30.06.2014 йилдаги 325-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудида бўлган маданий мерос объектлари рўйхатини қайта тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 180-модда), ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги 232-Қ-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудида мавжуд бўлган бой маданий мерос объектларини асраш, уларга зарар етказишининг олдини олиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги 232-Қ сонли «Самарқанд вилояти ҳудудида бўлган маданий мерос объектлари рўйхатини қайта тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси томонидан тумандаги қишлоқ фуқаролар йиғинлари номи ўзгарганлиги муносабати билан туман ҳудудида жойлашган археологик ёдгорликлар рўйхати 1-иловага*, меъморий маданий мерос объектлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман «Ермулккадастр» хизмати ДУК (О. Бўтаев), туман бош архитектори (А. Рахимов), тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида, туман ҳудудида мавжуд бўлган моддий маданий мерос объектларига зарар етказилишини олдини олиш мақсадида туманнинг бош режасида ва хўжалик харитасида моддий маданий мерос объектларини (археология, меъморий, диққатга сазовор жойларни, ҳайкалларни ва ҳоказо) ўзини ва муҳофаза ҳудудларини белгиланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мерос объектлар атрофида, бош режага асосан лойиҳалаш, қайта қуриш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини режалаштиришни Самарқанд вилояти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида туманда 1, 2-иловаларга мувофиқ мавжуд бўлган моддий маданий мерос объектларини сақлашини таъминлаш учун хар бирига муҳофаза белгиларини ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, моддий маданий мерос объектларидан фойдаланувчи муассасалар, корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси мурожаат қилингандан кейин 3 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»га Қонуни талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 12 декабрдаги 648-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Санаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ж. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуробод т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325-қ-сон