1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Ижросини таъминлаш бўйича масъуллар |
|
|
I. Ташкилий масалалар | ||
|
1. |
Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (соҳалар кесимида масъуллар бириктириш ва муддатлар белгилаш): кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, хонадонгача иссиқлик энергиясини етказиб бериш, лифтларни таъмирлаш, маҳалла ҳудудида, ҳамда уй-жойлар атрофини санитар тозалигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш; асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, иссиқлик, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш; ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, санитар ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш; табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик билан таъминлаш мақсадида табиий газ етказиб берилиши лозим бўлган ҳудудлар чегарасини тасдиқлаш; табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш қозонларини кўмир ёқилғисида ишлашга мослаштириш ёки янгисига алмаштириш юзасидан ташкилотлар кесимидаги манзилли дастурлар ҳамда ойма-ой жадвалларини ишлаб чиқиб, уларни қўшимча кўмир ёқилғиси билан таъминлаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, корхона, муассаса ва ташкилотлар |
|
2. |
Иқтисодиёт тармоқларида юқорида белгиланган чора-тадбирлар ижросини ушбу соҳага мўлжалланган методик тавсиялар асосида амалга ошириш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, хўжалик бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар |
|
3. |
Мутасадди бошқармалар ва ташкилотлар билан биргаликдаўтган йилги муаммолардан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида шаҳар иқтисодиёти тармоқларини ҳамда уй-жой фондини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни иловадаги жадваллар асосида шаҳар ҳокимининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ билан ҳамкорликда, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналари, «Ўзбекистон темир йўллари» ҳудудий бўлинмаси |
|
4. |
Табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Самарқандшаҳаргаз» филиали, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар, «Ўздавэнергоназорат» вилоят бўлими |
|
5. |
Табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларига кўмир ёқилғиси ва суюлтирилган газни етказиш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқланган жадвал асосида етказиб бериш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси, «Самарқандшаҳаргаз» филиали «Ўзбекистон темир йўллари» ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда |
|
6. |
Аҳоли хонадонларининг кўмир маҳсулотига бўлган талабларидан келиб чиққан ҳолда кўмир маҳсулоти етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектни аниқлаш. ҳамда кўмирни ўз вақтида етказиб беришни назорат қилиш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари |
|
7. |
Иқтисодиёт тармоқларига техник тузни етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқланган жадвал асосида 2014 йил 1 октябрга қадар етказиб берилишини таъминлаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, корхона, муассаса ва ташкилотлар |
|
8. |
Куз-қиш мавсуми даврида электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ва истеъмол миқдорининг ошиши натижасида электр тармоқларида ортиқча кучланишни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ ва корхона, муассаса, ташкилотлар |
|
9. |
Асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда етказиб бериш, электр, иссиқлик, табиий газ таъминоти объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш. |
2014 йил |
«Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси, «Самарқандшаҳаргаз» филиали |
|
10. |
Шаҳар ҳудудида жойлашган тоифаланган ва ўта муҳим, электр энергияси ва табиий газ таъминоти асосий тармоқдан узилмайдиган корхоналар бўйича 2014/2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбир белгилаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими |
|
11. |
Шаҳар ҳудудидаги ҳарбий мудофаа тизимидаги объектларни узлуксиз электр ва табиий газ билан таъминлаш юзасидан 2014/2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар белгилаш. |
2014 йил |
Шаҳар Мудофаа бўлими, «Самарқандшаҳаргаз» филиали, «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси |
|
12. |
