17.12.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Таиланд Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Таиланд Қироллиги Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд Қироллиги 1944 йил еттинчи декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари эканлигини ҳисобга олиб, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида уқтириб ўтилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Arap матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йил еттинчи декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонга эътироф этиш қай даражада мақбул келишига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Таиланд Қироллигига нисбатан эса Транспорт ва алоқа вазирини, ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 6-моддасига мувофиқ шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун тайинланган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «тариф» атамаси йўловчи, йўловчи юки ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматларни ва бу қийматлар қўлланиладиган тартиб-қоидаларни англатади ва ўз ичига ташувга доир ҳужжатларни сотганлик учун ёки вакиллик учун қўшимча хизмат ва воситачилик ҳақини ўз ичига олади, бироқ почтани ташиганлик учун тўланадиган ҳақ ва тартиб-қоидалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисмидир. Башарти, бошқа изоҳот берилмаган бўлса, ушбу Битимга асос сифатида мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Иловада кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради. Бундай йўллар ва йўналишлар бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) белгиланган ҳудудда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу Битим Иловасида кўрсатиб ўтилган ҳудуддаги белгиланган манзилларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларга бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ва почта олиш ёки тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган учинчи мамлакатларнинг ҳудудларидаги манзилларда ушбу Битимнинг Иловада кўрсатилган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги белгиланган манзилларга бориш ёки келиш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки ва юк ёки почтани олиш ва тушириш ҳуқуқларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга бориш учун мулжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почта олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси ҳарбий ихтилоф, табиий офат, сиёсий тартибсизликлар ёки вайронагарчилик харакатлари оқибатида белгиланган йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон тегишли чора-тадбирлар кўриш орқали ана шу йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун ўзининг барча имкониятларини ишга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига шартлашилган йўллардан фойдаланиш вақтида бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қатновларни олиш ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тушириш ёки аксинча ҳолатда ташиш учун ҳаққоний ва тенг имкониятлар яратиб берилади ва бу мазкур йўналиш бўйича манзилларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан қатновларни олиш ёки туширишга қўшимча сифатида қаралади. Тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ортиладиган ва белгиланган йўналишдаги манзилларда тушириладиган ёки аксинча, манзиллар оралиғидаги йўналишда ташиладиган юклар ҳажмини таъминлашда энг аввало ана шу бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг манфаатларига ноодил зиён етказмасликни назарда тутган ҳолда иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг шартлашилган йўлларда парвозларни амалга оширувчи тайинланган авиакорхонасининг ташув ҳажми белгиланган йўналишлардаги ташувга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ келиши ва ҳар бир авиакорхона ўзи тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган ёки туширилган йўловчилар, йўловчи юки, юк ва почта ташишга бўлган эҳтиёжни қондириш учун етарли ҳажм таъминланишини ўз олдига биринчи навбатдаги вазифа қилиб қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳаво кемасига чиқариладиган ва учинчи мамлакатлар ҳудудида ҳаво кемасидан тушириладиган йўловчиларни, юк ва почтани белгиланган ёки аксинча, манзиллар оралиғидаги йўналишда ташиш шартлари ҳажми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонани тайинланган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳаво кемасига чиқариладиган ёки ундан тушириладиган ташувларга бўлган эҳтиёжга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) авиайўналишлар ўтадиган жойнинг ташувларга бўлган эҳтиёжига (бунда ана шу жойдаги мамлакатлар авиакорхоналари белгилаган бошқа авиайўналишлар ҳисобга олинади); ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) транзит ташувлар иқтисодий эҳтиёжига боғлиқ бўлишдан иборат бўлган умумий қоидага мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташувнинг бошламасида таъминланиши лозим бўлган ҳажмни шартлашилган йўллар очилгунига қадар Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишиб оладилар. Кейинчалик эса таъминланиши лозим бўлган ҳажм Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмурлари ўртасида вақти-вақти билан муҳокама қилиниб, ўзаро келишилган ҳажмга доир ҳар қандай ўзгаришлар Ноталар алмашиш орқали тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг халқаро парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасининг ўз ҳудудига учиб келиши ёки ундан жўнаб кетишини ёхуд бу ҳаво кемасининг ўша ҳудуд устидан парвозларини тартибга солувчи қонун ва қоидалари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж, йўловчи юки, юк ёки почта келиши, унда бўлиб туриши, ҳамда ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари, хусусан