16.09.2003 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий фондлар қурилишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ва қайтадан бошлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 20 августдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 48-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 16 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 16 сентябрдаги
401-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланишни ва уларни қуришни қайтадан бошлаш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Тартибда қабул қилинган асосий атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консервация — асосий воситалар ёки қурилиши тугалланмаган объектларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, бу давр тамом бўлгач улардан фойдаланилиши ёки қурилиш давом эттирилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтадан бошлаш — консервация қилинган асосий воситаларни фойдаланишга топшириш ёки консервация қилинган объектлар қурилишини тугаллаш ишлари бошланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугалланмаган қурилиш — қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки қиймат — асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қурилишни охирига етказиш) ёки сотиб олиш учун амалдаги харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш харажатлари ҳамда активлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уларни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолдиқ қиймат — жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати, улар бўйича актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Консервация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар консервация қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки узил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда — қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар — уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда — уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор аниқ муддат белгиланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий монополиячиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзларига қарашли корхоналар бўйича — вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган корхоналар бўйича — мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тугалланмаган қурилишни консервация қилиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиши:

марказлаштирилган манбалар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги кредитлар ҳисобига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(5-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ёки минтақавий дастурлар асосида идоравий мансуб давлат корхоналари ва бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга қарашли корхоналар томонидан олиб борилаётган объектлар бўйича (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари) — вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган объектлар бўйича — мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги таклиф тегишли асослашлар билан биргаликда мазкур Низомнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларига ҳамда 5-бандининг «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банклар билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар ёки қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар бўйича Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари хулосалари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига;
(6-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги асословчи ҳужжатлар билан бирга келишиш учун киритилган илтимоснома ваколатли органлар томонидан улар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишишга киритилган таклифга консервация қилиш зарурлигини асословчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар), асосий воситалар ва/ёки ишга тушириш муддатлари тамом бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари ва улар бўйича эскириш тўлиқ ўтказилган асосий воситалар ажратиб кўрсатилган ҳолда консервация қилиниши керак бўлган тугалланмаган қурилиш объектлари рўйхати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгиланган тартибда киритилган фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифлар бўйича қарор ваколатли орган томонидан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисидаги қарорда уларни консервация қилиш сабаблари, қурилиш ёки асосий воситалардан фойдаланиш тўхтатилган муддат белгиланганлиги кўрсатилиши ҳамда консервация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш ва пудрат ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ ажратилиши назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация муддати консервация тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган томонидан қабул қилинган консервация тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи ёки корхона раҳбари бир ҳафта муддатда фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консервация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу объектлар, асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар сақланиши учун масъул бўлган ташкилот ва шахслар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Консервация қилиш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича — пудратчи билан биргаликда консервация қилиш тўғрисида далолатнома, унда консервация санасида объектларда бажарилган иш ҳажмларининг шартномавий қиймати кўрсатилади, консервация қилинадиган ва бошқа объектлар қурилишига бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади (мазкур Низомга 1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар бўйича — консервация қилиш тўғрисида далолатнома, унда консервация қилиш санасига асосий воситаларнинг дастлабки ва қолдиқ қиймати кўрсатилади, консервация қилинадиган ва бошқа корхоналарга бериш ёки сотиш керак бўлган монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар ведомости илова қилинади (мазкур Низомга 2-илова). Далолатнома ва ведомостлар мустақил аудиторлик ташкилоти билан биргаликда тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консервация қилинган қурилиши тугалланмаган объектлар ёки асосий воситалар, уларнинг конструкция элементлари, монтаж қилинмаган асбоб-ускуналари ва фойдаланилмаган материаллари сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати (мазкур Низомга 3-илова). Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича рўйхат лойиҳалаш ташкилоти иштирокида, асосий воситалар бўйича эса — лойиҳалаш ва консалтинг ташкилоти билан биргаликда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ишлар ва харажатлар рўйхати асосида лойиҳалаш ташкилоти томонидан тегишли равишда буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект — асосий воситалар мулкдори (эгаси)нинг топшириғига кўра буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан тасдиқланадиган қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситалар сақланишини таъминлаш тадбирлари билан биргаликда уларни консервация қилишга ҳужжатлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буюртмачи қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой муддатда пудрат ташкилоти билан консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳисоб-китоб қилади, аванс бўйича ҳисоб-китоблар ҳам шу жумлага киради, асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар етказиб бериш учун тузилган шартномалар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши муносабати билан пудрат ташкилоти кўрган зарарни ҳамда моддий-техника бойликларини бошқа объектларга ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан қурилиш учун банкларнинг кредитлари, шунингдек хорижий кредитлар жалб этилган ҳолларда, улар кредит шартномаларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фойдаланишни ёки қуришни қайтадан бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш муддати тамом бўлгач фойдаланишни ва қуришни қайтадан бошлаш мумкин деб ҳисобланади ҳамда бу тўғрида қўшимча қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектдан муддатидан олдин фойдаланишни ва уни қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги илтимоснома (қурилиши тугалланмаган объектларни ёки асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) консервация қилиш тўғрисида таклиф киритган орган томонидан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектдан муддатидан олдин фойдаланиш ва уни қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги қарор (қурилиши тугалланмаган объектларни ёки асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситалар ва қурилиши тугалланмаган объектлар янги мулкдор томонидан белгиланган тартибда сотилган тақдирда олди-сотди далолатномаси содир этилган пайтдан бошлаб асосий воситалар ва қурилиши тугалланмаган объектлардан фойдаланиш ва уларни қуриш қайтадан бошланган ҳисобланади. Ушбу ҳолда қайтадан бошлаш тўғрисида қўшимча қарор қабул қилинмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиш ёки қайтадан қуриш муддатидан олдин бошланган тақдирда (тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий воситаларни янги мулкдорга сотиш ҳолларидан ташқари) тугалланмаган қурилиш ҳажмлари ёки асосий воситалар муддатидан олдин фойдаланиш ва қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қайтадан бошланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фойдаланиш ва қуришни муддатидан олдин қайтадан бошлаш ёхуд консервация қилиш муддати тамом бўлиши тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради, унда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш билан боғлиқ зарур ишларни бажаришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этиш тартиби ва муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан консервация қилиш тўғрисидаги далолатнома ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида бир ой муддатда қуйидагилар тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича — қурилишни қайтадан бошлаш тўғрисида объектлар бўйича далолатнома, унга қурилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (мазкур Низомга 4-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситалар бўйича — фойдаланишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги далолатнома, унга фойдаланилиши вақтинча тўхтатиб қўйилган объектлар, асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларнинг ҳолатига қисқача тавсиф берилган ведомостлар илова қилинади (мазкур Низомга 5- илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъект фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича зарур ишларга ўз кучлари билан ёки лойиҳалаш ташкилотини жалб этган ҳолда ҳужжатлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ишларни маблағ билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш учун лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш пудрат ташкилоти томонидан қўшимча битим бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Битимда ишларни бажариш муддатлари консервация қилинган ҳамда фойдаланиш ва қуриш қайтадан бошланган объектлар, асосий воситалар, асбоб-ускуналар, конструктив элементлар ва материалларни буюртмачи ёки хўжалик юритувчи субъектга топшириш муддатлари назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш ишлари бажарилганлиги учун ҳисоб-китоблар бажарилган ишлар ҳажмларини қабул қилиш далолатномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан вақтинча консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишлари даврида қурилиш унинг ҳисобига амалга оширилган ёки амалга ошириладиган қурилишни маблағ билан таъминлаш манбаидан ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ишлар ва харажатлар, шу жумладан вақтинча консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш вақтидаги тиклаш ишлари даврида уларнинг сақланишини таъминлашга буюртмачи ёки хўжалик юритувчининг маблағлари ҳисобига ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ва амалга оширилмаган қурилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини ҳисобдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Объект қурилишини тўхтатиш ҳамда тўхтатиб қўйилган қурилиш бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор (шу жумладан лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва объектлар қурилиши қийматига тегишли бўлган бошқа харажатлар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида олиб борилаётган объектлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий қайта қурилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек таркибий қайта қуриш ва банкротликни амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига кўра уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар бўйича Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Давлат мулки қўмитасининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
(24-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзларига қарашли бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича (мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилганлардан ташқари) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк мулкдори томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом 24-бандининг «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ объект қурилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш (шу жумладан, лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва объектлар қурилиши қийматига тегишли бўлган бошқа харажатлар) тўғрисидаги таклиф:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибий қайта қурилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналар томонидан тикланаётган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича таклиф — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан;
(25-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг ҳудудий органлари ва маблағ билан таъминловчи банк билан келишган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан — вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Объект қурилишини тўхтатиш ва харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект қурилиши тўхтатилишининг сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобдан чиқарилаётган харажатларнинг асосий кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тўхтатилган бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, сотиш ёки уларни бошқа корхоналар ва ташкилотларга бериш тўғрисидаги таклифлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгусида фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда қарорда қурилиши битказилмаган бинолар ва иншоотларни тугатиш, улардан ажратиб олинган асбоб-ускуналар ва материалларни сотиш бўйича кўрсатмалар берилиши керак, шунингдек бажарилган ишлар учун пудрат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағлар суммаси, шу жумладан тугатиш харажатлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ваколатли органлар томонидан қабул қилинган объект қурилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) ёки корхона раҳбари фармойиш (буйруқ) чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қурилишни тўхтатиш ва харажатларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарорларда корхоналар ва ташкилотлар балансидан чиқарилиши керак бўлган сумма кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Амалга оширилмаган қурилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Объект қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор асосида буюртмачи (инвестор) томонидан қурилишни тўхтатиш бўйича харажатларни ёки лойиҳа-қидирув ишлари бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш ҳақида тегишли далолатнома тузилади (мазкур Низомга 6 ва 7-иловалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштириш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш учун жавобгарлик мазкур Низомга мувофиқ буюртмачига ёки хўжалик юритувчи субъектга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилмаётган асосий воситаларни,
қурилиши тугалланмаган объектларни
консервация қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)