Темир йўл орқали олиб келинадиган юкларни ўз вақтида туширишни ташкиллаштириш, вагонларни туриб қолишини олдини олиш, тунги вақтларда ва байрам кунларида темир йўл тармоқларида таъмирлаш ишларини барқарор ишларни ташкил этиш. |
2014 йил |
«Ўзбекистон темир йўллари» ҳудудий бўлинмаси |
|
II. Асосий турдаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етарли миқдорда жамғариш ва 2014/2015 йилларда барқарор етказиб бериш | |||
|
1. |
Шаҳар мудофаа ишлари бўлимига қарашли объектларига етарли миқдорда белгиланган лимит доирасида шартнома асосида қурилиш, ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини етказиш. |
2014 йил |
Шаҳар Мудофаа бўлими, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар, қурилиш корхоналари, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси |
|
2. |
Тасдиқланган ишлаб чиқариш баланси ва табиий газ чиқиш ҳамда етказиш, 2014 йилнинг октябрь ва 2015 йилнинг апрель ойига қадар ойлар бўйича тузилган график асосида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш графигини ишлаб чиқиш. |
2014 йил |
«Самарқандшаҳаргаз» филиали «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ билан ҳамкорликда |
|
3. |
«Ўзтрансгаз» АК ва тизимга кирувчи корхоналар билан табиий газ тақсимлаш қутилари ва магистрал тармоқларини техник ҳолатини назорат қилувчи корхоналар билан ҳамкорликда назорат кўригидан ўтказиш. |
2014 йил |
«Саноатгеоконтехназорат» ва «Ўздавнефтегазинспекция» ҳудудий бўлинмалари, «Самарқаншаҳаргаз» филиали |
|
4. |
2014/2015 йил жойлардаги мавжуд хусусийлаштирилган газ тўлдириш станциялари (ГНС) раҳбарлари билан биргаликда ушбу корхоналардаги суюлтирилган газ сақлаш сиғимлари, газ баллонларини тўлдириш ускуналари, темир йўл эстакадаларининг қувватларини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш ва белгиланган жадвал асосида аҳоли хонадонларига узлуксиз етказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. режасини ишлаб чиқиб, бажарилишини таъминлаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси, «Самарқандшаҳаргаз» филиали, шаҳар иқтисодиёт бўлими |
|
5. |
Куз-қиш мавсуми даврида корхона ва муассасалар балансида бўлган қозонхоналарни узлуксиз ишлашини таъминлаш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи ресурслар захирасини яратиш. (3-илова) |
2014 йил 1 ноябргача |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, бошқарма, хўжалик бирлашмалари ва бошқа корхоналар, «Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналари |
|
6. |
Электр энергия таъминотидаги технологик ускуналар, ним станциялар ва тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишларини якунлаш, электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ва истеъмол миқдорининг энг юқори вақтларида электр тармоқларида зўриқишни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш. |
2014 йил |
«Самарқанд электр тармоқлари» ОАЖ, «Самарқандшаҳаргаз» филиали, кўмир маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар |
|
7. |
Истеъмолчиларга иккиламчи ёқилғи маҳсулотини (кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари) узлуксиз етказиш бериш (бюджет маблағи, тўғридан тўғри шартнома, кимошди савдоси орқали). |
Доимий |
«Ўздавнефтегазинспекция» вилоят ҳудудий бўлинмаси |
|
III. Кўп қаватли уй-жой фондини 2014/2015 йиллар куз-қиш мавсуми даврига тайёрлаш ва барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари | |||
|
1. |
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига мукаммал таъмирлаш ишларига талаб этиладиган молиявий манбаларни ўз вақтида молиялаштириш ишларини ташкил қилиш (ширкат, кредит, ҳомийлик маблағлари |
2014 йил 1 сентябргача |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар ҳокимлиги молия бўлими, шаҳар ширкатлар уюшмаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари |
|
2. |
Уй-жой, бино ва иншоотларни техник ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ва жавоб бериш юзасидан назорат кўригидан ўтказиш. |
2014 йил 1 сентябргача |
вилоят ИИБ, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошқарма ва корхоналар билан ҳамкорликда, шаҳар ширкатлар уюшмаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари |
|
3. |
Иссиқлик энергияси билан таъминланмаган кўп қаватли уй-жойларни аниқлаш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар ширкатлар уюшмаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари |
