Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ВА УЛАРНИ СОТИШДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси минтақавий унитар корхоналарини тугатиш ҳамда 1-иловага мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нефть базалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Белгилансинки, юридик шахс мақоми билан ташкил этилаётган нефть базалари:
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
унитар корхона ҳисобланади ҳамда бевосита «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси тасарруфида бўладилар;
хўжалик шартномалари тузадилар ва нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2-иловага мувофиқ кам қувватли, паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари тугатилсин, уларнинг мол-мулки «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси балансига берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда тугатилаётган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг бўшаётган мол-мулкидан фойдаланиш ёки уларни сотиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси марказий аппарати тузилмасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин, унга нефть базалари томонидан тезкор, ишончли ҳисобот ўз вақтида берилиши таъминланишини, тўлов интизомига, тармоқ корхоналари учун белгиланган норматив талабларга риоя этилишини назорат қилиш функцияси юклансин. Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси таркибида олтита минтақавий зоналар бўйича 3-иловага мувофиқ ишчи гуруҳлари ташкил этилсин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
4-иловага мувофиқ 16 кишидан иборат Назорат-тафтиш бошқармаси ташкил этилсин. Назоратчи-тафтишчиларнинг лавозим вазифаларини белгилашда уларнинг минтақавий зоналарга бириктирилишига йўл қўйилмасин.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси тўғрисидаги низомни, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Назорат-тафтиш бошқармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий унитар корхоналарини тугатсин, шунингдек ташкил этилаётган нефть базалари ва комплекс автосервис пунктларини юридик шахс мақоми билан рўйхатдан ўтказсин;
икки ой муддатда нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар белгиланган тартибда олинишини ҳамда нефтни қайта ишлаш заводлари ва улгуржи истеъмолчилар билан 2003 йилда нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини таъминласин;
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган минтақавий унитар корхоналари активлари ва мажбуриятларини «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда унинг нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари ўртасида тақсимласин;
нефть базалари тузилмасини ва штат жадвалини танқидий баҳоласин ва улар бўйича тегишли нормативларни тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздавзахира» бош бошқармаси 2003 йилда нефть маҳсулотлари давлат захираси ҳажмлари ҳамда нефть маҳсулотлари давлат захираси учун ғамлаб қўйиладиган ва сақланадиган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг аниқ рўйхати юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
автомобиль бензини, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ учун — 100 фоиз миқдорида;
бошқа нефть маҳсулотлари учун — узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 50 фоиз миқдорида.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига молия инспекторлари билан биргаликда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан нефть ва газ маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартибига риоя қилиниши юзасидан уларда ҳар ярим йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган қисқа муддатли мавзули текширишлар ўтказишига рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13мартдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Белгилансинки, молия инспекторлари лавозимлари мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган барча нефть базаларида сақлаб қолинади ёки қўшимча равишда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига 3-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорига 1-илованинг II бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 19 май,
225-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига юридик шахс мақоми билан кирувчи нефть базалари
(1-илованинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Тахиатош нефть базаси
Чимбой филиали
Қўнғирот филиали
филиал - комплекс автосервис пункти
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Элликқалъа нефть базаси
Тўрткўл филиали
Қоратов филиали.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Андижон вилояти
1. Андижон нефть базаси
Асака филиали
Шаҳрихон филиали
Пойтуғ филиали
2. Гурунчмозор нефть базаси
Бухоро вилояти
1. Бухоро нефть базаси
Қоракўл филиали
Кўкча филиали
Жиззах вилояти
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Зарбдор филиали.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
2. Дўстлик нефть базаси
Ержар филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Қашқадарё вилояти»
1. Қарши нефть базаси
Косон филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айритом филиали.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
филиал - комплекс автосервис пункти
2. Шаҳрисабз нефть базаси
Яккабоғ филиали
Ғузор филиали
