Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2025 29.07.2014 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 июлдаги 467-сонли «Ер қаъри давлат фонди маълумотларини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика фойдали қазилмалари конларини тизимлаштириш, улар захираларининг даврий ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органларини тегишли маълумотлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича Йўриқнома тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 15-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини (кейинги ўринларда давлат баланси деб юритилади) юритиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат баланси фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати, фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш бўйича йиғма ҳужжатни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар кесимида, уларнинг маъмурий-ҳудудий жойлашишини акс эттирган ҳолда фойдали қазилмалар турлари бўйича ҳар йили (ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари — жорий даврда фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган захиралар (кон захираларини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган кондицияларни қондиради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари — баланс захирасини ўрганилганлик бўйича тақдим қилинадиган талабларга жавоб берадиган, бироқ баҳолаш вақтида кончилик-техникавий, сифат, экологик ва бошқа сабабларга кўра фойдаланиш мумкин бўлмаган, шунингдек кейинчалик саноат йўсинида ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган захиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захиралари тоифалари (А, В, С1, С2) — конларнинг ўрганилганлик даражаси, хом ашё сифати ва фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг кончилик-техникавий шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланадиган захиралар тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчилар — муайян ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ўзларига берилган ҳуқуқларига мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат балансини юритишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат балансини юритишнинг асосий мақсади республика минерал-хом ашё базасининг умумий ҳолати тавсифи, уни ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси, минерал хом ашёни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ташаббуси билан чиқиш, хом ашё базасини қайта тўлдириш учун кейинчалик геологик жиҳатдан ўрганиш йўналишларини прогноз қилиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва туркумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақалари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида минтақаларнинг минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳисоботни тақдим этиш ва давлат балансини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш конлар бўйича алоҳида, зарур ҳолларда уларнинг участкалари, алоҳида қатламлар, горизонтлар, шахта майдонлари, фойдали қазилмаларнинг саноат тури, уларни қазиб олиш усуллари ва захиралар тоифаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан доимий асосда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш ва Давлат геология фондига тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар чегириладиган захиралар (амалга оширилган қазиб чиқаришлар ва йўқотишлар) ҳажми, қазиб чиқариш жараёнида исботланмаган ёки қўшимча равишда кўпайтириш ҳисобига техник чегараларнинг ўзгариши, захираларни ҳисобдан чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) қарорлари, шунингдек идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари асосида ўтган йил учун фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот баланслари (кейинги ўринларда ҳисобот баланслари деб юритилади) тузилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот баланслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир ва ёнувчи сланецлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть, конденсат, ёнувчи газлар (жумладан йўлдош компонентлар — этан, пропан, бутан, олтингугурт, гелий) бўйича алоҳида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун — фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиши даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техникавий, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун — кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятининг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёдан мажмуавий фойдаланиш, геология-қидирув ишларининг молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларини ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларига киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хом ашёнинг барча миқдори ҳисобга олиниши керак. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмайди, бироқ ҳисобот балансига қўшиладиган тушунтириш хатида келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатилади, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хом ашё изоҳда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинган, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиб ўтиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги ҳолатларда, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш балансдан ташқари захиралардан амалга оширилса ва қазиб чиқарилган хом ашё миқдори саноатда фойдаланилса, унда қазиб олинган хом ашё миқдори қайта баҳолашдан ўтган сифатида ҳисобга олинади ҳамда фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари ушбу миқдорга камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансдан ташқари фойдали қазилмалар балансдаги фойдали қазилмалар билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ саноатда фойдаланилмаса ёки кондиционли хом ашё билан бирга камайтирадиган жинс сифатида қайта ишлаб чиқаришга тушган бўлса, фойдали қазилманинг балансдан ташқари захиралари ҳисобот йилида қазиб чиқарилган сифатида ҳисобот балансида камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳисобот баланслари шакллари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (кейинги ўринларда Кон-геология вазирлиги деб юритилади) қарорига кўра, фойдали қазилмалар турлари параметрларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар ўз ҳисоботларини Кон-геология вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича расмийлаштириши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳисобот баланси юридик шахс — ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари ва бош геологи (бош муҳандиси) томонидан имзоланади. Агар ер қаъридан фойдаланувчи жисмоний шахс ҳисобланса, ягона шахснинг имзосига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қазиб олинадиган конлар бўйича ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияси мавжуд бўлганда, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши керак ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) билан «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали беш кун муддатда келишилади. Углеводородлар конлари ва ер ости сувлари бўйича ҳисобот балансларини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли функциялар юкланган бошқа хизматлари томонидан тасдиқлашга рухсат берилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома мавжуд бўлмаганда, ҳисобот балансларини мазкур хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга жалб этилган корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб чиқариш натижалари бўйича ҳисоботлар Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорлари нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, агар кейинчалик қазиб олишда исботланмаганлиги, техник чегараларнинг ўзгарганлиги ва бошқа сабаблар билан боғлиқ ҳолда фойдали қазилмалар захиралари конлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилган бўлса, ҳисоботлар Давлат комиссиясининг тегишли қарорлари нусхалари билан биргаликда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳисобот баланслари ҳар йили 5 февралдан кечикмасдан Кон-геология вазирлиги тизимида ўз фаолиятини амалга оширувчи Давлат геология фондига юбориш:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмалар бўйича — Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича Инспекция томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат геология фонди 15 апрелгача бўлган муддатда тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва уни ўрганиб чиқиш учун Кон-геология вазирлигига тақдим этади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть, конденсат ва табиий газ бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кон-геология вазирлиги 1 майгача бўлган муддатда давлат балансини ўрганишни якунлайди ва уни нашр қилишга рухсат беради. Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхати Кон-геология вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат балансини Кон-геология вазирлиги билан келишмасдан кўпайтириш ва тарқатиш тақиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат балансини юритиш ушбу Низомга 3-иловага асосан схема бўйича амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳисобот балансларини тайёрлаш, уларни Давлат геология фондига қабул қилишгача фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича тегишли ҳисоботларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология фондининг давлат балансларини юритиш билан боғлиқ ишлари Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан белгиланган тартибда келишиладиган ҳар йилги минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат балансида акс эттириладиган маълумотларга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат балансида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчининг номи, фойдали қазилмалар захираларини қабул қилиш — бериш бўйича Идоралараро комиссия далолатномасининг тартиб рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конлари жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларнинг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларининг конлар, алоҳида участкалар, қатламлар, горизонтлар ва бошқалар кесимидаги ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конлардан фойдаланишда фойдали қазилмаларни ҳар йилги қазиб чиқариш (қазиб чиқаришда йўқотишни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларининг геологик ўрганиш, қайта баҳолаш ва ҳисобдан чиқариш натижасида турли сабабларга (қазиб олишда исботланмаган, чегаралари ўзгарганда ва бошқаларда) кўра ўзгарган ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат комиссиясининг конни давлат балансида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қазиб чиқарувчи корхоналарнинг қидириб топилган фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги (қазиб олинадиган конлар бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат балансида фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансдаги ва балансдан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захиралар тоифалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рудаларнинг технологик турлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришнинг кончилик-техник шарт-шароитлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конларини ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси бўйича (қидирилаётган, саноат йўсинида ўзлаштиришга тайёрланган, қазиб олинадиган, консервация қилинган) бўлинган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали йўлдош компонентлар захиралари уларни бойитиш жараёнида чиқариб олиш ва кейинчалик қайта ишлашдан қатъи назар, ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат балансида фойдали қазилмалар захиралари ўлчов бирлиги уларнинг ҳар бир тури бўйича бир хил қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисобот баланслари тақдим этадиган ер қаъридан фойдаланувчилар ва фойдали қазилмалар захиралари ҳаракати ҳажмини тасдиқловчи корхоналар тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фойдали қазилмалар захиралари ва улар таркибидаги компонентлар ҳолати ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш юзасидан назорат қилиш инспекция томонидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш ва Давлат геология фондига тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Ер қаъридан фойдаланувчилар

