Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРДАН ЭКСПЕРТЛИК ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирликлар ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори К.Ж. Дўсметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 26 июнь,
288-сон
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва экспертлик фаолиятини амалга оширишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибини тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ашёвий далиллар ҳисобланадиган процессуал ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноий-процессуал кодекси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Суруштирувчи, терговчининг тегишли қарори ёки суд ажрими экспертизалар ўтказиш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни экспертизага бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Экспертизаларни тайинлаш, амалга ошириш ва уларнинг тайёр материалларини расмийлаштириш тартиби қабул қилинган процессуал нормаларга жавоб бериши керак.
5. Улар бўйича экспертизани амалга ошириш тайинланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертиза муассасасига идишга жойланган-ўралган ҳолда берилади. Идиш-ўровларни тегишли муҳрлар оттисклари, шахсларнинг имзолари ва бошқа чоралар билан белгилаб қўйиш ундаги мавжуд моддалардан рухсатсиз фойдаланишни истисно қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Эксперт ёки унинг раҳбари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни зарур кўринишда тақдим этилишини қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақлидир:
Кейинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар идишга жойланмаган-ўралмаган ҳолда тақдим этилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
идиш-ўровнинг ундаги моддадан фойдаланишга имкон берадиган бутлиги бузилганда;
идиш-ўров реквизитлари (муҳрлар оттисклари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни идишга жойлаш-ўрашда қатнашган шахслар фамилиялари) мувофиқ бўлмаганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Илова қилинадиган материалларда (экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорда, ашёвий далилни олиб қўйиш протоколида ва бошқаларда) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ҳақидаги маълумотларнинг, миқдорий (объектлар бирликларининг вазни, миқдори) маълумотларнинг мавжудлигидан қатъи назар, эксперт материални экспертизага тақдим этган шахс ҳамда ўзининг бевосита раҳбари иштирокида идиш-ўровни очиши ва тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг миқдорини, уларнинг вазнини, қарорда кўрсатилган объектларнинг олиб қўйиш протоколига мувофиқлигини аниқлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки кўрикдан ўтказиш ва тортиб кўриш натижалари юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан имзоланган далолатномада акс эттирилган бўлиши керак. Далолатнома матнини экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг бўш жойида жойлаштиришга рухсат этилади. Далолатноманинг нусхаси материални экспертизага тақдим этган шахсга берилади. Экспертиза қўзғатилган жиноий иш бўйича ўтказилган тақдирда далолатнома нусхаси жиноий иш материалларига жойлаштирилади. Далолатноманинг асл нусхаси экспертиза муассасасида эксперт хулосаси нусхаси билан бирга сақланади.
III. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Экспертизага берилган барча материалларнинг сақланиши учун мазкур экспертизани бажариш зиммасига юкланган эксперт бевосита жавоб беради.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг сақланишини таъминловчи зарур шарт-шароитларнинг яратилиши учун жавобгарлик ушбу турдаги экспертизаларни амалга оширувчи эксперт-криминалистика бўлинмаси раҳбарига бевосита юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар алоҳида қулфланадиган, муҳрланадиган сейфларда, қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация билан жиҳозланган хоналарда сақланиши керак. Сейфларнинг алоҳида қулфланадиган ва муҳрланадиган секцияларидан бир нечта экспертлар томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш махсус ажратилган жойларда ва жиҳозланган хоналарда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаларини ўтказиш ва уларнинг натижаларини бериш
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни текшириш (анализ қилиш) экспертлар олдига қўйилган масалаларни ҳал этишда илмий асосланган ва ишончли натижалар олишни таъминлайдиган расмий методик тавсияномаларга ва норматив-ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Қоидага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг экспертиза муассасалари тизимида қабул қилинган методик тавсияномалардан, зарур ҳолларда эса — бошқа ваколатли муассасаларнинг тавсияномаларидан фойдаланилади.
Текширишларни ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фақат текшириш учун зарур бўлган миқдорда сарфланиши мумкин. Экспертиза тугагач ушбу текшириш объектлари, агар улар тўлиқ сарфланмаган бўлса, суруштирувчига, терговчига ёки экспертизани тайинлаган судга қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Эксперт текширишларнинг тайёр натижалари белгиланган шакл бўйича эксперт хулосаси тарзида расмийлаштирилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ушбу Низомнинг 5-банди талабларига риоя қилинган ҳолда идишга жойланади-ўралади, эксперт бўлинмасининг муҳри оттиски ва экспертнинг имзолари қўйилган наклейкалар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тайёр материалларни олиш ва бериш белгиланган шаклдаги махсус дафтарда қайд этилади. Тайёр материалларни олаётган шахс дафтарда ўз лавозимини, фамилиясини, гувоҳномасининг тартиб рақамини кўрсатиши, шунингдек дафтарда эксперт хулосаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар олинганлигини қайд этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта орқали жўнатиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Экспертиза ва текширишларнинг ўтказилишини таъминлаш
14. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг экспертизалари ва текширишларини ўтказишга мазкур турдаги экспертизаларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига махсус рухсатномаси бўлган экспертлар қўйилади, махсус рухсатнома мутахассис тегишли ўқитишдан ўтгандан кейин экспертиза муассасаларининг эксперт-малака комиссиялари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Экспертиза муассасалари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ҳамда уларнинг экспертизалар ва текширишларни ўтказишга ўқитиш жараёнларини таъминлаш, илмий- тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган ноқонуний (хонаки) тайёрланиши ва истеъмол қилиниши билан боғлиқ объектларини шакллантиришни ва ўқув-амалий коллекцияларини юритишни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Эксперт-кимёчиларни кўрсатиб ўтилган моддаларни текшириш методларига ўқитишни таъминлаш учун намуналар сифатида зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар:
қонун ҳужжатларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар орқали харид қилиш йўли билан;
агар текшириш учун тақдим этилган модданинг вазни камида 20 граммни ташкил қилса, текшириш учун тақдим этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг кўпи билан 3 фоизини олиш йўли билан олинади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиш улар бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мавжуд бўлган ашёвий далиллар жумласидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг намуналаридан, шунингдек суруштирув, тергов органларининг, шунингдек гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашиш соҳасига жалб этилган бошқа тузилмаларнинг ходимларини ўқитишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ходимларни ўқитиш эксперт-криминалистика бўлинмалари базасида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар намуналарини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланадиган ички идоравий йўриқномаларда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Экспертизалар ва текширишлар ўтказиш учун зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг кимёвий жиҳатдан тоза намуналари (стандартлари) асосланган буюртманомалар бўйича, белгиланган тартибда олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Физик ва кимёвий методлардан фойдаланадиган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизалари ва текширишларини амалга оширувчи лабораторияларнинг моддий-техник жиҳозланиши уларнинг анализ қилиш бўйича қабул қилинган методларини амалиётда қўлланиши учун зарур бўлган шароитларни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оператив-тергов амалиёти эҳтиёжлари даражасида таъминлаши ва халқаро стандартлар нормаларига жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашишни амалга оширувчи оператив-тергов бўлинмалари ходимлари экспертиза муассасаларини ноқонуний муомалага жалб этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг янги турлари, уларни тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг янги методлари тўғрисида дарҳол хабардор қилишлари ҳамда экспертиза муассасалари томонидан экспертиза ва текширишларни ўтказишга тайёрланишда ўз вақтида олдини олувчи чора-тадбирлар кўришга ёрдам берувчи бошқа ахборотларни тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.