Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ИНТИЗОМИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича номақбул ҳолат сақланиб қолмоқда. Энергия учун тўлов бўйича қарзларнинг кўпайиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини нотўғри акс эттириш, электр ва иссиқлик энергияси бериш тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти томонидан мазкур камчиликларни бартараф этиш, тўлов муддати ўтган қарзлари бўлган истеъмолчиларга энергия берилишига йўл қўймаслик бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрилмаяпти.
Ўзаро ҳисоб-китоб қилишда тўлов интизомини кучайтириш, етказиб берилаётган электр энергияси учун истеъмолчиларнинг барча тоифалари томонидан ҳақнинг сўзсиз тўланишини таъминлаш, энергетика комплекси корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раҳбариятига электр энергиясини узатиш вақтида унинг исроф бўлиш даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларининг етарли эмаслиги, етказиб берилаётган электр ва иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши, уларни ҳисобга олиш приборларидан тўғри фойдаланилишини таъминлаш юзасидан талабчанликнинг сусайтириб юборилганлиги ва зарур назоратнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
электр ва иссиқлик энергияси ўғирланиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғри акс эттирилиши, электр ва иссиқлик энергияси узатиш тармоқларига рухсатсиз уланиш, шу жумладан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари ходимлари томонидан улаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларда ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳолатини текширишга ва кўрсаткичларини ёзиб олишга тўсқинлик қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган даражадаги жавобгарликка тортсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
2003 йил 1 сентябрдан бошлаб, аҳолидан ташқари, истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан бериладиган электр ва иссиқлик энергияси учун бир ойлик истеъмол ҳажмининг 30 фоизи ҳақини мажбурий равишда олдиндан тўлаш жорий этилади, якуний ҳисоб-китоблар 60 кун мобайнида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинадиган даври бошлангунгача ҳақни олдиндан тўламаган ёки якуний ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга оширмаган энергия истеъмолчиларига энергия бериш тўхтатилади;
тўлов муддати ўтган қарзи бўлган электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларини узиб қўйиш ҳамда уларни қайтадан улаш бўйича харажатлар истеъмолчиларнинг ўз ҳисобидан қопланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналаридан 2003 йил 1 сентябргача вужудга келган қарзлари Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган жадваллар бўйича тўланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда:
истеъмолчиларнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, электр ва иссиқлик энергияси учун 2003 йил 1 сентябргача вужудга келган қарзларни;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, ёқилғи ва темир йўл ташувлари учун қарзларини тўлаш жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг бажарилишини қаттиқ назоратга олсин.
5. Энергия сарфи кўрсаткичларини бузиб кўрсатишдан ҳимоя қилиш ва узатиш тармоқларидаги электр энергияси йўқотилишини аниқлаш мақсадида «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси:
истеъмолчиларда ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ҳар ойда ёзиб олинишини таъминласин, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузувчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўрсин;
электр тармоқларини ва электр энергиясидан фойдаланувчиларни электрон ва бошқа замонавий ҳисобга олиш приборлари билан қайта жиҳозлаш тадбирларини тасдиқлаш учун икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда электр энергиясини узатишда унинг магистрал ва тақсимлаш тармоқларида исроф бўлишининг йўл қўйиладиган чекланган нормативларини тасдиқласинлар;
қуввати 10 киловаттгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда хўжалик юритувчи субъектларга соддалаштирилган талаблар тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 август,
341-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларида:
4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Энергия таъминоти ташкилоти электр энергиясининг амалдаги истеъмолини аниқлаш учун абонентлардаги ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши керак»;
5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бунда электр энергияси учун тариф оширилган тақдирда истеъмолчилар электр энергиясининг аванс тарзида ҳақ тўланган миқдори учун (ўн икки ойдан кўп бўлмаган вақт учун) қўшимча тўловлардан озод қилинади»;
59-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«59. Берилган электр энергияси учун истеъмолчи билан ҳисоб-китоблар энергия таъминоти ташкилоти томонидан ёзиб бериладиган тўлов ҳужжатлари бўйича, бериладиган электр энергияси қийматининг шартномадаги миқдоридан камида 30 фоизини навбатдаги ой учун олдиндан тўлаган ҳолда амалга оширилади (аҳолидан ташқари), истеъмол қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб даври бошланган кундан эътиборан 60 кун мобайнида амалга оширилади.
Истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даври бошланган даврдан эътиборан 60 кун мобайнида тўлов ҳужжатлари бўйича ҳақ тўланмаган тақдирда энергия таъминоти ташкилоти электр энергияси беришни тўхтатади. Бунда энергия таъминоти ташкилоти томонидан энергия тизими тармоқларига улаш ва электр энергияси бериш булар билан боғлиқ харажатларни ундиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади».
60-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«60. Энергия таъминоти ташкилоти вакили абонент билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичларни ёзиб олади ва ҳисобот ойидаги энергия сарфини аниқлайди.
Абонент томонидан ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичлар ёзиб олинмаганда ва электр энергияси истеъмоли тўғрисида ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда энергия таъминоти ташкилоти ҳисоб-китобни электр истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик энергия таъминоти ташкилоти томонидан абонент билан биргаликда аниқланадиган амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилади»;
116-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«116. Ҳисобга олиш электр ҳисоблагичига эга бўлмаган абонент тўловни ҳисобга олиш электр ҳисоблагичи бўлмаган вақт учун, лекин даъво аризасидагидан кўп бўлмаган муддат учун, энергия таъминоти ташкилоти томонидан ток қабул қилувчи ускуналарнинг белгиланган қуввати бўйича аниқланадиган ҳисоб-китоб миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ абонентдаги юкламани бир йўла ишга солиш қувватидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.
Агар ҳисобга олиш ҳисоблагичига эга бўлмаган абонент бирон-бир сабабга кўра мазкур турар жойда вақтинчалик яшамаса, энергия таъминоти ташкилотини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт»;
140-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«электр энергияси ва истеъмол қилинадиган қувват учун шартномадаги миқдорнинг камида 30 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўланади ва истеъмол қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоб ҳисоб-китоб даври бошланадиган кундан эътиборан 60 кун мобайнида амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сув тақчиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасига ва Хоразм вилоятига ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 20 июлдаги 279-сон қарорининг 8-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) 1-илованинг 7-банди ва 8-бандининг учинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001 йилда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 15 февралдаги 79-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2005 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 14-15-сон, 108-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)