Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармонига мувофиқ ҳамда умумий фойдаланиладиган йўллар самарали сақланиши, таъмирланиши, реконструкция қилиниши ва қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларининг (кейинги ўринларда матнда ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари деб юритилади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 нафар бўлган намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 10 нафар бўлган намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Компания кенгаши ҳисобланади;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Компания кенгаши тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўл-қурилиш ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тайинланади.
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгаши таркиби юзасидан таклифлар киритсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси шартномалар ва мажбуриятлар бўйича «Ўзавтойўл» давлат концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари асосий фондлари ва ўзгартирилаётган «Ўзавтойўл» давлат концерни мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг устав фондлари маҳаллий аҳамиятга (вилоят аҳамиятига) эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг уларга бериладиган асосий фондлари, шунингдек ўзгартирилаётган ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмаслиги ёки бошқача бегоналаштирилмаслиги керак.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда:
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлмаган корхоналарни хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
6. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар йўл хўжалиги тизими корхоналари ва ташкилотлари ўзгартирилиши муносабати билан текин оладиган мол-мулк, асосий ва айланма воситалар бўйича даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 7-иловага* мувофиқ;
*7-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ходимларнинг чекланган сони 45 нафар бўлган тузилмаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
9. Белгилаб қўйилсинки:
Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгашига юкланади;
Республика йўл жамғармасининг ноқонуний сарфланган ва мақсадли фойдаланилмаган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага ундириб олинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини текшириб чиқсин, харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва самарадорлигига, шунингдек асбоб-ускуналар ва товар-моддий бойликлар сотиб олишга тузилган контрактларга, шу жумладан импорт контрактларга алоҳида эътиборни қаратсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси йўл хўжалиги тизимида танлов савдолари (тендерлар) ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан назоратни таъминласин ҳамда танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бажарилишининг мониторингини олиб борсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси унга Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағлар тўпланишини таъминлаш функциялари юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда:
икки ҳафта муддатда ходимларнинг белгиланган сони доирасида марказий аппаратда ходимлар сони 4 кишидан иборат бўлган тегишли бўлим, вилоят бошқармаларида 3 кишидан ортиқ бўлмаган сектор ташкил этсин, шунингдек туман ва шаҳар солиқ инспекциялари тузилмасига зарур ўзгартиришлар киритсин;
2003 йил 1 октябрга қадар Республика йўл жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларнинг ўқишини ўтказсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 21 август,
361-сон
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати
тузилмаси
Йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотининг намунавий
тузилмаси
«Қорақалпоқавтойўл», «Андижонавтойўл», «Бухороавтойўл», «Жиззахавтойўл», «Қашқадарёавтойўл», «Навоийавтойўл», «Наманганавтойўл», «Самарқандавтойўл», «Сурхондарёавтойўл», «Сирдарёавтойўл», «Тошкентавтойўл», «Фарғонаавтойўл», «Хоразмавтойўл»
Йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг намунавий
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган гербли муҳрга эга бўлади.
4. Жамғарма маблағлари умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси таъминоти учун, шунингдек «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотлари томонидан буюртмачи функцияларини бажариши юзасидан харажатларини қоплаш учун сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5.
II. Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
6. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини тармоғини ривожлантириш дастурларини ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатига ва автомобилларни ўтказиш имкониятларига эришишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни жамлаш Жамғарманинг мақсади ҳисобланади.
