Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимининг
Қарори
Шаҳрисабз тумани ҳудудида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1.Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар, туман ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндилар бўйича чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сон «Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли турар жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш тўғрисида»ги Санитария қоидалари, меъёрлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида шартномалар тузилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сон «Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли турар жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш тўғрисида»ги Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида тайёрланган туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман молия бўлимларининг таклифларига мувофиқ қуйидагилар белгилансин:
қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган ҳар бир фуқародан бир ойда 1500 сўм ундириш;
туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб кетилганлиги учун 1м.куб ҳажмида 26.311 сўм ундириш;
ўз тасарруфидаги юк ташувчи транспорт воситаси бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар ташлаш полигонига утилизация қилиш мақсадида олиб борилган қаттиқ ва маиший чиқиндилар учун туман ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган шартнома асосида 1 м.куб ҳажмидаги ташланган чиқиндига 9750 сўм ундириш.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в/б Т. Тошев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ф. НОРОВ
Шаҳрисабз ш.,
2014 йил 1 апрель,
Х-611/3-сон