06.05.2014 йилдаги ПҚ-2173-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятининг суғориладиган ерларида деҳқончиликни барқарор ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан берилаётган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан «China IPPR International Engineering Corporation» (ХХР) компанияси ўртасида «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида технология ускуналари, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шеф-монтажни амалга ошириш, созлаш ва ходимларни ўқитиш учун қиймати 4 405,9 минг АҚШ долларига тенг шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган, 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан, йиллик 2,2 фоиз ставкали, қайта молиялаштириладиган банкнинг 0,2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда, бериладиган 4,18 млн АҚШ доллари миқдоридаги ХХР Эксимбанкининг қарз маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквиваленти 8,76 млн АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона тўловларидан озод этиш тарзида 2,24 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қарзга олинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасининг самарали амалга оширилишига жавоб берувчи буюртмачи ва ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувлойиҳа» ОАЖ мазкур лойиҳанинг бош лойиҳачиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни узиш, кредитга хизмат кўрсатиш ва молиялашни ташкил этиш билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа уч йил (2014 — 2016 йиллар) давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ва объектни ишга тушириш муддати 2016 йилнинг IV чорагига белгиланган ҳолда унинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш режаси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси бўйича ХХР Эксимбанки қарз маблағлари бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини молиялаштиришни ташкил этиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХР Эксимбанки билан индивидуал қарз битимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномасини тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХР Эксимбанкига — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ХХР Эксимбанки кредитлари бўйича тўлов мажбуриятлари юзасидан ҳақ ундирмаган ҳолда кафолатларни имзолаш ваколати берилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари бўйича белгиланган тартибда қарз битимида назарда тутилган шаклда юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга ошириладиган даврда ва амалга оширилгандан сўнг бир йиллик кафолат муддати давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб келинадиган ускуналар, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан (лойиҳа бажарувчилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасини амалга оширсин ва «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури шакллантирилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Навоий вилоятидаги «Касаба» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга оширилишида Ўзбекистон Республикасининг ҳиссасини молиялаштириш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда кўп марталик визаларни расмийлаштириб бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек уларни яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилишни ва прописка муддатини узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2173-сон