Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ВА УЛАРНИ СОТИШДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси минтақавий унитар корхоналарини тугатиш ҳамда 1-иловага мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Белгилансинки, юридик шахс мақоми билан ташкил этилаётган нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари:
унитар корхона ҳисобланади ҳамда бевосита «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси тасарруфида бўладилар;
хўжалик шартномалари тузадилар ва нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2-иловага мувофиқ кам қувватли, паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари тугатилсин, уларнинг мол-мулки «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси балансига берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда тугатилаётган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг бўшаётган мол-мулкидан фойдаланиш ёки уларни сотиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси марказий аппарати тузилмасида:
Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси ташкил этилсин, унга нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари томонидан тезкор, ишончли ҳисобот ўз вақтида берилиши таъминланишини, тўлов интизомига, тармоқ корхоналари учун белгиланган норматив талабларга риоя этилишини назорат қилиш функцияси юклансин. Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси таркибида олтита минтақавий зоналар бўйича 3-иловага мувофиқ ишчи гуруҳлари ташкил этилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-иловага мувофиқ 16 кишидан иборат Назорат-тафтиш бошқармаси ташкил этилсин. Назоратчи-тафтишчиларнинг лавозим вазифаларини белгилашда уларнинг минтақавий зоналарга бириктирилишига йўл қўйилмасин.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси тўғрисидаги низомни, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Назорат-тафтиш бошқармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар:
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сони 90 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий унитар корхоналарини тугатсин, шунингдек ташкил этилаётган нефть базалари ва комплекс автосервис пунктларини юридик шахс мақоми билан рўйхатдан ўтказсин;
икки ой муддатда нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар белгиланган тартибда олинишини ҳамда нефтни қайта ишлаш заводлари ва улгуржи истеъмолчилар билан 2003 йилда нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини таъминласин;
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган минтақавий унитар корхоналари активлари ва мажбуриятларини «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда унинг нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари ўртасида тақсимласин;
нефть базалари тузилмасини ва штат жадвалини танқидий баҳоласин ва улар бўйича тегишли нормативларни тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздавзахира» бош бошқармаси 2003 йилда нефть маҳсулотлари давлат захираси ҳажмлари ҳамда нефть маҳсулотлари давлат захираси учун ғамлаб қўйиладиган ва сақланадиган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг аниқ рўйхати юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
7. 2003 йил 25 майдан бошлаб олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
автомобиль бензини ва суюлтирилган газ учун — 100 фоиз миқдорида;
нефть маҳсулотлари учун барча истеъмолчиларга — узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 30 фоиз миқдорида.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Нефть маҳсулотлари етказиб бериш, сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки, нефть ва газ маҳсулотлари учун ҳақ тўлашнинг белгиланган тартиби «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тизими ичида бузилган тақдирда:
кам ўтказилган суммага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 135-моддасининг 8-бандида белгиланган ставка бўйича пеня қўшилади, пеня тартиб бузилишида айбдор бўлган хўжалик юритувчи субъектдан бюджетга ундирилади;
тўловчи ёки давлат солиқ хизмати органининг топшириғини бажармасликда ёки ўз вақтида бажармасликда айбдор бўлган хизмат кўрсатувчи банкдан бюджетга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кам ўтказилган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига молия инспекторлари билан биргаликда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Бошкоммунгаз» корхонаси корхоналари томонидан нефть ва газ маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартибига риоя қилиниши юзасидан уларда ҳар ярим йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган қисқа муддатли мавзули текширишлар ўтказишига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилансинки, молия инспекторлари лавозимлари мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган барча нефть базаларида сақлаб қолинади ёки қўшимча равишда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига 3-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорига 1-илованинг II бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 19 май,
225-сон
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига юридик шахс мақоми билан кирувчи нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Тахиатош нефть базаси
Чимбой филиали
Қўнғирот филиали
2. Тўрткўл нефть базаси
Жумуртов филиали
3. Комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Андижон вилояти
1. Андижон нефть базаси
Асака филиали
Шаҳрихон филиали
Пойтуғ филиали
2. Гурунчмозор нефть базаси
Бухоро вилояти
1. Бухоро нефть базаси
Қоракўл филиали
Кўкча филиали
Жиззах вилояти
1. Жиззах нефть базаси
Даштобод филиали
Фориш филиали
Лалмикор филиали
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Дўстлик нефть базаси
Ержар филиали
Қашқадарё вилояти
1. Қарши нефть базаси
Косон филиали
2. Шаҳрисабз нефть базаси
Яккабоғ филиали
Ғузор филиали
3. Комплекс автосервис пункт
Кейинги таҳрирга қаранг.
Навоий вилояти
1. Навоий нефть базаси
Хатирчи филиали
Қизилтепа филиали
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Зарафшон нефть базаси
Учқудуқ филиали
Кейинги таҳрирга қаранг.