|
4. |
Ишлаб чиқилган Дастур асосида кўп қаватли уй-жойларни том қисмларини мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича бажарилган ишларни хатловдан ўтказиш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар ширкатлар уюшмаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ихтисослаштирилган давлат корхоналари |
|
5. |
Кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини тугаллаш, бажарилган ишларни қабул қилиш, иссиқлик узатиш тармоқларини изоляциялаш, иссиқлик энергияси билан ва барқарор ишлашини таъминлаш, ер тўла, чордоқ ва муҳандислик тармоқларини, кириш йўлаклари ва эшикларни назорат кўригидан ўтқазиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар бўлими, шаҳар ширкатлар уюшмаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари |
|
|
IV. Аҳоли истеъмолчиларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш. | ||
|
1. |
Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш. |
2014 йил |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, «Саноатгеоконтехназорат» вилоят бўлинмаси, вилоят «Иссиқлик манбаи» ОАЖ |
|
2. |
Мавжуд қозонлар ва ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш. Техник талабга жавоб бермайдиган қозонларни тўхтатиш. |
2014 йил |
У.Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Саноатгеоконтехназорат» вилоят бўлинмаси, «Самарқандшаҳаргаз» филиали, вилоят «Иссиқлик манбаи» ОАЖ |
|
3. |
Ҳудудий «Саноатгеоконтехназорат», «Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтегазинспекция»лар билан ҳамкорликда жорий йил дастурига киритилган қозонлар ва тармоқларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик узатиш тармоқларини изоляциялаш ишларини кўриб чиқиш.(2-3 илова) |
2014 йил 20 июлгача |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Саноатгеоконтехназорат» вилоят бўлинмаси, «Ўздавэнергоназорат» вилоят бўлинмаси, «Ўздавнефтегазинспекция» вилоят бўлинмаси, вилоят «Иссиқлик манбаи» ОАЖ |
|
4. |
Иссиқлик узатиш тармоқларини техник ҳолатлари бўйича назорат кўригидан ўтказиш (2-3 илова) |
2014 йил 1 октябргача |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, «Ўздавэнергоназорат» вилоят бўлинмаси, вилоят «Иссиқлик манбаи» ОАЖ |
|
V. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш. | |||
|
1. |
2014/2015 йиллар куз-қиш мавсуми даврида ижтимоий соҳа (масъуллар ва бажариладиган ишлар муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда), яъни халқ таълимига қарашли объектларни (умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари), қозонхоналар ва муҳандислик тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирларини белгилаш. |
2014 йил 20 июлгача |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими |
|
2. |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижросини 2014 йил 1 сентябрга қадар якунлаш. |
2014 йил |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими |
|
3. |
Мукаммал ва жорий таъмирлаш қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш. |
2014 йил |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими |
|
4. |
Иссиқлик таъминоти, тармоқлари ва қозонларни мавсуга тайёргарлиги тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштириш. |
2014 йил 25 августгача |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими |
|
5. |
Белгиланган режа асосида кўмир маҳсулоти харид қилиш учун ажратиладиган маблағни ўз вақтида молиялаштириш ва жамғариш. |
2014 йил 25 августгача |
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими |
|
6. |
2014/2015 йиллар куз-қиш мавсуми даврида соғликни сақлаш (масъуллар ва бажариладиган ишлар муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда) объектларни (шифохоналар ва поликлиника муассасалари), қозонхоналар ва муҳандислик тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирларини белгилаш. Соғлиқни сақлаш муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижросини 2014 йил сентябрга қадар якунлаш. иссиқлик тармоқлари ва қозонларини мавсумга тайёрлаш; жамғарилиши лозим бўлган кўмир маҳсулоти учун ажратилаётган маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминлаш ва жамғариш. |
2014 йил |
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
|
VI. Чора-тадбирлар ижросини мониторинг қилиш. | |||
|
1. |
