Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 21.08.2003 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Ҳужжат 01.01.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармонига мувофиқ ҳамда умумий фойдаланиладиган йўллар самарали сақланиши, таъмирланиши, реконструкция қилиниши ва қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларининг (кейинги ўринларда матнда ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари деб юритилади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 нафар бўлган намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 10 нафар бўлган намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Компания кенгаши ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Компания кенгаши тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-қурилиш ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгаши таркиби юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси шартномалар ва мажбуриятлар бўйича «Ўзавтойўл» давлат концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари асосий фондлари ва ўзгартирилаётган «Ўзавтойўл» давлат концерни мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг устав фондлари маҳаллий аҳамиятга (вилоят аҳамиятига) эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг уларга бериладиган асосий фондлари, шунингдек ўзгартирилаётган ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмаслиги ёки бошқача бегоналаштирилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлмаган корхоналарни хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар йўл хўжалиги тизими корхоналари ва ташкилотлари ўзгартирилиши муносабати билан текин оладиган мол-мулк, асосий ва айланма воситалар бўйича даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*7-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ходимларнинг чекланган сони 45 нафар бўлган тузилмаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгашига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармасининг ноқонуний сарфланган ва мақсадли фойдаланилмаган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини текшириб чиқсин, харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва самарадорлигига, шунингдек асбоб-ускуналар ва товар-моддий бойликлар сотиб олишга тузилган контрактларга, шу жумладан импорт контрактларга алоҳида эътиборни қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси йўл хўжалиги тизимида танлов савдолари (тендерлар) ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан назоратни таъминласин ҳамда танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бажарилишининг мониторингини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси унга Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағлар тўпланишини таъминлаш функциялари юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ходимларнинг белгиланган сони доирасида марказий аппаратда ходимлар сони 4 кишидан иборат бўлган тегишли бўлим, вилоят бошқармаларида 3 кишидан ортиқ бўлмаган сектор ташкил этсин, шунингдек туман ва шаҳар солиқ инспекциялари тузилмасига зарур ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 1 октябрга қадар Республика йўл жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларнинг ўқишини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқавтойўл», «Андижонавтойўл», «Бухороавтойўл», «Жиззахавтойўл», «Қашқадарёавтойўл», «Навоийавтойўл», «Наманганавтойўл», «Самарқандавтойўл», «Сурхондарёавтойўл», «Сирдарёавтойўл», «Тошкентавтойўл», «Фарғонаавтойўл», «Хоразмавтойўл»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармони билан ташкил этилган ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш учун мақсадли молиявий ресурсларни жамловчи давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган гербли муҳрга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, шу жумладан фойдаланиш эҳтиёжлари учун жиҳозлаш (машина ва механизмлар сотиб олиш) ва йўл диагностикасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотлари ва Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг муҳандис-техник ходимлари ва бошқарув аппарати ходимлари малакасини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси таъминотига, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг улар томонидан бажариладиган буюртмачи функциялари харажатларини қоплашга сарфланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини тармоғини ривожлантириш дастурларини ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатига ва автомобилларни ўтказиш имкониятларига эришишга йўналтирилган тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни жамлаш Жамғарманинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси маблағлари тушиши ва сарфланишининг ҳар йиллик ва чораклик балансларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ рўйхатларини белгиланган тартибда келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни тасдиқланган харажатларга мувофиқ молиялаштириш, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жамғарма қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ҳар йиллик балансларини ишлаб чиқади ва йиғма Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма келгуси йил харажатларининг тасдиқланган параметрларини «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига, даромадларининг йил чораклари бўйича тақсимланган параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадларининг тушум манбалари ва республика минтақалари бўйича, шунингдек харажатларининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғармага тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар тушиши прогнози бажарилишини таҳлил қилади, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда даромадлар тушиши прогнози бажарилишига салбий таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича йиғма аниқ рўйхатларни кўриб чиқади ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тасдиқлаши учун розилик беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун харажатлар сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ҳамда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган экспертиза натижалари бўйича инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларида тендер ҳужжатларидаги қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан хулоса (ёзма кўрсатма) беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясида, йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида