03.09.2014 йилдаги ПҚ-2228-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқитиш услубларини жорий этиш асосида Хитой тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти соҳасида чуқур билимларга эга бўлган ва хитой тилини эркин биладиган юқори малакали хитойшунос мутахассисларни тайёрлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия (А.И. Икрамов) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хитойшунослик факультетини ташкил этиш ва институтнинг низом ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек хитойшунослик факультетининг 2014 йил 20 сентябрдан тўлақонли фаолият кўрсата бошлашини таъминлаш учун бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хитойшунослик факультетини амалий иш тажрибасига эга бўлган ҳамда хитой тили ва адабиётини, Хитой тарихи, сиёсати ва иқтисодиётини ўрганиш соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш ва таълим бериш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланувчи юқори малакали ташаббускор кадрлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий таълим технологияларини, энг янги ахборот ва ўқув-лаборатория ускуналарини татбиқ этиш ҳамда улардан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаган ҳолда хитойшунослик масалалари бўйича ўқув жараёнини ташкил қилишни илғор халқаро тажрибани ҳисобга олиб, танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент давлат шарқшунослик институти билан Хитойнинг шу йўналишдаги етакчи университетлари ва институтлари ўртасида институтда ишлаш ҳамда ўқитувчилик қилиш учун таниқли мутахассислар ва хитойшунос олимларни жалб этиш, институтнинг хитойшунослик факультети талабалари ва ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил қилиш, биргаликдаги ўқув ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш мақсадида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Конфуций Институти фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек институт фаолиятини ташкил қилиш учун грантларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг штатлар жадвали хитойшунослик факультети ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган факультетнинг ўқув жараёни ва илмий-методик ишларини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва талабаларнинг чет эллардаги олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида 2014 йилда пул ажратсин ва 2015 йилдан бошлаб ушбу мақсадларга маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2228-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 сентябрдаги ПҚ-2228-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хитой филологияси факультетини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раҳбари

А.В. Вахабов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

И.У. Мажидов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

А.М. Маннонов

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори

Ш.Ш. Қаюмов

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори

Б.Х. Раҳимов

Олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш маркази директори

М.Р. Болтабаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, Махсус комиссия котиби

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 453-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)