(«Қашқадарё вилояти» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Китоб филиали.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Навоий вилояти
1. Навоий нефть базаси
Хатирчи филиали
Қизилтепа филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарафшон филиали
Учқудуқ
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Наманган вилояти
1. Тўрақўрғон нефть базаси
Чуст филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Поп филиали
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
2. Уйчи нефть базаси
Учқўрғон филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Самарқанд вилояти
1. Мароқанд нефть базаси
Булунғур филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жомбой филиали
филиал - комплекс автосервис пункти
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
2. Нуробод нефть базаси
Зиёвуддин филиали
(«Самарқанд вилояти» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зирабулоқ филиали
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сурхондарё вилояти
1. Термиз нефть базаси
Болдир филиали
Жарқўрғон филиали
филиал - комплекс автосервис пункти
2. Денов нефть базаси
Қумқўрғон филиали
(«Сурхондарё вилояти» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олтинсой филиали
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сирдарё вилояти
1. Гулистон нефть базаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Сирдарё филиали
филиал - комплекс автосервис пункти
(«Сирдарё вилояти» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Тошкент вилояти
1. Пахта нефть базаси
2. Чинобод нефть базаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қибрай филиали
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
3. Кучлик нефть базаси
Бекобод филиали
Фарғона вилояти
1. Фарғона нефть базаси
Қува филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олтиариқ филиали
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
2. Қўқон нефть базаси
Фурқат филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хоразм вилояти
1. Урганч нефть базаси
Хонқа филиали
Шовот филиали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳазорасп филиали
филиал - комплекс автосервис пункти
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаммаси: 23 нефть базаси, 43 филиал ва 6 комплекс автосервис пункти (нефть базаларининг филиаллари)
(охирги хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган кам қувватли ва паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Қоратов нефть базаси
2. Тахиатош нефть базасининг Хўжайли филиали
Андижон вилояти
1. Пахтаобод нефть базаси
2. Асака нефть базасининг Марҳамат филиали
3. Гурунчмозор нефть базасининг Хонобод филиали
4. Шаҳрихон нефть базасининг Улуғнор филиали
5. Андижон нефть базасининг Куйганёр филиали
Бухоро вилояти
1. Бухоро нефть базасининг Когон филиали
Жиззах вилояти
1. Пахтакор нефть базаси
2. Зарбдор нефть базаси
3. Жиззах нефть базасининг Зафаробод филиали
4. Дўстлик нефть базасининг Арнасой филиали
5. Лалмикор нефть базасининг Бахмал филиали
Қашқадарё вилояти
1. Нишон нефть базаси
2. Қамаши нефть базаси
3. Айритом нефть базаси
4. Ғузор нефть базасининг Деҳқонобод филиали
5. Шаҳрисабз нефть базасининг Китоб филиали
Наманган вилояти
1. Чортоқ нефть базаси
2. Ҳаққулобод нефть базаси
3. Наманган нефть базаси
4. Поп нефть базаси
5. Тўрақўрғон нефть базасининг Косонсой филиали
Самарқанд вилояти
1. Каттақўрғон нефть базаси
2. Жомбой нефть базаси
3. Зиёвуддин нефть базасининг Зирабулоқ филиали
4. Мароқанд нефть базасининг Оқдарё филиали
5. Каттақўрғон нефть базасининг Иштихон филиали
Сурхондарё вилояти
1. Сариосиё нефть базаси
2. Шўрчи нефть базаси
3. Қумқўрғон нефть базасининг Бойсун филиали
4. Сариосиё нефть базасининг Узун филиали
5. Шўрчи нефть базасининг Олтинсой филиали
Тошкент вилояти
1. Қибрай нефть базаси
2. Кучлик нефть базасининг Янгибозор филиали
3. Кучлик нефть базасининг Ангрен филиали
4. Кучлик нефть базасининг Паргос филиали
Фарғона вилояти
1. Рапқон нефть базаси
2. Олтиариқ нефть базаси
3. Фарғона нефть базасининг Марғилон филиали
Хоразм вилояти
1. Боғот нефть базаси
2. Шовот нефть базасининг Гурлан филиали
3. Ҳазорасп нефть базасининг Тупроққалъа филиали
4. Урганч нефть базасининг Янгиариқ филиали
5. Ҳазорасп нефть базасининг Шарлоуқ филиали
Ҳаммаси: 19 нефть базаси ва 26 филиал.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда)
тузилмаси
| Бошқарма бошлиғи | 1 киши |
| Бошқарма бошлиғининг ўринбосари | 1 киши |
|
Олтита минтақавий зоналар бўйича ишчи гуруҳлар | |
| Гуруҳ раҳбари | 1 киши |
| Бош иқтисодчи | 1 киши |
| Ҳисобга олиш ва статистика бўйича етакчи мутахассис | 2 киши |
| Етакчи муҳандис-технолог | 1 киши |
| Ишчи гуруҳи бўйича жами | 5 киши |
| Ҳаммаси: | 32 киши |
| | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг назорат-тафтиш бошқармаси
тузилмаси
| Бошқарма бошлиғи | 1 киши |
| Бошқарма бошлиғининг ўринбосари | 1 киши |
| Бош назоратчи-тафтишчи | 5 киши |
|
I тоифали назоратчи-тафтишчи |
5 киши |
|
II тоифали назоратчи-тафтишчи |
4 киши |
| Ҳаммаси: | 16 киши |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 75-модда, 20-сон, 192-модда, 24-сон, 243-модда; 2004 й., 1-2-сон, 15-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда, 45-сон, 444-модда; 2008 й., 10-11-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон; 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)