28.12.2013 йилдаги 1650-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Жиззах тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 11 июлдаги 160-сонли «Вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 11 июлдаги 160-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида иккита ишчи гуруҳи таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уй-жой фондини ва унга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган қозонлар ва қозонхоналарни, совуқ сув ва марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва маҳалла ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, туманда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёнилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини — табиий газ, электр энергия, кўмир, электр ва газ таъминоти, томларни қопловчи қаттиқ битумни етказиб бериш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ф. Исоқов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицей ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Э. Кенжаев).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йилги куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлашга тайёрлашда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувини узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш, кўмир ва суюлтирилган газ етказиб берилиши борасида амалга оширилган ишларни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси қошида доимий равишда ишлайдиган штаб таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 7-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ташкилотлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (Ф. Исоқов) ва (Э. Кенжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилиши 2013 йил декабрь ойи якунида туман ҳокимлиги мажлисида танқидий кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф. Исоқов ва Э. Кенжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1650-сон