Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2019 22.07.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 22.07.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203-3
Кучга кириш санаси
29.07.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2203-3]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 21 февралдаги 17, 3 ва 2019-06-сонли ««Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2203-7, 28.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2014 йил 14 июль,

49-сон

Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-15-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 49, 73, 2014-15-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона ер солиғи тўловчилари бўлганларга;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Мазкур норма 2014 йилнинг иккинчи чорагидан эътиборан амал қилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга йил мобайнида ўтган юридик шахслар (жумладан янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари) Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 8-банднинг бешинчи хатбошисидаги «1» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 4-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТни тўловчи кичик корхона, асосий фаолият тури трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўлиб, бир неча ер участкасига эга, маъмурий, ишлаб чиқариш ва савдо (фирма дўкони) юритилиши учун эгаллаган хоналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон участка (1 200 кв. м (0,12 га) майдонга эга маъмурий бино) ва 2-сон участка (1 500 кв.м (0,15 га) майдонга эга фирма дўкони) — Тошкент шаҳрида жойлашган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон участка (3 800 кв.м (0,38 га) майдонга эга ишлаб чиқариш хоналари) — Чирчиқ шаҳрида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг эркин алмаштириладиган валютада экспортнинг умумий реализацияси ҳажмидаги ҳиссаси 50 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь — июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:

(минг сўм)‎

Давр‎‏

Солиқ солинадиган ялпи тушум
‎(ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) ‎‏

Ягона солиқ тўлови‎‎

ставка, фоизда‎

сумма
‎(ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) ‎

2014 йилнинг январь — март ойлари‎

98 400,0‎

2,5‎

2 460,0‎

2014 йилнинг январь — июнь ойлари ‎

177 120,0‎

2,5‎

4 428,0‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгариги ҳисобот даврида (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда, 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — 1 га учун 15 000 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳрида — 1 га учун 7 799 717 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган кичик корхоналарга, амалга оширилаётган фаолият турига нисбатан пасайтирувчи коэффициент белгиланган — 0,5 (К1).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:

ЭКМяст йил учун = 3 х [(0,12 × 15 000 000) + (0,15 × 15 000 000) + (0,38 × 7 799 717)] × 0,5 = 10 520 838,7 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель — июнь) учун қуйидагича:

ЭКМяст чорак учун = 10 520 838,7 / 4 = 2 630 209,7 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель — июнь) учун қуйидагича:

ҲСяст чорак учун = (177 120 000 – 98 400 000) × 5 % = 3 936 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (3 936 000 сўм) ЯСТнинг энг кам миқдоридан ортганлиги учун (2 630 209,7 сўм) ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд бўлмаган улгуржи савдо корхонаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли бинода офис хоналарини ижарага олган. Бинонинг эгаллаган умумий майдони — 5 000 кв. м. Юридик шахснинг ижарага олган хонасига тўғри келадиган улуши — 0,3 ни ташкил этади. Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда ер солиғи 1 500 кв.м (0,15 га) дан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь — июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(минг сўм)‎

Давр‎‏

Солиқ солинадиган ялпи тушум
‎(ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) ‎‏

Ягона солиқ тўлови‎‎

ставка, фоизда‎

сумма
‎(ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) ‎

2014 йилнинг январь — март ойлари‎

38 600,0

5‎

1 930,0

2014 йилнинг январь — июнь ойлари ‎

69 480,0

5‎

3 474,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгариги ҳисобот даври учун (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда, Тошкент шаҳрида 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси 15 000 000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу улгуржи савдо корхонасининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд эмаслигини эътиборга олганда, асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган корхоналарга белгиланган, амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К1) қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКМяст йил учун = 3 × (0,15 × 15 000 000) = 6 750 000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель — июнь) учун қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКМяст чорак учун = 6 750 000 / 4 = 1 687 500 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель — июнь) учун қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲСяст чорак учун = (69 480 000 – 38 600 000) × 5 % = 1 544 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель — июнь) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси = 1 687 500 – 1 544 000 = 143 500 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан бутун корхона бўйича 2014 йилнинг иккинчи чораги учун тўланиши лозим бўлган ЯСТнинг суммаси 3 617 500 сўмни (3 474 000 + 143 500) ташкил этади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 376-модда)