12.04.1995 йилдаги 36-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси КЕНГАШИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ДЕПУТАТЛАРИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ ВА КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг гувоҳномаси тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати гувоҳномасининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати гувоҳномасининг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг кўкрак нишони тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати кўкрак нишонининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи кўриниши Олий Мажлис депутатининг кўкрак нишонига айнан ўхшаш бўлган кўкрак нишонлари тайёрланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий Мажлис Котибияти гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари шу йилнинг 5 майидан кечикмай топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Кенгашининг 1995 йил 12 апрелдаги
36-I-сон Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг гувоҳномаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг гувоҳномаси Олий Мажлис депутатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар билан белгилаб қўйилган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гувоҳнома Олий Мажлис депутатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси ёки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатнинг ваколатини тўғри деб топганидан кейин муваққат гувоҳнома ўрнига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатига гувоҳнома билан бир вақтда йўловчи ташийдиган транспортнинг ҳамма турларида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг илова варақаси ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлис депутати ўзига берилган гувоҳномадан ўз ваколат муддати давомида фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколат муддати тугаганидан кейин гувоҳнома депутат этиб сайланган шахсда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатининг ваколати муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибиятининг Умумий бўлимига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Кенгашининг 1995 йил 12 апрелдаги
36-I-сон Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати гувоҳномасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг гувоҳномаси 100 Х 70 миллиметр катталикдаги тўқ қизил рангли қаттиқ чарм муқовали китобча кўринишига эга. Гувоҳноманинг олд томони чап қисмининг юқорисига — Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг металл тасвири ўрнатилган, пастда гербдан ўнгроқда уч сатрда: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси» сўзлари «Юбилейная» деб аталувчи полиграфия зарварағи билан босиб туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ички сўл томони чап қисмининг юқорисига Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда эса, беш сатрда — Олий Мажлис чақириғини кўрсатувчи рақам, «чақириқ» сўзи, шунингдек Олий Мажлис сайланган ваколати тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома сўл томони ўнг қисмининг юқорисига бир сатрда «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари, пастроқда «Гувоҳнома» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроққа гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек икки сатрда: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатидир» деган матн ёзилади.

Гувоҳноманинг сўл томонидаги матнлар лотин ҳарфларида ёзилади. «Чақириқ» сўзи лотин ҳарфларида ёзилиб, кириллицада такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ички ўнг томонининг чап қисмида депутатнинг 30 Х 40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлашади. Фотосурат ўнг томонининг пастки бурчагига Олий Мажлиснинг гербли муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ўнг томонининг юқори қисмида бир сатрда: «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари, пастроқда бир сатрда «Гувоҳнома» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек икки сатрда: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутатидир» деган матн ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатнинг фотосурати тагига: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган матн ёзилади, Олий Мажлис Раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, фамилияси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ўнг томонидаги матн кириллицада ёзилади. Гувоҳнома муқовасининг ички томонлари оч сарғиш рангдаги махсус қоғоздан тайёрланган ва шаффоф плёнка билан қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби рангли тасвирда босилади. Олий Мажлис чақириғини, сайланган ҳамда ваколати тугайдиган йилларни кўрсатувчи рақамлар, «Ўзбекистон Республикаси» ва «чақириқ» сўзлари, гербли муҳр қизил рангда, қолган матн эса, қорада берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ўнг томонида Олий Мажлис депутатига йўловчилар ташувчи транспортнинг барча турларида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг илова варақаси махсус қинча бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Кенгашининг 1995 йил 12 апрелдаги
36-I-сон Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати гувоҳномасининг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати гувоҳномасининг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақаси 80 Х 55 миллиметр катталикдаги оч мовий рангдаги қаттиқ қоғоздан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова варақаси олд томонининг юқори қисмида қизил рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, гербнинг ўнг томонида икки сатрда: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати» сўзлари бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома илова варақасининг қолган матнлари қорада босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова варақасининг марказида гувоҳноманинг тартиб рақами ва «Гувоҳномага» деган ёзув бўлади. Мазкур матннинг тагида депутатнинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда қуйидаги мазмундаги матн бўлади: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати ваколатлари тугагунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча темир йўл, автомобиль, сув, ички ҳаво йўлларида ҳамда йўловчилар ташувчи шаҳар транспортининг барча турларида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастга: «Олий Мажлис Раисининг ўринбосари» деган матн ёзилади, Олий Мажлис Раиси ўринбосарининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, фамилияси қўйилиб, Олий Мажлис муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова варақасининг орқа томонида Олий Мажлис депутати учун айрим транспорт турларида юриш қоидасининг қуйидаги матни босилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҚАТНОВ ҚОИДАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати гувоҳномасини кўрсатиб мурожаат этган тақдирда, темир йўл вокзали ёки бекатининг, дарё порти ёки пристанининг чиптахонаси, шунингдек «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси ёки аэропорт чиптахонаси унга поезднинг ётоғли ёки юмшоқ ўриндиқли вагонидан, барча табақадаги кемалардан, самолёт ёки вертолётдан навбатсиз жой бериши шарт. Депутат сессияга бораётганида самолёт ёки вертолёт чиптаси учишдан камида икки соат, бошқа ҳолларда камида бир кун олдин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати шаҳарлараро ҳамда шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда текин юришга ҳақлидир. Бунда тегишли чиптахона бепул чиптани навбатсиз бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати йўловчилар ташувчи шаҳар транспортининг барча турларида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда депутатлик гувоҳномаси билан текин юришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати транспортнинг ҳар бир турида амал қилинаётган меъёрдаги қўл юкини бепул олиб юришга ҳақлидир».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Кенгашининг 1995 йил 12 апрелдаги
36-I-сон Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг кўкрак нишони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатининг кўкрак нишони депутатга Олий Мажлис унинг ваколатини тўғри деб топганидан кейин топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий Мажлиснинг ваколат муддати тугаганда ёки депутатнинг ваколати муддатидан илгари тўхтатилганда кўкрак нишонини тақиб юриш ҳуқуқи тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг ваколат муддати тугаганидан кейин кўкрак нишони депутат этиб сайланган шахсда қолади. Депутатнинг ваколати муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибиятининг Умумий бўлимига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Кенгашининг 1995 йил 12 апрелдаги
36-I-сон Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Олий Мажлиси» кўкрак нишонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Олий Мажлиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига ўхшатиб ишланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат кўкрак нишонининг асоси мис қуймадан тайёрланади, нишоннинг олд томони мовий, оқ ва яшил рангдаги эмаль билан қопланган. Оқ йўл мовий ва яшил йўллардан қизил ранг эмаль қопланган ҳошия билан ажралиб туради. Нишондаги тасвирлар, «Олий Мажлиси» деган ёзув, нишон қирралари ҳамда орқа томони зарҳал қилиб, «Ўзбекистон» деган ёзув эса қизил рангдаги эмаль билан ишланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон чап томонининг юқори бурчагида мовий фонда ярим ой ва унинг ўнг томонида ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган. Ярим ойнинг ўнг томони байроқ дастасига қаратилиб, вертикал жойлаштирилган. Юлдузлар вертикал ва горизонтал бўйича қуйидаги тартибда жойлаштирилган: юқори қаторда — учта юлдуз, ўрта қаторда — тўртта юлдуз, қуйи қаторда — бешта юлдуз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишоннинг орқа томонида сайлов округи ва депутат гувоҳномасининг тартиб рақамига мос келадиган рақам қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон тўғноғич билан тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишоннинг катталиги 27 Х 18 миллиметр.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 145-модда)