Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 21.08.2003 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармонига мувофиқ ҳамда умумий фойдаланиладиган йўллар самарали сақланиши, таъмирланиши, реконструкция қилиниши ва қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 ноябрдаги ПҚ-511-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 455-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Компания кенгаши ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси компания Кенгаши тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари компания Кенгашининг тақдимномаси асосида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгаши таркиби юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси шартномалар ва мажбуриятлар бўйича «Ўзавтойўл» давлат концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари асосий фондлари ва ўзгартирилаётган «Ўзавтойўл» давлат концерни мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг устав фондлари маҳаллий аҳамиятга (вилоят аҳамиятига) эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг уларга бериладиган асосий фондлари, шунингдек ўзгартирилаётган ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмаслиги ёки бошқача бегоналаштирилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлмаган корхоналарни хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар йўл хўжалиги тизими корхоналари ва ташкилотлари ўзгартирилиши муносабати билан текин оладиган мол-мулк, асосий ва айланма воситалар бўйича даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 427-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*7-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 427-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгашига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармасининг ноқонуний сарфланган ва мақсадли фойдаланилмаган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини текшириб чиқсин, харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва самарадорлигига, шунингдек асбоб-ускуналар ва товар-моддий бойликлар сотиб олишга тузилган контрактларга, шу жумладан импорт контрактларга алоҳида эътиборни қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси йўл хўжалиги тизимида танлов савдолари (тендерлар) ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан назоратни таъминласин ҳамда танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бажарилишининг мониторингини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси унга Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағлар тўпланишини таъминлаш функциялари юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ходимларнинг белгиланган сони доирасида марказий аппаратда ходимлар сони 4 кишидан иборат бўлган тегишли бўлим, вилоят бошқармаларида 3 кишидан ортиқ бўлмаган сектор ташкил этсин, шунингдек туман ва шаҳар солиқ инспекциялари тузилмасига зарур ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 1 октябрга қадар Республика йўл жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларнинг ўқишини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 ноябрь ПҚ-511-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 455-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 427-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 427-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 427-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш («Ўзавтойўл») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 24-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 380-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда; 24-сон, 241-модда; 2004 й., 17-сон, 197-модда; 20-сон, 236-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; 32-33-сон, 252-модда; 34-36-сон, 264-модда; 52-сон, 386-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 30-сон, 294-модда; 42-сон, 418-модда; 43-44-сон, 427-модда; 46-47-сон, 455-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда)