10.01.2014 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Зомин туманининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози хамда маҳаллий бюджетнинг параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги 2013 йил 14 ноябрдаги 770-П-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 11 (1452)-сон, 303-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги СҚ-399-П-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг 2014 йил 2 январдаги 04-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йил учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зомин туманининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зомин туманининг маҳаллий бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, туман бюджетидан мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бюджети айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқ ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қароридаги тегишли иловалари билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона солиқ тўлови ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ер солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидедтлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг тегишли иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,5 фоиз миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мулкни ижарага беришдан тушадиган даромадларни солиққа тортиш тузилган шартномага асосан ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб, бироқ ҳисобланган ставкалардан паст бўлмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланганлиги, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага беришдан тушадиган ижара тўловининг амалдаги ставкалари энг кам миқдори сақланиб қолинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун мулкни ижарага беришдан тушадиган ижара тўлови ставкаси энг кам миқдорлари 10-иловага* мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар ва кичик бизнес субъектлари учун асосий воситаларни ҳар йилги мажбурий қайта баҳолаш бекор қилиниб, уч йилда бир маротаба қайта баҳолаш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари 11-иловага* мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг 27-иловасига мувофиқ тақсимланган ҳолда, ойига 600,0 сўм миқдорида белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтмаҳсулот» АК нефть базалари томонидан ажратилган лимитларга мувофиқ автомобиль бензини ва дизел ёнилғисини истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқни ҳисобга олган ҳолда чакана нархларда амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларнинг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойи ва пиво маҳсулотининг акциз солиғи бўйича тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи, йиғимлар ва жарималар 12-иловага* мувофиқ тўлиқ миқдорда туман, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимлиги молия бўлимига маҳаллий бюджетга бюджетдан мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудаларини (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини туман бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушушидан, шунингдек маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланадиган мактабгача таълим муассасаларида болаларни сақлаш учун ота-оналар бадал тўловининг 2014 йилга миқдорлари 13-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 13-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2015 йилнинг 1 январигача узайтирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман ҳокимлиги молия бўлимининг туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилги асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Молия ва Ғазначилик бўлимлари 2014 йилнинг январь ойида ўтказилган операцияларни 2013 йилги туман маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирган ҳолда, 2013 йилги туман маҳаллий бюджет ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан алоҳида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларига асосан берилган имтиёзлар муддати 34-иловага мувофиқ узайтирилганлиги, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2014 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати» 35-иловага, айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги 36-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тумандаги мутасадди бўлим, ташкилот ва муассасалар, шунингдек туман ҳокимлиги бир ҳафта муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор «Шарқ тонги» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким в. б. А. АБДУҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зомин ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 январь,

22-сон