Шаҳар ҳокимлиги комиссияси томонидан иқтисодиёт тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш чора-тадбирлари ижросини кўриш. |
мунтазам (ҳар ой) |
Шаҳар ҳокимлиги котибият мудирлари |
|
2. |
2014/2015 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бориши тўғрисида ҳудудий комиссияга ахборотнома киритиш. |
Ҳар чоракда |
У. Абдуллаев — шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Иқтисодиёт тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларни кенг ёритиш. |
Доимий |
Вилоят телерадиокомпанияси, алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, ҳудудий бошқармаси, «Самарқанд» газетаси таҳририяти. |
2-ИЛОВА
| Т/р | Ҳудудлар |
Мукаммал таъмирлаш | ||||||||||||
| 1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйлар (дона) |
қозонхоналар (дона) |
қозонлар (дона) |
иссиқлик тармоқлари (км) |
сув тармоқлари (км) |
газ тармоқлари (км) |
электр тармоқлари (км) |
ТП (дона) |
мактаблар (дона) |
меҳрибонлик уйлари ва махсус интернатлар (дона) |
болалар боғчаси (дона) |
касалхоналар (полик) |
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун «Саховат» ва «Мурувват» уйлари, интернат уйлари | ||
| 1. | Самарқанд шаҳри | 30 | 3 | 4 | 1,402 | 1,7 | 1,1 | 126,5 | 63 | 0 | | 1 | 4 | 0 |
3-ИЛОВА
| Т/р | Ҳудудлар |
Жорий таъмирлаш | ||||||||||||||
| кўп хонадонли уй-жой (дона) |
қозонхоналар (дона) |
қозонлар (дона) |
иссиқлик тармоқлари (км) |
иссиқлик трассаларини изоляциялаш (км) |
сув тармоқлари (км) |
газ тақсимлаш қутиларини ревизия қилиш (дона) |
электр тармоқлари (км) |
ТП (дона) |
умумтаълим мактаблар (дона) |
мактаб, боғча, коллеж ва литцейлар ҳамда шифохоналар дераза ойналарини алмаштириш (кв.м) | меҳрибонлик уйлари ва махсус интернатлар (дона) |
Уруш ва меҳнат ветеранлари учун «Саховат» ва «Мурувват» уйлари, интернат уйлари | болалар боғчаси (дона) |
касалхоналар (дона) | ||
| 1. | Самарқанд шаҳри | 449 | 5 | 3 | 3 | 2,3 | 8,2 | 2427 | 348,8 | 131 | 4 | 932 | 0 | 0 | 12 | 5 |
4-ИЛОВА
|
т/р |
Ҳудудлар |
Кўмир ( тонна) |
Суюлтирилган газ |
ИОМС | |||||||||
|
Жами |
бюджет ташкилотлари |
шу жумладан: |
Аҳоли учун ЖАМИ |
шу жумладан: |
Иқтисодиётнинг реал тармоғи (саноат корхоналари, ғишт заводлар) | ||||||||
|
Халқ таълим Бошқармаси |
Соғлиқни сақлаш бошқармаси |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси |
Дистрибьютор маркази орқали |
аҳоли учун кўмир етказиб берувчи ташкилотлар орқали |
«Харазм брикет» унитар корхонаси орқали | ||||||||
|
1. |
Самарқанд шаҳри |
5045 |
1045 |
803 |
242 |
0 |
4000 |
|
4000 |
|
|
580 |
5 |
5-ИЛОВА
| Шукуров А. | — | шаҳар ҳокими, комиссия раиси |
| Абдуллаев У. | — | шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
| Назаров У. | — | шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
| Абдураимов Ш. | — | шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти мудири |
| Холикулов А. | — | шаҳар ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий масалалари бўйича котибияти мудири |
| Садинов Ш. | — | халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Самарқанд шаҳар бўлими мудири |
| Элбобоев О. | — | шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б |
| Раджабов Э. | — | шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири |
| Мухаммадиев О. | — | шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
| Насимов А. | — | вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи |
| Буляев З. | — | шаҳар ДСЭНМ бош врачи |
| Эргашев Ш. | — | шаҳар ИИБ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси бошлиғи |
| Исматов А. | — | «Самарқандшаҳаргаз» филиали бошлиғи |
| Муталибов А. | — | шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари |
| Сафоев А. | — | вилоят Инжиниринг компанияси директори |
| Жўрақулов Ж. | — | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК Бухоро узели бошлиғининг Самарқанд ҳудуди бўйича ўринбосари |
| Бахриев А. | — | шаҳар «Сувокова» ИЧДК бошлиғи |
| Норбеков М. | — | вилоят «Иссиқлик манбаи» ОАЖ раиси ўринбосари |
| Хошимов О. | — | «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи |
| Сапаров Т. | — | «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлими Бош технологи |
| Каримов Р. | — | «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси минтақавий тоғ-кон инспекцияси бўлими бошлиғи |
| Нурбеков Ш. | — | шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси |