Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 22.07.2014 йилдаги 566-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2014 йил 3 июлдаги 129-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2014 йил 3 июлдаги 129-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳақида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар — масъул ижрочилар умуман республика иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тасдиқланган ташкилий-техник чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширдилар. Қабул қилинган чора-тадбирлар асосан корхона ва ташкилотларнинг барқарор ишлашини, аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари ва коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш имконини берганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу билан бирга, «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбекэнерго» ДАКнинг айрим корхона ва ташкилотлари томонидан, шунингдек Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор шаҳар ва туманларида куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг нормал ишлашини таъминлайдиган зарур чора-тадбирлар қабул қилинмаганлиги, кўрсатиб ўтилган камчиликларга асосан айрим раҳбарларнинг қишга тайёргарлик масалаларига масъулиятсизлик билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ечмаганликлари сабаб бўлганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш масалаларининг ўз вақтида ечилишига масъулиятсизлик билан қараган ва йўл қўйилган камчиликлар учун бир қатор хўжалик бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг, шунингдек вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг раҳбарларига нисбатан қаттиқ маъмурий ва интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги белгилаб қўйилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бош вазир ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳнинг таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уйларни куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш, умумий фойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б.И. Закиров);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларини, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёнилғи-энергетика ресурслари: табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан ўз вақтида таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ғ.И. Ибрагимов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлашни ташкил этиш, объектларнинг санитария ҳолатини ва ободонлаштириш ишларини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи (А.И. Икрамов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, иқтисодиёт тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишларнинг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва туманларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиб тасдиқланганлиги, масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда 2014/2015 йиллар куз-қиш даври учун кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш топшириқлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилот раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлиги юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини, шунингдек туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш. Синдоров, Б. Латиров) мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги қайд қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлиги йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Х. АБЖАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булунғур ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566-қ-сон