22.09.2003 йилдаги 408-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ МЕНЕЖЕРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда қурилиш соҳасидаги раҳбар кадрларни (менежерларни) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор шароитларида қурилиш жараёнини бошқариш талабларини, объектларни қуришда ишларни бажаришни ташкил этиш ва унинг технологиясида халқаро ва Ватанимизда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш, қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишни менежмент ва маркетингнинг замонавий методлари билан, республика вазирликлари ва идораларининг, шунингдек чет мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил қилиш асосида ўқитиш методлари ва усулларини мунтазам равишда такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида тадқиқот ва тажриба — эксперимент ишларини бажариш, менежерлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, қонунчиликка мувофиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида ўқитишнинг кундузги шакли бўйича менежерларни қайта тайёрлаш пудрат қурилиш ташкилотларининг ва қурилиш индустрияси корхоналарининг олий маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган раҳбарларини олти ой муддат билан ўқитган ва белгиланган намунадаги тегишли сертификат берган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида бошқарувнинг барча даражаларидаги менежерлар малакасини ошириш сертификат берган ҳолда уч ойгача муддатда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчиларни Марказга қабул қилиш қурилиш ташкилотлари ва корхоналари буюртманомаларига биноан, шунингдек жисмоний шахсларнинг аризалари бўйича, суҳбат ўтказиш натижалари асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида ўқитиш учун олинган ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда, мамлакатимиз ва чет эл ўқув юртлари таълим тизимидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ўқув режаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент архитектура-қурилиш институтини 2004 йилда таъминлаш харажатлари сметаси таркибида Марказни асосланган ҳужжатлар асосида зарур ўқув ва лаборатория мол-мулки билан жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Марказни жойлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг Ҳомийлик кенгаши таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармасига профессор-ўқитувчилар таркиби вакилларини ҳамда Марказнинг истеъдодли тингловчиларини малака ошириш ва тажриба орттириш учун етакчи хорижий таълим, илмий ва ўқув марказларига юборишда амалий ёрдам бериш ва кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К. Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 22 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 153-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)