Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 09.08.2014 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашини бекор қилиш ҳисобига ҳосил бўладиган уларнинг ўз манбаларини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун сотиб олинган бир тонна дизель ёқилғисига 200,0 минг сўм миқдорида компенсация суммаси нормативи белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган Низомни амалга ошириш юзасидан фермер хўжаликлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш чора-тадбирлари комплексини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 августдаги 221-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомга мувофиқ компенсация суммасини аниқлаш, ажратиш ва улардан фойдаланиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар — 2014 йил ҳосили учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация суммаси — бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда чакана нархлар бўйича дизель ёқилғиси сотиб олинганлиги муносабати билан хўжаликларнинг қўшимча харажатлари суммаси билан хўжаликлар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ўртасидаги қопланиши керак бўлган фарқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Компенсация суммасини аниқлаш ва ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компенсация суммаси истеъмол қилинадиган дизель ёқилғисининг ва 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун белгиланган тартибда хўжаликларга ажратилган дизель ёқилғиси лимитининг бир тоннасига компенсациянинг белгиланган нормативидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хўжаликларга тўланиши керак бўлган компенсация суммаси туман (шаҳар) ҳокими (комиссия раиси) ва туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри, молия бўлими, давлат солиқ хизматининг тегишли органи, Фермерлар кенгаши, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий нефть базалари (кейинги ўринларда нефть базалари деб аталади) раҳбарларидан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжаликлар компенсация суммасини олиш учун 2014 йил 15 августгача комиссияга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича компенсация суммасини тўлаш тўғрисидаги аризани ҳамда дизель ёқилғиси сотиб олишга тузилган шартномалар ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналари билан тузилган контрактация шартномалари нусхаларини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия хўжаликларнинг аризаларига мувофиқ 2014 йил 20 августгача компенсация суммасини аниқлайди ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўрт нусхада компенсация суммасини олувчилар реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади) тасдиқлайди. Реестрнинг бир нусхаси комиссияда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия томонидан тасдиқланган реестр икки кун муддатда бир нусхадан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликнинг асосий ҳисоб рақами очилган тижорат банкининг филиалига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) молия бўлимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятлар молия бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банки филиали реестр олинган пайтдан бошлаб икки банк иш куни мобайнида хўжаликларга 23410 махсус ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бошқармалари реестр олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича вилоят бўйича йиғма реестрни шакллантиради ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги беш иш куни мобайнида вилоят бўйича йиғма реестрни кўриб чиқади ҳамда бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан компенсация суммасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ва вилоятларнинг вилоят бюджетларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Компенсация суммаси икки банк иш куни мобайнида бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетларидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман (шаҳар) молия бўлими компенсация суммаси туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилган пайтдан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Ғазначиликнинг туман (шаҳар) бўйича бўлинмасига маблағларни хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқларини ва реестрнинг нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Компенсация суммаларини хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказишда шартномалар ёки харажатлар сметаси тақдим этилиши талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Компенсация суммаларидан фойдаланиш ва уларнинг тўланишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус ҳисоб рақамига тушган компенсация суммаси хўжаликлар томонидан олинадиган дизель ёқилғисига олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига қарздорлик мавжуд эмаслиги шарти билан дизель ёқилғиси учун қарздорликни қайтариш учун нефть базаси томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефть базасининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Нефть базасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлигини тўлашга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлар нефтни қайта ишлаш заводлари олдидаги кредиторлик қарзларни тўлаш ҳисобига нефтни қайта ишлаш заводига, завод томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар корхонанинг солиқ тўловларини амалга ошириш учун бюджетга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Компенсация суммаси белгиланишининг тўғрилиги учун жавобгарлик комиссияга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Компенсация суммаларини белгилашнинг тўғрилигини ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини текшириш йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎_____________________ вилояти
‎ (Қорақалпоғистон Республикаси) _________________ тумани (шаҳри)
‎ҳокимлиги комиссиясига

А Р И З А

______________________________________________________ томонидан
‎(хўжаликнинг номи)

‎‎«_____________________» АЖнинг пахта тозалаш заводи билан тузилган контрактация

‎‎(номи)

‎‎шартномасига (нусхаси илова қилинади) мувофиқ 2014 йил ҳосили учун умумий майдони __________ гектар ерга чигит экилган.