ва йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳужжатли текширишлар ва тафтишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар ва тафтишларда аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек белгиланган тартибда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чоралари бериш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар ва харажатларни шакллантириш тартибини, шунингдек Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар ставкаларини такомиллаштириш юзасидан мақсадли ишларни олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун тегишли органларга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган аниқ рўйхатлар ва харажатлар сметаси асосида, шунингдек йўл хўжалиги объектлари бўйича қурилиш ва таъмирлаш ишларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда Жамғарма харажатларини молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясида ва унинг таркибига кирувчи йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотларида, шунингдек йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналарида ҳамда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотларда тафтишлар ва текширишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш, таъмирлаш, бошқа ишлар ҳажмларини назорат тартибида ўлчаш ҳамда бошқа текширишлар учун тегишли идоралар ва ваколатли банклар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган ташкилот раҳбарларидан ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текширишлар ўтказишда пайдо бўлувчи масалалар, молиявий интизомни бузиш ҳоллари юзасидан тушунтиришлар беришни, шунингдек маълумотномаларни, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий интизомни бузиш ҳолларини бартараф этиш, моддий зарарни қоплаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий интизомни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда тафтишлар ва текширишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари тушишида ва уларни сарфлашдаги камчиликлар ва қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасидан – тезкор ҳисоботни ҳамда ажратмалар ҳисобланганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни, Жамғармага тўловлар бўйича вақтида тўланмаган тўловлар миқдори ҳақидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тижорат банкларидан – Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмаларидан – йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифаларга мувофиқ Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Жамғарма даромадлари прогнозининг тушум турлари ва минтақалар бўйича бажарилиши аҳволини таҳлил қилиш ҳамда даромадлар узлуксиз тушишига салбий таъсир кўрсатган омиллар асосида уларни бартараф этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар кўришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ҳамда республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга, энг аввало халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларига, кўприклар, тоннелларга комплекс хизмат кўрсатиш, уларнинг ўтказиш имкониятларининг зарур даражадаги техник ҳолатини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республикада автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришда ягона техника, инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кўмаклашишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамғармани бошқариш кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғармасини бошқариш кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси ва Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг белгиланган тартибда тасдиқланган дастурлари, шунингдек уларга комплекс хизмат кўрсатишни ҳамда уларнинг зарур даражадаги техник ҳолатини ва ўтказиш имкониятларини таъминлаш тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Жамғарма харажатларининг асосий йўналишлари, маблағлардан фойдаланиш устуворликлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи дирекциянинг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иштирокида Жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш масалалари юзасидан айрим вазирликлар ва идораларнинг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамғарманинг ижро этувчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ижро этувчи дирекция Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этилиши тўғрисида бухгалтерия ҳисоботи тузади ҳамда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижро этувчи директор ўринбосарлари Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати қарори асосида Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи дирекция фаолияти ташкил этилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, мақсадлилиги ва самарадорлиги масалалари бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарни текшириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир қарорлар ва зарур чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини йиғиш ва сарфлаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари тушиши ва сарфланиши тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ йўл ишларини молиялаштириш (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағлари Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Жамғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тассаруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари маблағлар шаклланиши ва сарфланишининг мақсадли йўналиши сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Жамғарманинг махсус ялпи балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғармага тушумлар туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамлари (банкнинг баланс ҳисоб рақами 20207) орқали Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги (банкнинг баланс ҳисоб рақами 21508) Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма даромадлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан (мазкур банднинг «а-1», «б», «в», «в-1», «г», «д», «ж» кичик бандларида кўрсатилганлардан ташқари) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар — асосий фаолияти товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик субъектлари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Улар бўйича тўланадиган айланмага, шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