‎‎________________________________________________________________________________________________________
‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)

‎‎________________________________________________________________________________________________________
‎(қурилишнинг номи
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини вақтинча
‎тўхтатиб қўйиш тўғрисида

‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‏Объект, конструкция элементлари, ишлар ва харажатлар турларининг номи

Қурилишни бошлаш ва тугатиш санаси‎‏

Қурилиш тўхтатилган сана‎‏

Лойиҳа – смета ҳужжатлари бўйича кўрсаткичлар‎‎

Тўхтатиб қўйиш санасида бажарилган ишлар ‎‎

Баланс бўйича ҳақиқий харажатлар‎‏

Шартномавий қиймати‎

Қуввати‎

Шартномавий қиймати‎

Қуввати‎

‎‎ ‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎‎КЕЛИШИЛГАН: ‎‎
‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланмаган объектларни
консервация қилиш
тўғрисидаги далолатномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монтаж қилинмаган консервация қилинадиган асбоб-ускуналар,
конструкциялар ва материаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ

Монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони‎

Бир бирликнинг амалдаги нархи‎

Умумий қиймати‎

‎‎
‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари

Қурилиши тугалланмаган
объектларни консервация қилиш
тўғрисидаги далолатномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монтаж қилинмаган бошқа объектлар қурилишига бериладиган ёки сотиладиган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони‎

Бир бирликнинг амалдаги нархи‎

Умумий қиймати‎

‎‎
‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎___________________________________________________________________________________________________
(хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)

‎‎_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА‎

Корхонанинг, асосий восита-ларнинг номи‎

Асосий воситаларни сотиб олиш (ишга тушириш) санаси ‎

Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати ‎

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қиймати‎

Ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий эскириш‎

Қолдиқ баланс қиймати‎

Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича бозор қиймати‎

Тегишли бирликларнинг қуввати‎

Ҳақиқий ҳолати

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
‎‎КЕЛИШИЛГАН:
‎‎Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни консервация қилиш
тўғрисидаги далолатномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қиладиган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи‎

Дастлабки қиймати‎

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қиймати‎

Ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий эскириш‎

Қолдиқ баланс қиймати‎

Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича бозор қиймати‎

Ҳақиқий ҳолати‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни консервация қилиш
тўғрисидаги далолатномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиладиган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи‎

Дастлабки қиймати‎

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қиймати‎

Ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий эскириш‎

Қолдиқ баланс қиймати‎

Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича бозор қиймати‎

Ҳақиқий ҳолати‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган
объектларни консервация қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎_____________________________________________________________________________________________
‎(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)

Консервация қилинган қурилиши тугалланмаган объектлар
‎ёки асосий воситаларнинг сақланишини таъминлаш учун
‎ зарур бўлган ишлар ва харажатлар ‎‎

РЎЙХАТИ

Объектлар, асосий фондлар, конструкция элементлари, ишлар ва харажатлар турларининг номи‎

