Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.01.2002 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЁЛЛАР ВА ЎСИБ КЕЛАЁТГАН АВЛОД СОҒЛИҒИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, оила манфаатларини таъминлаш, аёллар мавқеини ошириш, соғлом авлодни шакллантириш бўйича амалга оширилган умумдавлат чора-тадбирлари республикадаги ижтимоий-демографик вазиятни сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Оила институти мустаҳкамланмоқда, чақалоқлар ўлими камаймоқда, туғруқ ёшининг таркиби яхшиланмоқда, аҳолининг узоқ умр кўриши даражаси ўсмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, республика минтақалари бўйича аҳолининг репродуктив саломатлиги кўрсаткичларининг таҳлили кўрилаётган чора-тадбирлар ҳали етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари, Бандихон, Бахмал, Чироқчи, Қўшработ туманлари ва бошқа туманлар аҳолисининг репродуктив соғлиғи кўрсаткичлари республика ўртача кўрсаткичларидан кўпроқ орқада қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилаларнинг тиббий маданияти даражасини янада ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уларни тарбиялаш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа тузилмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уларни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айниқса қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасалари, тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг қизларга, аёлларга ва ёш оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида аёлларга тиббий маслаҳатлар бериш бўйича ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, хайрия жамғармалари ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар билан биргаликда аёлларнинг репродуктив соғлиғини яхшилаш бўйича аҳолини зарур замонавий тиббиёт препаратлари ва воситалари билан таъминлаш юзасидан 2-иловага мувофиқ мурувват ва ҳомийлик ёрдамларини жалб этиш ишларини фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу воситалар ва уларни қўллаш бўйича комплекс маслаҳат хизматлари тегишли тиббиёт муассасалари орқали ҳамда турғун даволаш-профилактика муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлари берилиши, ҳисобга олиниши ҳамда улардан фойдаланилишини назорат қилишнинг амалдаги тартибига мувофиқ бепул асосда берилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айниқса туғилиш, оналар ва чақалоқлар ўлими даражаси юқори бўлган туманларда акушер-гинеколог кадрлар таркибини мустаҳкамласин, уларни зарур тиббий асбоб-анжомлар, замонавий препаратлар ва воситалар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда акушер-гинеколог врачлар малакасини, шу жумладан республиканинг етакчи клиникаларида ва чет элларда тажриба орттириш асосида узлуксиз ошириш, тиббиёт ходимларининг ахборот манбаларидан, шу жумладан «Интернет»дан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришнинг махсус дастурини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, аёлларнинг репродуктив соғлиғини яхшилаш учун воситалар ва препаратлар Давлат бюджетида соғлиқни сақлаш муассасаларини маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган ҳар йилги маблағлар доирасида ушбу мақсадларга махсус ажратилган маблағлар, шунингдек 2-иловага мувофиқ ҳажмларда Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобига сотиб олинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан даволаш, профилактика ва консультация муассасалари ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қизларнинг балоғатга тўлмаган ёшда никоҳдан ўтишини истисно этувчи зарур таклифлар киритсинлар, кейинчалик таклифлар Олий Мажлисга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002-2003-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларининг ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишнинг 2-3 йиллари ўқув дастурларига соғлом оила ва никоҳ, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш масалалари бўйича мутахассис тиббий ходимлар томонидан ўтказиладиган махсус факультатив дарслар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари ушбу қарорда назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 25 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 25 январдаги 32-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002—2005 йилларда аёлларнинг репродуктив соғлиғини мустаҳкамлашга яхшилаш бўйича замонавий тиббий препаратлар ва воситалар харид қилиш ҳажмлари ва маблағ билан таъминлаш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(млн. сўм)‎

Моддалар номи ‎‎

2002 йил‎

2003 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

Ҳарид қилишнинг умумий миқдори‎ 6526‎ 7105‎ 7608‎ 7887‎
шу жумладан:‎
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ‎ 455‎ 569‎ 682‎ 788‎
шундан‎
республика бюджети‎ 20‎ 71‎ 85‎ 99‎
маҳаллий бюджетлар‎ 435‎ 498‎ 597‎ 690‎
«Дори-дармон» давлат-акциядорлик жамияти ва бошқа дорихона муассасалари‎ 1455‎ 1449‎ 1486‎ 1456‎
Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобига‎ 4616‎ 5087‎ 5440‎ 5643‎
минг АҚШ долларига тенг ҳисобда‎ 6366‎ 7017‎ 7504‎ 7784‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 21-модда; 2004 й., 30-сон, 344-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)