‎‎2014 йилда ______ гектарда пахта ҳосили етиштириш учун________ тонна дизель ёқилғиси ажратилган (_____________________ билан тузилган шартнома нусхаси илова

‎‎(нефть базасининг номи)

қилинмоқда).

‎‎Шу муносабат билан _____________________________ ни компенсация суммасини

‎‎(хўжаликнинг номи)

‎‎олувчи хўжаликлар реестрига киритишингизни илтимос қиламан.

‎‎Хизмат кўрсатувчи банкнинг коди:________________________

Хўжалик раҳбари‎

__________ ‎

______________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

МЎ‎

‎‎20___ йил «___»_________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎_____________ туман (шаҳар) ҳокими

(Ф.И.О.) ‎

МЎ‎

‎‎_______________ туманининг (шаҳрининг) 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи компенсация суммалари олувчилари
‎РЕЕСТРИ

Т/р‎ Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг номи‎ Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФОси ‎ Махсус ҳисоб рақамининг тартиб рақами‎ Хўжаликнинг СТИРи‎ Пахта экин майдони (га) ‎ Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна)‎ Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн)
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎

1.‎

2.‎

...‎

‎‎Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Туман (шаҳар) молия бўлими мудири (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари (имзо) ‎‎Ф.И.О. ‎‎
‎‎Нефть базаси раҳбари (имзо) ‎Ф.И.О. ‎‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Минтақавий нефть базаси фермер хўжаликлари жойлашган жойдан қатъи назар, реестрни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎____________ вилояти бўйича 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи компенсация суммалари олувчиларнинг
‎ ЙИҒМА РЕЕСТРИ

Т/р‎ ‎‎Туманлар (шаҳарлар)нинг номи Пахта экин майдони (га) ‎‎ Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдаланиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна)‎‎ Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн) ‎‎‎
1‎ 2‎‎ 3‎‎ 4‎‎ 5‎‎
‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎__________ вилояти молия бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири )

_______‎‎

‎‎
‎‎____________


‎МЎ‎

‎‎(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О)
‎‎‎

‎‎_______________ вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи
‎ (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири)

_______‎‎

____________

‎‎‎‎(имзо)‎

‎‎‎‎(Ф.И.О) ‎‎ ‎

М.Ў.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна ‎

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎Қува тумани ҳокими

‎‎______________

___________‎

(Ф.И.О.) ‎‎

МЎ‎ ‎ ‎

Қува туманининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси
‎ етиштирувчи компенсация суммалари олувчилари
‎РЕЕСТРИ

Т/р‎ Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг номи Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФОси Махсус ҳисоб рақамининг тартиб рақами Хўжаликнинг СТИРи Пахта экин майдони (га) Нефть базаси билан тузилган шартномага мувофиқ фойдалани-ладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажми (тонна) Бир тоннасига 200,0 минг сўм ҳисобидан компенсация суммаси минг сўмда (гр. 7 * 200,0 минг сўм/тн)
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎

1.‎

«Аҳмад» фермер хўжалиги‎

41560‎ 23234100055022500000‎ 300252145‎ 100‎ 18,7‎ 3740‎
‎‎Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

‎Ф.И.О.
‎‎

‎‎Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи ‎Ф.И.О.
‎‎
‎‎Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Ф.И.О.
‎‎‎
‎‎Туман (шаҳар) молия бўлими мудири ‎Ф.И.О.‎
‎‎Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ‎Ф.И.О.
‎‎
‎‎Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари ‎Ф.И.О.
‎‎
‎‎Нефть базаси раҳбари Ф.И.О.
‎‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: аниқ тупроқ шароитларига, шунингдек пахта етиштириш схемаси ва усулларига қараб дизель ёқилғиси сарфининг тавсия қилинган агротехника нормаси 100 гектар пахта майдонига 17 тоннадан 21 тоннагачани ташкил этади. Шунга кўра ушбу ҳисоб-китобда пахта етиштиришнинг иккинчи зонаси учун 18,7 тонна қабул қилинган (ўртача кўрсаткич).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 415-модда)