирган таъминот-сотиш ташкилотларини пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда улар фаолиятининг ихтисосини ҳисобга олган ҳолда идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларини белгиласинлар;
қайта ташкил этилаётган акциядорлик компанияларида акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказсинлар, ушбу компанияларнинг кузатувчи кенгашлари шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, устав фондлари миқдорлари аниқланишини ва компанияларнинг уставлари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;
тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган акциядорлик компаниялари ва корхоналарнинг устав фондларига берилган давлат мулкидан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини таъминласинлар.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорига мувофиқ, ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотларини етказиб бериш нефть базалари билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, нефтни қайта ишлайдиган заводлар томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган автосервис комплекс пунктлари тегишли равишда Тахиатош, Қарши, Мароқанд, Термиз, Гулистон ва Урганч нефть базалари филиалларига айлантирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорининг 8-банди, қарорга 1, 2, 5, 6 ва 7-иловалар;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2000 йил 19 июндаги 233-сон қарори;
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 21 октябрь,
460-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Тугатилаётган «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компаниясининг «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига берилаётган корхоналари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
1. «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» УШК
2. «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» УШК
3. «1-ТҚМБ» УШК, Фарғона шаҳри
4. 2-ТҚМБ, Қоровулбозор шаҳри
5. «Нефтчи» спорт комплекси
6. «Нефтчи» маданият саройи
7. «Нефтчи» санаторий-профилакторийси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—8-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
«Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналари
рўйхати
|
Корхонанинг номи |
Қайта ўзгартириш шакли |
| «Нефтгазгеология» унитар корхонаси | Функциялар «Ўзгеобурғунефтегазқазиб-чиқариш» акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппаратига берилган ҳолда тугатилади |
| «Мингбулоқнефть» унитар шуъба корхонаси | Функциялар ва мол-мулк «Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига берилган ҳолда тугатилади |
| «Фарғонанефть» ОАЖ | «Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш |
| Полвонтош «Нефтгазқудуқ-таъмирлаш» ОАЖ | «Андижоннефть» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш |
| «Андижонбурғунефтгаз» ОАЖ | «Қўқоннефтгазпармалаш» очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда; 2006 й., 45-сон, 444-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)