18.09.2014 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларини мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек Тошкент вилоят давлат педагогика институтининг моддий-техника базасидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тугатиш ва унинг негизида 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
540 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаб-интернат деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида 450 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган Ангрен академик лицейи (кейинги ўринларда академик лицей деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тугатиш ҳамда унинг негизида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Ангрен академик лицейи ташкил этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тугатиш ҳамда унинг негизида қонунчиликда белгиланган тартибда, ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва академик лицей ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар комплексини амалга оширсин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ва академик лицейни замонавий педагогик методикалар ва технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар билан таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган психология-педагогика диагностикаси ва тест синовлари натижаларига кўра ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 5 — 9- синфларига ўқувчилар қабул қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб-интернатга, академик лицейга ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлигига тугатилаётган Тошкент вилоят давлат педагогика институтининг 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бино ва иншоотларини, шунингдек бошқа мол-мулкларини тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бир ой муддатда бепул берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ангрен шаҳар ҳокимлигига берилаётган бино ва иншоотлардан келгусида фойдаланиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилоят давлат педагогика институтининг тугатилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент вилоят давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейни Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфига бериш, уни Тошкент давлат педагогика университетига биркитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган Тошкент вилоят давлат педагогика институтининг Ангрен, Бекобод шаҳарларидаги, Бекобод, Бўка, Оҳангарон ва Оққўрғон туманларидаги ахборот-ресурс марказларини 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича касб-ҳунар коллежларига бериш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — ихтисослаштирилган мактаб-интернат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — академик лицей фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилда — ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ва академик лицейнинг таъминоти учун таълим соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида маблағлар ажратилишини, 2015 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 38-сон, 485-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)