Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги мавжуд транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа-жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
5. Қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда;
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилсин.
6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.
9. Туман ички ишлар бўлими (А. Бегматов):
мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи А. Бегматов зиммасига юклатилсин.
11. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Э. ҒАЙБУЛЛАЕВ
Зарбдор ш.,
2014 йил 14 январь,
25-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 25-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Зарбдор тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказувчи комиссия
ТАРКИБИ
| 1. | Зоиров Ж.. | — | туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари |
| | | | Аъзолари: |
| 2. | Менглиев Б. | — | туман ҳокимлиги мутахассиси |
| 3. | Казаков А. | — | техник кўрик бўйича иш юритувчи |
| 4. | Камолов А. | — | туман агросуғурта бўлими мутахассиси |
| 5. | Мелибоев А. | — | туман солиқ инспекцияси ходими |
Туман ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 25-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Зарбдор туманида транспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
т/р |
Ташкилот номи |
Техник кўрик ўтказиш куни |
|
1. |
Зарбдор нефтебаза |
2.03.2014 |
|
2. |
Зарбдор Элеватор |
3.03.2014 |
|
3. |
Мирзачўл бирлашмаси |
9.03.2014 |
|
4. |
Ховос Зомин |
24.03.2014 |
|
5. |
Ободонлаштириш |
16.03.2014 |
|
6. |
Тиббиёт бирлашмаси |
17.03.2014 |
|
7. |
Электр таъминот корхонаси |
29.03.2014 |
|
8. |
Газлаштириш корхонаси |
30.03.2014 |
|
9. |
Солиқ инспекцияси |
6.04.2014 |
|
10. |
Санитария-эпидемиология маркази |
7.04.2014 |
|
11. |
Сувоқова корхонаси |
5.04.2014 |
|
12. |
Пахта тозалаш корхонаси |
13.04.2014 |
|
13. |
Кичик корхоналар |
14.04.2014 |
|
14. |
Жисмоний шахслар |
31.08.2014 йилгача |
| | |