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Республика йўл жамғармаси маблағлари тушиши ва сарфланишининг ҳар йиллик ва чораклик балансларини шакллантириш;
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ рўйхатларини белгиланган тартибда келишиш;
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш;
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаштириш, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
8. Юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жамғарма қуйидаги функцияларни бажаради:
Республика йўл жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик балансларини ишлаб чиқади ва йиғма Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Жамғарма келгуси йил харажатларининг тасдиқланган параметрларини «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига, даромадларининг йил чораклари бўйича тақсимланган параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига етказади;
Жамғарма даромадларининг тушум манбалари ва республика минтақалари бўйича, шунингдек харажатларининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобини олиб боради;
Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғармага тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш ишларини олиб боради;
даромадлар тушиши прогнози бажарилишини таҳлил қилади, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда даромадлар тушиши прогнози бажарилишига салбий таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича йиғма аниқ рўйхатларни кўриб чиқади ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тасдиқлаши учун розилик беради;
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
ўтказилган экспертиза натижалари бўйича инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларида тендер ҳужжатларидаги қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан хулоса (ёзма кўрсатма) беради;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясида, йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида ва йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳужжатли текширишлар ва тафтишлар ўтказиш;
текширишлар ва тафтишларда аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек белгиланган тартибда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чоралари бериш тўғрисида таклифлар киритади;
даромадлар ва харажатларни шакллантириш тартибини, шунингдек Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар ставкаларини такомиллаштириш юзасидан мақсадли ишларни олиб боради;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тегишли органларга киритади;
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган аниқ рўйхатлар ва харажатлар сметаси асосида, шунингдек йўл хўжалиги объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма харажатларини молиялаштиради.
III. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясида ва унинг таркибига кирувчи йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида, шунингдек йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотларда тафтишлар ва текширишлар ўтказиш;
қурилиш, таъмирлаш, бошқа ишлар ҳажмларини назорат тартибида ўлчаш ҳамда бошқа текширишлар учун тегишли идоралар ва ваколатли банклар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
текширилаётган ташкилот раҳбарларидан ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текширишлар ўтказишда пайдо бўлувчи масалалар, молиявий интизомни бузиш ҳоллари юзасидан тушунтиришлар беришни, шунингдек маълумотномаларни, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;
тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий интизомни бузиш ҳолларини бартараф этиш, моддий зарарни қоплаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
молиявий интизомни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда тафтишлар ва текширишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Жамғарма маблағлари тушишида ва уларни сарфлашдаги камчиликлар ва қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар кўриш;
қуйидагилардан:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасидан – тезкор ҳисоботни ҳамда ажратмалар ҳисобланганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни, Жамғармага тўловлар бўйича вақтида тўланмаган тўловлар миқдори ҳақидаги маълумотларни;
б) тижорат банкларидан – Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;
в) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмаларидан – йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботини олиш.
10. Жамғарма:
юкланган вазифаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлашга;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнозининг тушум турлари ва минтақалар бўйича бажарилиши аҳволини таҳлил қилиш ҳамда даромадлар узлуксиз тушишига салбий таъсир кўрсатган омиллар асосида уларни бартараф этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар кўришга;
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига:
а) Ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ҳамда республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда;
б) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга, энг аввало халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш, уларнинг ўтказиш имкониятларининг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда;
в) республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ягона техника, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кўмаклашишга мажбурдир.
IV. Жамғармани бошқариш кенгаши
11. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Жамғармани бошқариш кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
12. Жамғармасини бошқариш кенгаши:
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ва Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг белгиланган тартибда тасдиқланган дастурлари, шунингдек уларга комплекс хизмат кўрсатишни ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини ва ўтказиш имкониятларини таъминлаш тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма харажатларининг асосий йўналишлари, маблағлардан фойдаланиш устуворликлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;
Ижро этувчи дирекциянинг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иштирокида Жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш масалалари юзасидан айрим вазирликлар ва идораларнинг ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
V. Жамғарманинг ижро этувчи органи
13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
14. Ижро этувчи дирекция Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этилиши тўғрисида бухгалтерия ҳисоботи тузади ҳамда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
15. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
16. Ижро этувчи директор ўринбосарлари Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати қарори асосида Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
17. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи дирекция фаолияти ташкил этилиши учун шахсан жавоб беради;
Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, мақсадлилиги ва самарадорлиги масалалари бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарни текшириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир қарорлар ва зарур чора-тадбирлар кўради;
Жамғарма маблағларини йиғиш ва сарфлаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
18. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари тушиши ва сарфланиши тартибини белгилаб беради.
2. «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ йўл ишларини молиялаштириш (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Жамғарма маблағлари Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Жамғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамида жамланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тассаруф этувчи ҳисобланади.
5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари маблағлар шаклланиши ва сарфланишининг мақсадли йўналиши сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Жамғарманинг махсус ялпи балансида акс эттирилади.
II. Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш
6. Жамғармага тушумлар туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамлари (банкнинг баланс ҳисоб рақами 20207) орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги (банкнинг баланс ҳисоб рақами 21508) Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
7. Жамғарма даромадлари:
Юридик шахслар — асосий фаолияти товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик субъектлари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Улар бўйича тўланадиган айланмага, шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) тайёрлов, воситачи, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари томонидан эса — ялпи даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолари, казинолар, видео ва аудиокассеталарни кўпайтиришдан, улар прокатидан, пул ютуқли автоматлардан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари ўтказишдан ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлардан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар томонидан даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
д) автотранспорт корхоналари томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.
Юридик шахслар — асосий фаолияти тегишли тўлов эвазига юклар ва йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган автомобиль транспорти корхоналари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Ушбу корхоналар тўланадиган айланмага, шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
е) харид қилинган енгил автомобиль ёки бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, автотранспорт воситаларининг харидорлари томонидан сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.
Йиғим бевосита харидорлар – юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.
Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ёки қайта сотишга йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилмаса автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.
Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар суммаси маблағ тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича харажатлар таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса – сақлаш харажатлари сметасига киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналари тўловчилар ҳисобланади. Улар қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш ҳажмидан маблағ ажратадилар;
з) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасининг 50 фоизи ҳисобига шакллантирилади;
и) хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун ундириладиган тўлов ҳисобига шакллантирилади, бир автоташувчининг кирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда — АҚШ долларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
к) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар, хорижий инвестициялар ва кредитлар маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
8. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлаш тартиби ва ставкалар миқдори Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан маблағ тўловчиларга етказилади.
III. Республика йўл жамғармаси маблағларини сарфлаш тартиби
9. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий йўл-қурилиш шўъба ташкилотлари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари деб юритилади) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш бўйича буюртмачилар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма билан келишган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва аниқ рўйхатлар асосида амалга оширилади.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари, тендер ҳужжатлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтади.
10. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади. Жамғарма маблағларидан ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган объектларнинг аниқ рўйхати асосида қатъий равишда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида фойдаланилади.
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни аниқ рўйхатларга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
11. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва тегишли йўл инфратузилмасини мукаммал таъмирлаш умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг аҳамияти ва ҳолатига қараб шакллантириладиган, белгиланган тартибда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган объектларнинг аниқ рўйхати асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Тасдиқланган лойиҳа ёки смета ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ёки сўров йўли билан (ишлар қийматига қараб) танланган ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
12. Жамғарманинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига ва тегишли инфратузилмага комплекс хизмат кўрсатишга ҳамда уларни жорий таъмирлашга йўналтириладиган маблағларидан қатъий равишда Жамғарма билан келишган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.
13. Жамғарманинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захирада назарда тутилган маблағларини сарфлаш «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг Жамғарма Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтган асосланган ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.
14. Ҳақи Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига тўланадиган йўл-таъмирлаш ва қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар импорти юзасидан барча контрактлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ёки умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга сарфланмайди. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди ва кейинги даврда мақсадли йўналишига мувофиқ фойдаланилади.
IV. Республика йўл жамғармаси даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
16. Манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг бўлажак йилга даромадлари ва харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган Жамғарма даромадлари ва харажатлари таснифи асосида ишлаб чиқилади.
17. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили 15 июндан кечикмай:
Жамғармага — Жамғарма харажатларининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва бўлғуси йилга харажатлар прогнозини;
Иқтисодиёт вазирлигига – бўлажак йилда йўл хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади.
18. Бўлажак йилга тушумлар манбалари бўйича даромадлар прогнози:
олдинги йилда Жамғармага маблағларнинг амалдаги тушуми ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича даромадлар манбалари бўйича жорий йилда кутилаётган тушум;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар бўйича ҳисобот молия йили охирига юридик шахсларнинг кредиторлик қарзи ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида бевосита Жамғарма томонидан ишлаб чиқилади.
19. Фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва республика ҳудудлари бўйича кейинги йилга харажатларнинг тақдим этиладиган прогнози олдинги йилда амалда фойдаланилган маблағларни ва асосий йўналишлар (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган маблағлардан фойдаланиш ҳамда жорий йилга тасдиқланган прогнозлар билан таққослаган ҳолда ҳудудлар бўйича ҳисобга олинган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланади. Бунда табиий офатлар оқибатини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира (харажатлар ҳажмининг 5 фоизи миқдорида) ташкил этиш назарда тутилади.
20. Жамғарма даромадлар ва харажатларнинг ишлаб чиқилган прогнозини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ 1 июлдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
21. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг аниқлаштирилган прогнози бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари прогнози билан бир вақтда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан, шунингдек бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин Жамғарма беш кун муддатда:
йил чораклари ва ҳудудлар бўйича бўлажак йилга жамғарма даромадларининг тасдиқланган асосий параметрларини — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига;
бўлажак йилга Жамғарма харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини (йўналишларини) йил чораклари ва ҳудудлар бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига етказади.
23. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда даромадларнинг тасдиқланган параметрлари олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда йил чораклари ва республика минтақалари ҳамда манбалар бўйича даромадларнинг йиллик прогнозини белгилайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига етказади.
24. «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси бўлажак йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жамғарма билан келишган ҳолда – умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;
Жамғарма билан келишган ҳолда – автомобиль йўлларини, кўприклар ва уларга тегишли бўлган муҳандислик иншоотларини мукаммал таъмирлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;
ўз таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари бўйича умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича Жамғармада белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатларнинг йиғма сметаларини;
Жамғарма билан келишган ҳолда – табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира миқдорини тасдиқлайди.
25. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси икки кун муддатда Объектларни қуриш дирекциясига ва ҳудудий йўл–қурилиш ташкилотларига тегишли ҳудудда амалга ошириладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ички титул рўйхатларини юборади.
Объектларни қуриш дирекцияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари олинган ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган йўл хўжалиги объектларини қуриш (реконструкция қилиш ёки жиҳозлаш)нинг титул рўйхатлари асосида титул рўйхатларида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари (тендерлар) ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади.
Ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари йўл хўжалиги объектларини мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган аниқ рўйхати олинган санадан бошлаб беш кун мобайнида 25 минг АҚШ долларига тенг бўлган ва ундан юқори қийматли объектлар бўйича пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади, қиймати 25 минг АҚШ долларигача бўлган контрактлар эса пудрат ташкилотларини сўров ўтказиш йўли билан танлаб олган ҳолда тузилади.
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлашга тасдиқланган харажатларнинг йиғма сметаси асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари норматив мезонларини қўллаш йўли билан ва автомобиль йўлларининг тоифаси, аҳамияти ва узунлигига қараб Жамғарма харажатлари прогнозини хизмат кўрсатиладиган пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бўйича тақсимлайди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун улар билан контрактлар тузади.
V. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш тартиби
26. Жорий тўловлар тўловчилар томонидан туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамлари орқали ҳар бир ойнинг 15-кунидан кечикмай олдинги йил чораги учун амалда ўтказилган тўлов суммасининг учдан бир қисми миқдорида ўтказилади – кейинчалик ҳар чоракда бухгалтерия ва статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича йил бошидан ўсиб борувчи якунли амалда тўланадиган база ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликларидан ташқари).
Тўловчилар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органларига чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда Жамғармага ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этади.
Амалда тўланадиган базадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўлов суммаси йил чораги ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган санадан бошлаб беш кун мобайнида тўланади.
Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда солиқ органи томонидан тўловчига қайтарилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органларига Жамғармага ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва шу ойнинг 20-кунигача Жамғармага тўланиши керак бўлган тўловларни тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирувчи, юридик шахслар ҳисобланмаган, бироқ ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни ўзлари жойлашган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказадилар, ушбу корхоналарнинг банк муассасаларида ҳисоб рақамлари бўлмаган тақдирда маблағни ўтказиш уларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда белгиланган муддатларда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган тўловлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар турлари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади.
