Ҳужжат кучини йўқотган 23.05.2017 08.04.2003 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.05.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

РЕСПУБЛИКА БАЙНАЛМИЛАЛ МАДАНИЯТ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш, ўсиб келаётган авлодни миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишига кўмаклашиш, миллий маданият марказларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика байналмилал маданият маркази тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ҳамда унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Республика байналмилал маданият маркази ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика байналмилал маданият маркази тўғрисида» 1992 йил 13 январдаги 10-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
8 апрелдаги 180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика байналмилал маданият маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика байналмилал маданият маркази (кейинги ўринларда матнда «Марказ» деб юритилади) миллатлараро муносабатлар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг тотувлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг ўзига хос маданиятлари ва маънавий қадриятларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда давлат органларига ва жамоат ташкилотларига кўмаклашувчи мустақил муассаса ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мазкур Низомга амал қилади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ маслаҳат, эксперт ва ахборот-таҳлил функцияларини амалга оширади, миллий маданият марказлари, уюшмалар, жамиятлар, шунингдек этник асосда ташкил этилган бошқа ташкилотлар ва улар ҳузурида тузилган таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда матнда «маданият марказлари» деб юритилади) мониторингини олиб боради ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳада жойларда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва Марказ билан алоқалар ўрнатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларидан бирига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Марказнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек жамоат ташкилотлари билан биргаликда миллатлараро муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро тотувлик принциплари қарор топишига йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларида маданият марказларининг манфаатларини ифодалаш, Низомда қайд этилган вазифалар амалга оширилиши масалалари бўйича улар фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини тиклаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турдош хорижий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилишида маданият марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ушбу масалада уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, миллатлараро муносабатларни тартибга солишга тааллуқли халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар маълумотлари банкини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар масалаларига тегишли қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказларига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органларидан рўйхатдан ўтишда маданият марказлари томонидан киритиладиган ҳужжатлар юзасидан хулосалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ташкилотларига миллатлараро тотувликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, Ўзбекистон Республикасида яшовчи ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданияти ва маънавий қадриятларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатиш, конференциялар, семинарлар ва «давра суҳбатлари» ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар хил миллатлар ва элатлар вакилларининг маданий эҳтиёжларини қондиришга, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга қаратилган телерадио кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлашда, китоблар, рисолалар, маълумотномалар, проспектлар, буклетлар ва босма маҳсулотларнинг бошқа турларини тайёрлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказларининг фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлил ишларини юритиш ва ушбу масала бўйича зарур маълумотлар банкини барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Марказнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказлари ўз фаолиятини амалга оширишига ташкилий-методик ва амалий ёрдам бериш, улар ишини мувофиқлаштириш, улар томонидан ўтказилаётган тадбирларда қатнашиш, масалаларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича материалларни кўриб чиқиш ва зарур чора-тадбирлар кўриш учун бошқарувнинг тармоқ ва ҳудудий органларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган тегишли ахборотни давлат органлари ва бошқа органлардан, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлардан, маданият марказларидан сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида мувофиқлаштирувчи кенгашлар ва бошқа кенгашлар, жамғармалар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ваколатхоналари билан миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда матбуот органи таъсис этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Марказнинг тузилмаси ва уни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади, штатлар рўйхатини тасдиқлайди, Марказ ходимларини, шу жумладан жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ходимларнинг тасдиқланган сонидан ортиқча ходимларни ишга қабул қилади, ўз ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича бошқа қарорлар қабул қилади, Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ директорининг ўринбосари ўзига биркитилган таркибий бўлинмалар ишларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказнинг бўлим мудирлари ўзлари бошқарадиган бўлинмалар ишларига тасдиқланган лавозим вазифаларига мувофиқ раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ ҳузурида Жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатади, у миллий маданият марказлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик ва ижодий ташкилотлар раҳбарларидан, миллатлараро муносабатлар муаммолари бўйича мутахассислардан тузилади. Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби ва Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказнинг Жамоатчилик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга, Марказ ишларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан маданият марказлари билан биргаликда ўтказиладиган маданий-оммавий тадбирлар дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказлари фаолиятини ўрганиш ва уларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш учун махсус комиссиялар, ишчи гуруҳлар тузади, зарурият бўлганда маданият марказларига ўтказилган ўрганишлар материалларини кўриб чиқиш ва зарур чора-тадбирлар кўриш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият марказлари раҳбарларининг улар фаолияти йўналишлари бўйича ахборотларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамоатчилик кенгаши қарорлари ва тавсиялари айни бир вақтда Жамоатчилик кенгаши раиси ҳисобланадиган Марказ директори буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Марказнинг мол-мулки ва молиявий маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Асосий фондлар (бинолар, иморатлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), шунингдек молиявий ресурслар ва маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган бошқа моддий бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, ноширлик ишларини ва бошқа тадбирларни ўтказишдан тушадиган бюджетдан ташқари тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказнинг ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳри, штамплари, бланкалари ва бошқа реквизитлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
8 апрелдаги 180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика байналмилал маданият маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 60-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 2009 й., 46-сон, 498-модда; 2012 й., 36-сон, 412-модда)