1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаларини расмийлаштиради.

2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича қарорини расмийлаштиради.

3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини тайёрлайди.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Ер қаъридан фойдаланувчилар

Ҳисоботларни Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорларининг нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология фондига тақдим этади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали келишиш учун Инспекцияга тақдим этади.

Инспекция

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини келишади ва Давлат геология фондига юборади. Ҳисобот балансларининг келишилганлиги ҳақида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ер қаъридан фойдаланувчиларни хабардор қилади.

5 кунда

Давлат геология фонди

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва ўрганиб чиқиш учун Кон-геология вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 15 апрелгача

Кон-геология вазирлиги

Давлат балансини ўрганишни якунлайди ва нашр қилишга рухсат беради.

Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 майгача

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини юритиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси тасарруфидаги Давлат геология фонди.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаси.

2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги қарори.

3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот баланслари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:

биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун — фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиш даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техник, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;

давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун — кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятнинг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш, геология-қидирув ишларини молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда, фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.

Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларни ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларга киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хом ашёнинг барча миқдори ҳисобга олинади. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатиш, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хом ашёни изоҳда кўрсатиш.

Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинганини, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳар йили 1 февралга қадар геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини тақдим этади.

12.

Изоҳ:

Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлиги ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва туркумлаштириш;

республика ҳудудлари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;

давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида ҳудудлар минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: нефть, конденсат, ёнувчи газ (жумладан йўлдош компонентлар) бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 111-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 383-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)