Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 21.07.2014 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлмиш моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ноёб моддий маданий мерос объектларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 7-иловага мувофиқ Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирларининг амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 490-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 21 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

1

Барча баланс эгаларидаги моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш.

2014-2015 йиллар

Баланс эгалари маблағлари

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2

Моддий маданий ва археология мероси объектларини белгиланган тартибда Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш бўйича зарур чоралар кўриш.

2015 — 2018 йиллар

Баланс эгалари маблағлари, бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 15 та минтақавий давлат инспекциялари негизида 5 та минтақалараро ва 2 та минтақавий давлат инспекцияларини тузиш.

2014 йил

III чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида Моддий маданий ва археология мероси объектлари ва маданий бойликларни тадқиқ қилиш, реставрация қилиш, экспертизадан ўтказиш, шунингдек реставрация-тиклаш ишларини бажаришда янги замонавий материалларни ишлаб чиқиш бўйича лаборатория ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2015 йил

II чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5

Ўзбекистон Республикасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда Маданий мерос объектларида реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2015 йил

I чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6

Маҳобатли ёдгорликлар экспертизаси бўйича Бадиий кенгашнинг ҳамда Муҳофаза қилиш ва реставрация бўйича Илмий-услубий кенгашнинг янгиланган таркибини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.

2014 йил

IV чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7

«Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни мунтазам равишда янгилаб бориш.

2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар

----

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8

2015-2016 ўқув йилидан бошлаб Бош бошқарма буюртмасига мувофиқ тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

2015-2016 ўқув йилидан бошлаб

----

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9

Кўргазма фаолияти билан шуғулланувчи давлат музей ташкилотларида Билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил

IV чорак

----

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 45-модда) 1-банди ва 2-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 372-модда; 2016 й., 42-сон, 490-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 19-сон, 345-модда, 33-сон, 862-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)