иммиграция ва муҳожирлик, шунингдек божхона ва санитарияга тааллуқли қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемасининг уқтириб ўтилган ҳудуд доирасида бўлиб туриши вақтида ундаги йўловчилар, экипаж, йўловчилар юклари, юк ва почтага нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси бир Аҳдлашувчи Томон ушбу моддада назарда тутилган қонунлар ва қоидаларнинг қўлланилишида ўз авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув ҳатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир бир-бирларига нисбатан зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонунга доир ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий йўналишларини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши кураш ҳақидаги Конвенция қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига мақбул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги тартибларига мувофиқ иш кўрадилар, улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг ва халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларинн талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, юклар ва рўйхатдаги мулкни ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам ҳайриҳоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситалари хавфсизлигига бошқа ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакорхонани тайинлаш ва парвозга доир рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма тарзда хабардор этган ҳолда бир ёки бир неча авиакорхона тайинлаш, шунингдек, бундай тайинлашни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарга парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Чикаго Конвенциясининг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири авиакорхонага устун эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юқоридаги бандларда кўрсатилган тарзда тайинлаган ҳамда рухсатнома берилган авиакорхона ушбу Битимнинг талабларини бажариш шарти билан исталган вақтда ҳаво йўлларидан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалда тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинланган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига комил ишончда бўлмаса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) уқтириб ўтилган авиакорхона ҳуқуқ берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига риоя этмаса ёки уларни бузса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) уқтириб ўтилган авиакорхона шартлашилган йўлларда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ парвозларни амалга оширолмаётган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида уқтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳуқуқларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-банди шартлари бажарилишини талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг бундан буён яна бузилиши олдини олиш учун зарур огоҳлантириш деб топилмаса, бундай ҳуқуқдан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнггина фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ва рухсатномаларни эьтироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки ҳақиқий деб топган ҳаво кемасининг парвозга яроқли эканлиги ҳақидаги сертификатлар, ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади, башарти, гувоҳномалар ёки рухсатномалар берилишига ёхуд ҳақиқий деб эътироф этилишига асос бўлган талаблар Конвенцияга мувофиқ белгиланган энг кам даражага тенг ёки ундан юқори бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон парвозларни амалга ошириш мақсадида ўзининг ҳудуди устидан парвозлар вақтида ўз фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки ҳар қандай бошқа Давлат берган ваколат шаҳодатномалари ва рухсатномаларни ҳақиқий деб эътироф этишни рад қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ва божлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонага қарашли халқаро ҳаво йўлларида фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек шу кемадаги рўйхатдаги мулк, ёқилғи захиралари ва мойлаш ашёлари, борт захиралари, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган вақтдан токи қайтиб кетгунга қадар ҳаво кемаси ичида қолса, барча божхона йиғимлари ёки солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатилган хизмат учун олинадиган йиғимлардан ташқари худди шундай солиқлар ва йиғимлардан қуйидагилар ҳам озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида унинг маъмурияти белгилаган меъёрлар чегарасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларида парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемаси ичида фойдаланиш учун олган захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига халқаро ҳаво йўлларида фойдаланиладиган ҳаво кемасига техника хизмати кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун келтирилган эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларида фойдаланадиган ҳаво кемасининг ишлатилиши учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш ашёлари, ҳатто бу захиралар ҳаво кемасига олинган жойдаги Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги йўналиш қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси фойдаланадиган ҳаво кемасидаги борт мулклари, шунингдек, материаллар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина шу ҳудуддаги божхона маъмурларининг розилиги билан ҳаво кемасидан туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда туширилган буюмлар қайтиб олиб чиқиб кетилгунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа жойга кўчирилгунга қадар уқтириб ўтилган маъмурлар назорати остида сақланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтадиган ва бу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудида ажратилган