VI. Республика йўл жамғармасига ажратмаларга доир имтиёзлар
давлат бюджетидаги ташкилотлар ва муассасалар (шу жумладан фаолият ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, фойдаланилмаётган биноларни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича, ҳомийлик ёрдамидан, пулли-контракт асосида ўқитиш учун тушумдан);
бюджетдан дотация олувчи томоша кўрсатиш билан боғлиқ корхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар;
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи йўл хўжалиги ташкилотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари билан шартномалар (контрактлар) тузган ҳамда улар асосида улар томонидан бажарилаётган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажарувчи корхоналар (шартноманинг амал қилиш муддатида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой-фойдаланиш идоралари, уй бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, уй-жой фондини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни бевосита амалга оширувчи бошқа ташкилотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, «Ўзмарказимпэкс», «Ўзсаноатмашимпэкс», «Марказсаноатэкспорт», «Ўзинтеримпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ташкилотларини бошқариш республика ва маҳаллий органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари, уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотлари бундан мустасно.
30. Қуйидаги автомобиль транспорти корхоналари Жамғармага мазкур Низом 7-бандининг «д» кичик бандида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:
давлат бюджетидаги автокорхоналар;
«Ўрта Осиё Транс» халқаро автоташиш давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, ҳудудий йўл- қурилиш ташкилотлари билан шартномалар (контрактлар) тузган ҳамда улар асосида улар томонидан бажарилаётган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажарувчи корхоналар (шартноманинг амал қилиш муддатида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Қуйидагилар сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғим тўлашдан озод қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мотоараваларга ва автомобилларга эга бўлган ва уларни сотиб олган барча гуруҳларга тегишли бўлган ногиронлар;
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олаётган фуқаролар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари билан шартномалар (контрактлар) тузган ҳамда улар асосида улар томонидан бажарилаётган ишлар умумий ҳажмининг камида 75 фоизи миқдорида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажарувчи корхоналар (шартноманинг амал қилиш муддатида);
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар – қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташишга белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган умумий фойдаланиладиган автотранспорт корхоналари, йўловчилар ташувчи транспорт воситалари бўйича (енгил таксилар ва йўналишли таксилардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган конларда ишлатиладиган автосамосвалларни сотиб олаётган корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Республика йўл жамғармаси маблағлари тушуми ва сарфланиши учун жавобгарлик ҳамда назорат қилиш
32. Жамғармага тушумлар тўлиқ тушиши таъминланиши учун:
юридик шахслар – мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари кирганлиги учун тўловнинг тўлиқ тушиши учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги ёки қайта сотилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатсиз рўйхатдан ўтказилишига, қайта рўйхатдан ўтказилишига ёки техник кўрикдан ўтказилишига йўл қўйилмаслиги учун – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ҳаракат хавфсизлиги давлат хизмати органлари) ва унинг жойлардаги органлари жавоб берадилар.
33. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлашга харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар лимитлари доирасида Жамғарма маблағлари қонуний ва қатъий мақсадли сарфланиши учун жавоб беради.
34. Мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар зиммасига юкланади, улар:
мазкур Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда йиғимлар ва тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратма турини кўрсатишга;
тўланган йиғимлар ва мажбурий ажратмалар суммаси ҳисобини юритишга;
Жамғармага йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва тўланишини текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйишга, уларнинг талабига кўра ушбу йиғимлар ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.
35. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
36. Жамғарма маблағлари тўлиқ тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Жамғармани бошқариш кенгашига юкланади.
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда мунтазам равишда назорат қилади.
Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда ва йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш харажатлари сметасида назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси аниқланган қонун бузилишларини белгиланган тартибда бартараф этиш чора-тадбирларини кўради ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чораларини қўллайди.
37. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма харажатлари прогнозининг ижро этилиши тўғрисида ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этади.
38. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим этади.
39. Жамғармага ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш («Ўзавтойўл») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 24-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 380-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 64-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 1-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда; 24-сон, 241-модда; 2004 й., 17-сон, 197-модда; 20-сон, 236-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; 32-33-сон, 252-модда; 34-36-сон, 264-модда; 52-сон, 386-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 30-сон, 294-модда; 42-сон, 418-модда; 43-44-сон, 427-модда; 46-47-сон, 455-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда)