08.09.2014 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҳамда фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 248-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Почта алоқаси тўғрисида» ҳамда «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорларига мувофиқ фавқулодда вазиятларда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом почта ва курьерлик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар сифатида қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган почта алоқаси операторлари ва провайдерларига ҳамда ушбу хизматлардан фойдаланувчиларга татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки алоҳида жойларида белгиланган қонуний режимга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карантин зонаси — юқумли касалликларнинг аниқланиши оқибатида карантин режими ўрнатилган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият зонаси — хавфли омилларнинг пайдо бўлиши ёки улар оқибатларининг бошқа туманлардан тарқалиши натижасида фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд ёки акватория;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
обсервация — тиббий ва ветеринария кузатувини кучайтириш ҳамда эпидемияга қарши, даволаш-профилактика ва ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш билан бир қаторда обсервация зонасини ҳосил қиладиган карантин зонасига туташ бўлган барча маъмурий-ҳудудий тузилмаларда одамлар ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг кўчиб юриши ва ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутувчи режимли-чекловчи тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эвакуация райони — фавқулодда вазиятлардан ёки ҳарбий ҳаракатлардан зарарланиш эҳтимоли бўлган зоналардан ташқарида жойлашган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг раҳбар органлари (кейинги ўринларда ФВДТ раҳбар органлари деб аталади) — ваколатига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта алоқаси объектлари ишлашининг барқарорлиги — почта алоқаси объектларининг фавқулодда вазиятлар шароитларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва аҳоли эҳтиёжини қондирувчи ҳажмда ва номенклатурада почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича асосий ишларни бажаришга қодирлиги, шунингдек бузилган функцияларни энг қисқа муддатларда тиклаш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби — фавқулодда вазиятнинг хусусиятини баҳолаш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш, бевосита офат юз берган ҳудудда аҳолини, ҳудудлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда вазиятларда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан почта алоқаси соҳасида махсус ваколат берилган орган — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан, фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фавқулодда вазиятларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатилишини, ФВДТ раҳбар органларига почта алоқаси хизматларининг устувор даражада кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар ва ФВДТ раҳбар органлари эҳтиёжларини қондириш учун почта алоқаси операторлари, провайдерларининг почта алоқаси воситалари етишмаганда (чекланганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар туфайли почта алоқаси объектларининг барқарор ишлашидаги бузилишлар билан ифодаланадиган почта алоқаси тармоғи ва воситаларининг ҳолати ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарланиш жойи пайдо бўлганда ва зарарланган ҳудудда карантин ва кузатиб туриш режими ўрнатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги қарор фавқулодда вазиятни бартараф этиш штабининг асосланган таклифлари ҳамда фавқулодда вазиятлар зонасидаги почта алоқаси тармоқлари ва воситалари ҳолатини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қабул қилинган қарор Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фармойиши билан расмийлаштирилади ҳамда телекоммуникация воситалари ёрдамида почта алоқаси операторлари ва провайдерларига етказилади ҳамда дарҳол бажарилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатиш чекланган ҳолатда бўлганда номенклатурани ўзгартириш ва фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмларини қисқартириш, хизматлар кўрсатиш тўхтатиб қўйилганда эса — белгиланган ҳуқуқий режим бекор қилингунгача фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатишни тўлиқ тўхтатиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар турларини ўзгартириш тўғрисидаги зарур ахборот материали почта алоқаси объектлари ичида, фойдаланувчиларга кўринарли ва қулай жойда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта алоқаси хизматлари кўрсатишнинг тўлиқ тўхтатилиши тўғрисидаги ахборот почта алоқаси объектига кириладиган жойга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан фавқулодда вазиятларда почта алоқаси хизматларини ташкил этиш шароитларини таъминлаш учун тегишли хатти-ҳаракатлар режалари олдиндан ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Почта алоқасининг кўрсатилиши керак бўлган хизматлар номенклатураси ва турларини фавқулодда вазиятлар ҳудудларида ва эвакуация районларидаги эҳтиёжлар, юзага келган вазият, почта алоқаси операторлари, провайдерларидаги кучлар ва воситалар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишувга кўра фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби белгилайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта алоқаси операторлари амалдаги почта йўналишларига ўзгартиришлар киритадилар ёки жой, йўл тармоғи ва атрофдаги табиий муҳит шароитларини ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазият зонасида қўшимча равишда почта йўналишлари ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Карантин ва кузатиб туриш зонаси эълон қилинган жойларда республиканинг бошқа ҳудудларига йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари қабул қилинмайди. Айни вақтда республиканинг бошқа ҳудудларидан карантин ва кузатиб туриш зонасига йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари тўсқинликсиз қабул қилинади. Карантин ва кузатиб туриш зоналари чегараларида почта алмашинуви аҳоли хавфсизлиги ва атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг зарур шартлари ва чораларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эвакуация ҳудудларида почта алоқаси хизматлари кўрсатиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби билан келишувга кўра почта алоқаси операторлари томонидан почта алоқасининг амалдаги объектлари йириклаштирилади, шунингдек фойдаланувчиларга тегишли ахборотни етказган ҳолда, эвакуация ҳудудларига келган почта алоқаси ходимлари ҳисобига вақтинчалик, кўчма почта алоқаси бўлимлари (қабул қилувчи эвакуация пунктларида, даволаш муассасаларида, эвакуация қилинганларни жойлаштириш чодирларидан ташкил топган лагерларда) ташкил этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эвакуация ҳудудларидаги почта алоқаси объектларида почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағлари ўтказмаларининг қайта жўнатилишини таъминловчи қайта жўнатиш хизмати ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фавқулодда вазият зонасидаги фойдаланувчиларни почта, курьерлик жўнатмаларини, пул маблағлари ўтказмаларини эвакуация ҳудудларидаги уларнинг янги жойлашган жойига қайта жўнатиш тўғрисидаги аризаларни расмийлаштириш тартиби ҳақида хабардор қилишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жўнатиш йўналиши белгиланмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўлланган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари қуйидаги муддат давомида етказиб берувчи объектларда сақланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий ва буюртма почта жўнатмалари — 5 сутка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курьерлик жўнатмалари — 5 сутка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, посилкалар — 10 сутка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларининг почта ўтказмалари — 10 сутка.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган муддатлардан кейин почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмалари жўнатувчиларга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фавқулодда вазиятлар шароитларида почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағлари почта ўтказмаларининг тегишли турлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фавқулодда вазиятлар шароитларида фойдаланувчиларга кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари учун ҳақ амалдаги тарифлар бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари мазкур Низом талабларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмаларининг йўқолиши, бузилиши (шикастланиши), топширилмаганлиги ёки уларни жўнатиш муддатларининг бузилганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари сабабли юз берганлиги исботланса, жавобгар бўлмайдилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 467-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)