Бажарилиши лозим
‎бўлган ишлар ва харажатлар турлари ‎

Ўлчов
‎бирлиги ‎

Ишлар ва харажатлар
‎ҳажми ‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Ёнғиндан сақлаш бошқармаси раҳбари
‎‎Мустақил аудиторлик ташкилоти раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган
объектларни консервация қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________________________________________________________________________‎‎
(қурувчининг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)‎

_____________________________________________________________________________________________
(қурилишнинг номи ва унинг лойиҳа қуввати)‎
‎‎

қурилиши тугалланмаган объектни қайтадан бошлаш тўғрисида‎‎

ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‏Объект, конструкция элементлари, ишлар ва харажатлар турларининг номи

Консервация қилинган сана ‎‏

Лойиҳа – смета ҳужжатлари бўйича кўрсаткичлар‎‎

Консервация қилиш санасида бажарилган ишлар ‎‎

‎‏Баланс бўйича ҳақиқий харажатлар

Қурилишни қайтадан бошлаш санасидаги ҳақиқий ҳолати‎‏

Қурилишни қайтадан бошлаш кунидаги шартнома-вий қиймати ‎

Қуввати‎

Шартномавий нархларда‎

Ишга туширилган қуввати‎

Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қилинган қурилиши тугалланмаган
объект қурилишини қайтадан бошлаш
тўғрисидаги далолатномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қилинган қайтадан монтаж қилинадиган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи ‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони‎

Бир бирликнинг амалдаги нархи‎

Умумий қиймати‎

Ҳақиқий ҳолати‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган
объектларни консервация қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎___________________________________________________________________________________________________
(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)

Асосий воситаларни қайтадан ишга тушириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Асосий воситалар номи

Асосий воситаларни сотиб олиш (ишга тушириш) санаси

Дастлабки қиймати

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қиймати

Ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий эскириш‎

Қолдиқ баланс қиймати‎

Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича бозор қиймати‎

Тегишли бирликларнинг қуввати‎

Қайтадан ишга тушириш санасида ҳақиқий ҳолати

Корхона раҳбари
‎Бош бухгалтер
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни қайтадан ишга тушириш
тўғрисидаги далолатномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қилинган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материаллардан фойдаланишни қайта бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВЕДОМОСТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар номи‎

Даст-лабки
‎ қиймати‎

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қиймати‎

Ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий эскириш‎

Қолдиқ
‎ (баланс қиймати)‎

Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича бозор қиймати‎

Ҳақиқий
‎ҳолати‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши
тугалланмаган объектларни консервация қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________________________________________________________________________‎‎
(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)

_____________________________________________________________________________________________‎‎

тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида‎‎

ДАЛОЛАТНОМА‎‎

Объект, конструкция элементлари, ишлар ва харажатлар турларининг номи‎‏

‎‏Қурилишнинг бошланиш санаси

Қурилиш тўхтатилган сана‎‏

Лойиҳа–смета ҳужжатлари бўйича кўрсаткичлар‎‎‎

Қурилиш тўхтатилган санадаги ҳақиқий харажатар‎‏

Пудратчи ташкилот билан ҳисоб-китоб ҳилиш учун зарур бўлган маблағлар‎‏

Қури-лиш тўхтатилганлигининг сабаблари‎‏

Шартномавий қиймати‎

Қуввати‎

‎‎Буюртмачи корхона раҳбари
Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий воситаларни, қурилиши
тугалланмаган объектларни консервация қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
(Ваколатли орган раҳбари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________________________________________________________________________________________
‎(корхонанинг номи ва унинг идоравий бўйсуниши)‎‎

_____________________________________________________________________________________________‎‎

лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида‎‎‎‎

ДАЛОЛАТНОМА

Лойиҳаланаётган объект ва харажатлар номи‎

Лойиҳалаш ташкилотининг номи‎

Лойиҳалашга топшириқ ким томонидан ва қачон тасдиқланган‎

Лойиҳа қидирув ишларининг қиймати‎

Лойиҳалаш даври ‎

Ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган бажарилган лойиҳа қидирув ишларининг қиймати ‎

Лойиҳа қидирув ишларини тўхтатиш асоси‎

Буюртмачи корхона раҳбари
‎Пудратчи ташкилот раҳбари
‎Маблағ билан таъминловчи банк раҳбари
‎Аудиторлик ташкилоти раҳбари
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 148-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 44-45-сон, 385-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 18-сон, 197-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)