Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 05.08.2003 йилдаги 341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ИНТИЗОМИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича номақбул ҳолат сақланиб қолмоқда. Энергия учун тўлов бўйича қарзларнинг кўпайиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини нотўғри акс эттириш, электр ва иссиқлик энергияси бериш тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти томонидан мазкур камчиликларни бартараф этиш, тўлов муддати ўтган қарзлари бўлган истеъмолчиларга энергия берилишига йўл қўймаслик бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро ҳисоб-китоб қилишда тўлов интизомини кучайтириш, етказиб берилаётган электр энергияси учун истеъмолчиларнинг барча тоифалари томонидан ҳақнинг сўзсиз тўланишини таъминлаш, энергетика комплекси корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раҳбариятига электр энергиясини узатиш вақтида унинг исроф бўлиш даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларининг етарли эмаслиги, етказиб берилаётган электр ва иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши, уларни ҳисобга олиш приборларидан тўғри фойдаланилишини таъминлаш юзасидан талабчанликнинг сусайтириб юборилганлиги ва зарур назоратнинг йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергияси ўғирланиши, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғри акс эттирилиши, электр ва иссиқлик энергияси узатиш тармоқларига рухсатсиз уланиш, томонидан улаб бериш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларда ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳолатини текширишга ва кўрсаткичларини ёзиб олишга тўсқинлик қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган даражадаги жавобгарликка тортсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолидан ташқари, барча тоифалардаги истеъмолчилар учун энергия (қувват) етказиб бериш «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва тегишли равишда иссиқлик таъминоти ташкилотлари корхоналари томонидан белгиланган муддатларда ва шартнома шартларида назарда тутилган ҳажмларда етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергияси учун мажбурий равишда олдиндан ҳақ (аванс тўлови) тўлаган ҳолда ҳамда ўз вақтида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилинадиган даври бошлангунгача ҳақни олдиндан тўламаган ёки якуний ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга оширмаган энергия истеъмолчиларига энергия бериш тўхтатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзи бўлган электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларини узиб қўйиш ҳамда уларни қайтадан улаш бўйича харажатлар истеъмолчиларнинг ўз ҳисобидан қопланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, электр ва иссиқлик энергияси учун 2003 йил 1 сентябргача вужудга келган қарзларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, ёқилғи ва темир йўл ташувлари учун қарзларини тўлаш жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг бажарилишини қаттиқ назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг электр тармоқларида электр энергияси беришда энергия сарфи кўрсаткичларини бузиб кўрсатишдан ҳимоя қилиш ва технологик сарф ҳажмларини аниқлаш учун истеъмолчиларда (маиший истеъмолчилардан ташқари) ўрнатилган электр ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ҳар ойда ёзиб олиш, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузувчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўриш таъминлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда электр энергиясини узатишда унинг магистрал ва тақсимлаш тармоқларида исроф бўлишининг йўл қўйиладиган чекланган нормативларини тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 10 киловаттгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда хўжалик юритувчи субъектларга соддалаштирилган талаблар тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 5 августдаги
341-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сув тақчиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасига ва Хоразм вилоятига ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 20 июлдаги 279-сон қарорининг 8-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) 1-илованинг 7-банди ва 8-бандининг учинчи хатбоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001 йилда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 15 февралдаги 79-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2005 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 14-15-сон, 108-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)