(7-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а-1) коммунал хўжалиги тизими корхоналари томонидан маблағлардан мажбурий ажратмалар — сотиб олиш қийматини чегирган ҳолда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни — тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхоналари учун — иссиқлик энергиясини, сув таъминоти корхоналари учун — сувни, газ таъминоти корхоналари учун — табиий газни сотиш ҳажмидан.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ «а-1» кичик банди билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тайёрлов, воситачи, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари томонидан эса — ялпи даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудиоманбаларни кўпайтиришдан, улар прокатидан, пул ютуқли автоматлардан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари ўтказишдан ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлардан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар томонидан даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в-1) асосий фаолияти лизингга мол-мулк тақдим этиш бўлган корхоналар томонидан маблағларидан — лизинг берувчи (маржа) суммасидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
(7-банднинг «в-1» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) автотранспорт корхоналари томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда, мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар — асосий фаолияти тегишли тўлов эвазига юклар ва йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган автомобиль транспорти корхоналари маблағ тўловчилар ҳисобланади. Ушбу корхоналар тўланадиган айланмага, шунингдек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сотиб олинган ва вақтинча олиб келинадиган автотранспорт воситалари қийматидан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ушбу воситаларнинг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан — сотиб олинган ва вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларининг (енгил автомобиллар, автобуслар, микроавтобуслар, юк автотранспорт воситалари ва махсус автомобиллар)нинг баҳосидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишдаги қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғимлар бевосита транспорт эгалари (фойдаланувчилар) томонидан автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойидаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.
(6-илова 7-бандининг «е» кичик банди биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларини сотиб олишга ёки қайта сотишга ва вақтинча олиб чиқиб кетишга йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат кўрсатилмасдан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиладиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар суммаси тўловчи (фойдаланувчи) корхоналар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса — таъминот сарф-харажатлари сметасига киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблағлар умумий суммасининг 50 фоизи ҳисобига шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) хорижий давлатларнинг автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзити учун йиғимлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир автоташувчи учун белгиланган миқдорларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу банднинг «а», «а-1», «б», «в», «в-1» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг бир неча турлари билан шуғулланса, бу ҳолда у алоҳида ҳисоб-китоб юритиши ҳамда тўловларни Жамғармага фаолиятнинг ушбу турлари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши керак».
(7-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар, хорижий инвестициялар ва кредитлар маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлаш тартиби ва ставкалар миқдори Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан маблағ тўловчиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Республика йўл жамғармаси маблағларини сарфлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий йўл-қурилиш шўъба ташкилотлари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари деб юритилади) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш бўйича буюртмачилар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштиришга Жамғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамига тушадиган пул маблағларини ўтказиш учун буюртмачилар — «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи банкларда молиялаштиришнинг махсус ҳисоб рақамлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачилар — «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг сақлаш бўйича харажатларини тўлаш тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ алоҳида депозит ҳисоб рақамидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг валюта маблағларини сарфлаш транзит магистраль йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, чет элда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олишга, шунингдек «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Жамғарманинг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф этган ҳолда тайёрлаш учун «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбошисидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлашга Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма билан келишган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва аниқ рўйхатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари, тендер ҳужжатлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади. Жамғарма маблағларидан ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган объектларнинг аниқ рўйхати асосида қатъий равишда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни аниқ рўйхатларга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ва тегишли йўл инфратузилмасини мукаммал таъмирлаш умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг аҳамияти ва ҳолатига қараб шакллантириладиган, белгиланган тартибда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган объектларнинг аниқ рўйхати асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган лойиҳа ёки смета ҳужжатлари мавжудлиги ва ўтказилган танлов савдолари (тендерлар) асосида ёки сўров йўли билан (ишлар қийматига қараб) танланган ишларни бажарувчилар билан шартномалар тузилиши объектларни мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарманинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига ва тегишли инфратузилмага комплекс хизмат кўрсатишга ҳамда уларни жорий таъмирлашга йўналтириладиган маблағларидан қатъий равишда Жамғарма билан келишган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарманинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захирада назарда тутилган маблағларини сарфлаш «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг Жамғарма Ижро этувчи дирекциясида экспертизадан ўтган асосланган ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳақи Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига тўланадиган йўл-таъмирлаш ва қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар импорти юзасидан барча контрактлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма маблағлари олиб қўйилмайди ёки умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга сарфланмайди. Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар олиб қўйилмайди ва кейинги даврда мақсадли йўналишига мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Республика йўл жамғармаси даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг бўлажак йилга даромадлари ва харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган Жамғарма даромадлари ва харажатлари таснифи асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили 15 июндан кечикмай:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага — Жамғарма харажатларининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва бўлғуси йилга харажатлар прогнозини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлигига – бўлажак йилда йўл хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бўлажак йилга тушумлар манбалари бўйича даромадлар прогнози:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдинги йилда Жамғармага маблағларнинг амалдаги тушуми ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича даромадлар манбалари бўйича жорий йилда кутилаётган тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага ажратмалар ва йиғимлар бўйича ҳисобот молия йили охирига юридик шахсларнинг кредиторлик қарзи ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида бевосита Жамғарма томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва республика ҳудудлари бўйича кейинги йилга харажатларнинг тақдим этиладиган прогнози олдинги йилда амалда фойдаланилган маблағларни ва асосий йўналишлар (умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш) бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган маблағлардан фойдаланиш ҳамда жорий йилга тасдиқланган прогнозлар билан таққослаган ҳолда ҳудудлар бўйича ҳисобга олинган ҳолда «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланади. Бунда табиий офатлар оқибатини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира (харажатлар ҳажмининг 5 фоизи миқдорида) ташкил этиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарма даромадлар ва харажатларнинг ишлаб чиқилган прогнозини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, бироқ 1 июлдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг аниқлаштирилган прогнози бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари прогнози билан бир вақтда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети Олий Мажлис сессиясида тасдиқлангандан, шунингдек бўлажак йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин Жамғарма беш кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил чораклари ва ҳудудлар бўйича бўлажак йилга жамғарма даромадларининг тасдиқланган асосий параметрларини — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлажак йилга Жамғарма харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларини (йўналишларини) йил чораклари ва ҳудудлар бўйича «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда даромадларнинг тасдиқланган параметрлари олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда йил чораклари ва республика минтақалари ҳамда манбалар бўйича даромадларнинг йиллик прогнозини белгилайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси бўлажак йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жамғарма билан келишган ҳолда – умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма билан келишган ҳолда – автомобиль йўлларини, кўприклар ва уларга тегишли бўлган муҳандислик иншоотларини мукаммал таъмирлашнинг йиғма аниқ рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибига кирувчи ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари бўйича умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича Жамғармада белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган харажатларнинг йиғма сметаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма билан келишган ҳолда – табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун захира миқдорини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси икки кун муддатда Объектларни қуриш дирекциясига ва ҳудудий йўл–қурилиш ташкилотларига тегишли ҳудудда амалга ошириладиган автомобиль йўллари тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ички титул рўйхатларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш дирекцияси ва ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари олинган ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган йўл хўжалиги объектларини қуриш (реконструкция қилиш ёки жиҳозлаш)нинг титул рўйхатлари асосида титул рўйхатларида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари (тендерлар) ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари йўл хўжалиги объектларини мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган аниқ рўйхати олинган санадан бошлаб беш кун мобайнида 25 минг АҚШ долларига тенг бўлган ва ундан юқори қийматли объектлар бўйича пудрат ишларини бажаришга танлов савдолари ғолиблари билан контрактлар (шартномалар) тузади, қиймати 25 минг АҚШ долларигача бўлган контрактлар эса пудрат ташкилотларини сўров ўтказиш йўли билан танлаб олган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлашга тасдиқланган харажатларнинг йиғма сметаси асосида ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотлари норматив мезонларини қўллаш йўли билан ва автомобиль йўлларининг тоифаси, аҳамияти ва узунлигига қараб Жамғарма харажатлари прогнозини хизмат кўрсатиладиган пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бўйича тақсимлайди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун улар билан контрактлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва худди шу ойнинг 20-кунигача тўланиши керак бўлган тўловларни Жамғармага ўтказадилар. Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича, тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан тўловчига қайтарилади.
(6-илованинг 26-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирадиган, юридик шахслар бўлмаган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни туман (шаҳар)лар солиқ инспекцияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказадилар, уларга бюджетга ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда белгиланган муддатларда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган тўловлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар турлари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Республика йўл жамғармасига ажратмаларга доир имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қуйидагилар Жамғармага мазкур Низом 7-бандининг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетидаги ташкилотлар ва муассасалар (шу жумладан фаолият ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, фойдаланилмаётган биноларни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича, ҳомийлик ёрдамидан, пулли-контракт асосида ўқитиш учун тушумдан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан дотация олувчи томоша кўрсатиш билан боғлиқ корхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хўжалиги ташкилотлари — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар бўйича;
(29-банд тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-фойдаланиш идоралари, уй бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, уй-жой фондини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни бевосита амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан ташқари;
(29-банд олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(29-банд еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотларини бошқариш республика ва маҳаллий органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари, уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуйидаги автомобиль транспорти корхоналари Жамғармага мазкур Низом 7-бандининг «д» кичик бандида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетидаги автокорхоналар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар бўйича;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қуйидагилар сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғим тўлашдан озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотоараваларга ва автомобилларга эга бўлган ва уларни сотиб олган барча гуруҳларга тегишли бўлган ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олаётган фуқаролар, шунингдек ҳадя шартномаси асосида яқин қариндошлардан (ота-оналар, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр, хотин) автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
(31-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш — фойдаланиш корхоналари;
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияларга эга бўлган автотранспорт корхоналари — йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналиш таксиларидан ташқари);
(31-банд олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган конларда ишлатиладиган автосамосвалларни сотиб олаётган корхоналар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобиль олган юридик шахслар — болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, кексалар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек давлат бюджетидан таъминланадиган тиббиёт муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — автотранспорт воситаларини битта тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси) ичида балансдан балансга бепул беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг ёки лизинг берувчи — Ўзбекистон Республикаси резиденти билан сублизинг шартномаси бўйича лизинг олувчилар — бундай шартномада автотранспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқининг сотиб олиш қийматини тўламасдан ўтиши назарда тутилганда ва барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда.
(31-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Республика йўл жамғармаси маблағлари тушуми ва сарфланиши учун жавобгарлик ҳамда назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамғармага тушумлар тўлиқ тушиши таъминланиши учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар – мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари кирганлиги учун тўловнинг тўлиқ тушиши учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги ёки қайта сотилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатсиз рўйхатдан ўтказилишига, қайта рўйхатдан ўтказилишига ёки техник кўрикдан ўтказилишига йўл қўйилмаслиги учун – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ҳаракат хавфсизлиги давлат хизмати органлари) ва унинг жойлардаги органлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлашга харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар лимитлари доирасида Жамғарма маблағлари қонуний ва қатъий мақсадли сарфланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар зиммасига юкланади, улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда йиғимлар ва тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатларида йиғим ва ажратма турини кўрсатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланган йиғимлар ва мажбурий ажратмалар суммаси ҳисобини юритишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага йиғимлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва тўланишини текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйишга, уларнинг талабига кўра ушбу йиғимлар ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамғармага мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда уларнинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жамғарма маблағлари тўлиқ тушиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Жамғармани бошқариш кенгашига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда мунтазам равишда назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда ва йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ рўйхатларида, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш харажатлари сметасида назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси аниқланган қонун бузилишларини белгиланган тартибда бартараф этиш чора-тадбирларини кўради ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жазо чораларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма харажатлари прогнозининг ижро этилиши тўғрисида ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Жамғармага ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 21 августдаги
361-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш («Ўзавтойўл») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 24-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 380-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда; 24-сон, 241-модда; 2004 й., 17-сон, 197-модда; 20-сон, 236-модда; 52-сон, 523-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; 32-33-сон, 252-модда; 34-36-сон, 264-модда; 52-сон, 386-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 30-сон, 294-модда; 42-сон, 418-модда; 43-44-сон, 427-модда; 46-47-сон, 455-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда)