Товарнинг номи | ТИФ ТНкоди |
1. Ишлов берилмаган, шилинган ёки шилинмаган, хомаки брусланган ёки брусланмаган ёғоч-тахта материаллари | 4403 |
3. Узунасига арраланган ёки ёрилган, рандаланган ёки пўсти олинган, йўнилган ёки йўнилмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч-тахта материаллари | 4407 |
4. Елимланган фанера учун бир қатламли фанера ва бир қаватли юпқа фанера учун листлар (елимланган ёки елимланмаган) ҳамда узунасига арраланган, қисмларга кесилган ёки пўсти олинган, рандаланган ёки рандаланмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган, 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч | 4408 |
7. Ёғочдан тайёрланган ёғоч-толали плиталар ёки қатрон ёки органик моддалар қўшилган ёки қўшилмаган ёғочсимон бошқа материаллар | 4411 |
8. Елимланадиган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар | 4412 |
9. Блок, плита, брус ёки бир қолипдаги (буюм) шакллардаги прессланган ёғоч | 4413 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.07.2003 йилдаги 305-сон
Кучга кириш санаси
07.07.2003
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Уй-жой қурилишини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва республика корхоналарининг ёғоч-тахта материалларига ва ёғочга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, ички истеъмол бозорини улар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Юридик шахслар иловага мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи тўлашдан озод қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикага ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч олиб келишнинг белгиланган тартибига юридик шахслар томонидан қатъий риоя қилиниши, божхона расмийлаштирувининг ва божхона тўловлари ундиришнинг тўғри амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон)
LexUZ шарҳи
Рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 09/19/297/2923-сон — 2019 йил 1 майдан кучга киради)