Наманган вилояти
1. Тўрақўрғон нефть базаси
Чуст филиали
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Уйчи нефть базаси
Учқўрғон филиали
Самарқанд вилояти
1. Мароқанд нефть базаси
Булунғур филиали
2. Нуробод нефть базаси
Зиёвуддин филиали
3. Комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сурхондарё вилояти
1. Термиз нефть базаси
Болдир филиали
Жарқўрғон филиали
2. Денов нефть базаси
Қумқўрғон филиали
3. Комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сирдарё вилояти
1. Гулистон нефть базаси
Ховос филиали
Сирдарё филиали
2. Комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти
1. Пахта нефть базаси
2. Чинобод нефть базаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кучлик нефть базаси
Бекобод филиали
Фарғона вилояти
1. Фарғона нефть базаси
Қува филиали
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қўқон нефть базаси
Фурқат филиали
Хоразм вилояти
1. Урганч нефть базаси
Хонқа филиали
Шовот филиали
2. Ҳазорасп нефть базаси
3. Комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаммаси: 25 нефть базаси, 32 филиал ва 6 комплекс автосервис пункти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган кам қувватли ва паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Қоратов нефть базаси
2. Тахиатош нефть базасининг Хўжайли филиали
Андижон вилояти
1. Пахтаобод нефть базаси
2. Асака нефть базасининг Марҳамат филиали
3. Гурунчмозор нефть базасининг Хонобод филиали
4. Шаҳрихон нефть базасининг Улуғнор филиали
5. Андижон нефть базасининг Куйганёр филиали
Бухоро вилояти
1. Бухоро нефть базасининг Когон филиали
Жиззах вилояти
1. Пахтакор нефть базаси
2. Зарбдор нефть базаси
3. Жиззах нефть базасининг Зафаробод филиали
4. Дўстлик нефть базасининг Арнасой филиали
5. Лалмикор нефть базасининг Бахмал филиали
Қашқадарё вилояти
1. Нишон нефть базаси
2. Қамаши нефть базаси
3. Айритом нефть базаси
4. Ғузор нефть базасининг Деҳқонобод филиали
5. Шаҳрисабз нефть базасининг Китоб филиали
Наманган вилояти
1. Чортоқ нефть базаси
2. Ҳаққулобод нефть базаси
3. Наманган нефть базаси
4. Поп нефть базаси
5. Тўрақўрғон нефть базасининг Косонсой филиали
Самарқанд вилояти
1. Каттақўрғон нефть базаси
2. Жомбой нефть базаси
3. Зиёвуддин нефть базасининг Зирабулоқ филиали
4. Мароқанд нефть базасининг Оқдарё филиали
5. Каттақўрғон нефть базасининг Иштихон филиали
Сурхондарё вилояти
1. Сариосиё нефть базаси
2. Шўрчи нефть базаси
3. Қумқўрғон нефть базасининг Бойсун филиали
4. Сариосиё нефть базасининг Узун филиали
5. Шўрчи нефть базасининг Олтинсой филиали
Тошкент вилояти
1. Қибрай нефть базаси
2. Кучлик нефть базасининг Янгибозор филиали
3. Кучлик нефть базасининг Ангрен филиали
4. Кучлик нефть базасининг Паргос филиали
Фарғона вилояти
1. Рапқон нефть базаси
2. Олтиариқ нефть базаси
3. Фарғона нефть базасининг Марғилон филиали
Хоразм вилояти
1. Боғот нефть базаси
2. Шовот нефть базасининг Гурлан филиали
3. Ҳазорасп нефть базасининг Тупроққалъа филиали
4. Урганч нефть базасининг Янгиариқ филиали
5. Ҳазорасп нефть базасининг Шарлоуқ филиали
Ҳаммаси: 19 нефть базаси ва 26 филиал.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
тузилмаси
| Бошқарма бошлиғи | 1 киши |
| Бошқарма бошлиғининг ўринбосари | 1 киши |
|
Олтита минтақавий зоналар бўйича ишчи гуруҳлар | |
| Гуруҳ раҳбари | 1 киши |
| Бош иқтисодчи | 1 киши |
| Ҳисобга олиш ва статистика бўйича етакчи мутахассис | 2 киши |
| Етакчи муҳандис-технолог | 1 киши |
| Ишчи гуруҳи бўйича жами | 5 киши |
| Ҳаммаси: | 32 киши |
| | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг назорат-тафтиш бошқармаси
тузилмаси
| Бошқарма бошлиғи | 1 киши |
| Бошқарма бошлиғининг ўринбосари | 1 киши |
| Бош назоратчи-тафтишчи | 5 киши |
|
I тоифали назоратчи-тафтишчи |
5 киши |
|
II тоифали назоратчи-тафтишчи |
4 киши |
| Ҳаммаси: | 16 киши |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 75-модда, 20-сон, 192-модда, 24-сон, 243-модда; 2004 й., 1-2-сон, 15-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда, 45-сон, 444-модда; 2008 й., 10-11-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон; 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)