жойдан четга чиқмайдиган йўловчилар, уларнинг юки ва юклар юзаки кўздан кечирилади. Тўғри транзит орқали олиб ўтиладиган йўловчи юклари ва юклар барча ҳил солиқ ва йиғимлардан, шу жумладан божлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчилардан олинадиган йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ваколатли органлари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан олинадиган ёки олишга рухсат этган йиғимлар адолатли ва оқилона бўлиши учун ўзининг барча имкониятини ишга солади. Бу йиғимлар иқтисодий омилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан тайёрагоҳ ва қатновни таъминлаш воситаларидан фойдаланганлик ва унга кўрсатилган хизматлар учун олинадиган йиғимлар халқаро йўналишларда мунтазам парвозларни амалга оширувчи фуқаро авиацияси ҳаво кемалари тўлайдиган йиғимлардан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг киришга, истиқомат қилиш ва иш билан таъминланишга тааллуқли қонун ва қоидаларига мувофиқ шартлашилган йўлларда ҳаво қатновини таъминлаш учун ушбу иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз бошқарувчи, тижорат, техник, парвозларга доир мутахассис ва бошқа зарурий ходимларга эга бўлган ваколатхоналар таъсис этиш ва фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар тижорат фаолияти соҳасида ўзаро тенглик қоидасига асосланадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг ваколатхонаси одатдаги ҳол бўйича амал қилиши учун барча зарур ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хусусан, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўз ҳудудида бевосита ёки авиакорхонанинг хоҳишига қараб, вакиллар орқали авиаташувларни сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Ҳар бир авиакорхона маҳаллий валютага ҳам, бошқа мамлакатларнинг эркин конвертацияланадиган валюталарига ҳам ана шундай ташувларни сотишга ва ҳар қандай одам, тегишли қонун ва қоидаларга мувофиқ бундай ташувларни сотиб олишга ҳуқуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб топилган маблағларни конвертациялаш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида йўловчилар, йўловчилар юки, почта ва юк ташишдан топган пул маблағларининг харажатлардан ортган қисмини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради. Пул маблағларини бундай тарзда ўтказиш валюта алмаштиришнинг мавжуд бўлган расмий курси асосида, валюта курси йўқ бўлган тақдирда эса, пул маблағини ишлаб топилган курсига тенг асосда амалга оширилади. Башарти, бундай ўтказишлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги махсус битим асосида амалга оширилса, унинг қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки унинг ҳудудидан ташишда қўллайдиган тарифлар барча тегишли омилларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан фойдаланишга кетадиган харажатларга, фойданинг оқилона миқдорига, шунингдек ҳар бир кўрсатиладиган хизматнинг ўзига хос жиҳатларига ва бошқа авиакорхоналарнинг тариф мезонларига асосланиб, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган тарифлар имкон қадар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарининг ўзаро келишувига мувофиқ ва зарурат тақозо этса, ана шу йўналишдан тўлиқ ёки қисман фойдаланаётган бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим. Бундай келишув имкон қадар таклифларни шакллантирувчи халқаро ташкилотнинг тариф йиғинлари жараёнларини қўллаш асосида юзага келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган тарифлар улар жорий этилишига камида олтмиш кун қолганида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларининг тасдиғига тақдим этилиши шарт. Алоҳида ҳолларда бу муддат юқорида уқтириб ўтилган маъмурларнинг ўзаро келишувига мувофиқ қискартирилиши мумкин. Тариф тўғрисидаги маълумотнома олинганидан кейнн авиация маъмурлари бу тарифни дарҳол кўриб чиқишлари лозим. Авиация маъмурлари тарифни жорий этиш мўлжал қилинаётган муддатнинг узайтирилиши тўғрисида бошқа азиация маъмурларини хабардор этишлари мумкин. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирортаси тарифдан қониқиш ҳосил қилмаса, ҳеч қайси бир тариф кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, тайинланган авикорхоналар ўзаро келиша олмасалар ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари тарифлари тасдиқланмаса ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро келишув орқали тариф белгилашга ҳаракат қилишлари лозим. Башарти, ўзгача изоҳот бўлмаса, музокоралар тайинланган авикорхоналар тақдим этилган тарифларга рози эмасликлари ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари бошқа томон авиация маъмурларига тақдим этилган тарифларни мақулламасликлари тўғрисида маълум қилган кунидан эътиборан ўттиз кун ичида бошланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, ўзаро келишувга эришилмаса, ўртадаги низо ушбу Битимнинг 18-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг қоидаларига биноан янги тарифлар белгилангунга қадар, мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари тайинланган авиакорхоналарнинг Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари тақдим этган, келишилган тарифлар, шунингдек унга даҳлдор бўлган қонун ва қоидаларни қабул айлашлари учун бор куч-ғайратларини ишга соладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвал тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларини олдиндан, бироқ шартлашилган йўллар ёки бошқа бирор ўзгартирилган йўллардан фойдаланиш бошланишига камида ўттиз кун қолганида ёки авиация маъмурларидан сўров олганидан кейин ўттиз кун ичида ҳаво қатновининг ўзига хос хусусияти, жадвали, ҳаво кемаларининг тури, белгиланган ҳар бир йўналишнинг ҳажми тўғрисидаги ва ушбу Битим қоидаларига риоя қилинаётгани тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларини қониқтирадиган тарзда риоя этилишига доир талабларга жавоб берадиган ахборотлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика маълумотлари бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро илтимосларига биноан бир-бирларига шартлашилган йўлларда ташишга тааллуқли даврий статистика маълумотлари ёки бошқа шунга ўхшаш ахборотлар бериб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ҳар қандай вақтда ушбу Битимга тааллуқли ҳар қандай муаммо юзасидан маслаҳатлар ўтказиш талабини киритиши мумкин. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар бошқача тарзда муросага келмасалар, маслаҳатлар талаб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низо биринчи навбатда бевосита музокаралар орқали ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар, ўртадаги низони ҳал этишни бир неча киши ёки ташкилотга топширишга ўзаро келишишлари мумкин ёхуд бу низо Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва ана шу икки ҳакам тайинлайдиган яна бир ҳакамдан иборат, жами уч ҳакамдан ташкил топадиган ҳайъатга топширилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон дипломатик восита орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг низони ҳакамликда ҳал этиш тўғрисидаги талабини олганидан кейин олтмиш кун ичида биттадан ҳакам тайинлайди, учинчи ҳакам эса, юқоридаги икки ҳакам маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ҳакамлардан биттасини тайинлай олмаса ёхуд учинчи ҳакам белгиланаган муддат ичида тайинланмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Кенгаши Президентидан ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлашни илтимос қилиши мумкин. Башарти, Кенгаш Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у бу вазифани бажариши учун қандайдир тўсиқлар мавжуд бўлса, ҳакам ёки ҳакамлар тайинлаш вазифасини унинг ўринбосари бажаради. Учинчи ҳакам учинчи мамлакатнинг фуқароси бўлиб, ҳакамлик президенти сифатида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ чиқарилган ҳар қандай қарорни бажариш мажбуриятини зиммага оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки ҳар қандай Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ чиқарилган қарорларни бажара олмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон зиммадаги мажбуриятини бажармаган Аҳдлашувчи Томонга ёки тайинланган авиакорхонага ушбу Битимга асосан берилган ҳуқуқ ёки имтиёзларнинг амал қилишини чеклаши, тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ушбу Битимнинг қайсидир бир шартини ўзгартириш лозим деб ҳисобласа ва таклиф Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишилса, ўзгартирилган матн дипломатик воситалар орқали ноталар алмашиш йўли билан тасдиқланганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг Иловасига киритиладиган ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишилиши мумкин. Ўзгартиришлар ўзаро келишилган кундан эътиборан шартли равишда қўлланилади ва Дилломатик Ноталар алмашилгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокчи бўлган ҳаво қатновига тааллуқли янада умумийроқ кўп томонлама конвенция имзолангани тақдирда ушбу Битим ана шу конвенциянинг қоидаларига мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ҳоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амалдан тўхтатиш истагида эканлигидан ёзма равишда хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халкаро ташкилотига ҳам юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хабарнома юборилгандан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олгач, даврий жадвалнинг охирида ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди, башарти, хабарнома иккала Томоннинг ўзаро розилиги билан уқтириб ўтилган муддат ичида қайтариб олинмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро азиацияси халқаро ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАХТида рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳар бир Аҳдлашув Томон ўзининг қонунчилик тартиботига биноан маъқуллаб, бундай маъқуллашни тасдиқловчи Дипломатик Ноталар алмашилган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг мухтор вакиллари мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йилнинг 17 декабрида ўзбек, таиланд ва инглиз тилларида уч асл нусхада тузилди, ҳар уч тилдаги матн бир хил кучга эга. Талқин қилиш ва кўлланишда ҳамфикрлик бўлмаса, инглиз тилидаги матн қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Халқаро ҳаво қатнови тўғрисида тузилган Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I-ЖАДВАЛ‎


‎Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга қатнашда фойдаланадиган йўналишлар:‎

‎Ўзбекистондаги манзиллар — иккита оралиқ манзил — Таиланддаги манзиллар — ташқаридаги битта манзил‎.


‎II-ЖАДВАЛ‎


‎Таиланд Қироллиги Ҳукумати тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга қатнашда фойдаланадиган йўналишлар:‎

‎Таиланддаги манзиллар — иккита оралиқ манзил — Ўзбекистондаги манзиллар — ташқаридаги битта манзил‎.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЗОҲЛАР: 1. Юқоридаги жадвалларда белгиланган йўналишларда ҳар қандай ёки бир неча оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзиллар ҳар қайси ёки барча парвозларда Аҳдлашувчи Томонлар исталган бирининг авиакорхонаси томонидан тушириб қолдирилиши мумкин, башарти, йўналишлардаги шартлашилган йўллар авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги манзилдан бошланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси ўз ҳоҳишига биноан, ҳар қандай оралиқ ва/ёки ташқаридаги манзилни танлаши ҳамда Ҳаво транспорти халқаро ташкилотининг кейинги давр жадвалига мувофиқ, ўз танловини алмаштириши мумкин.