Самарқанд вилояти ҳокимининг
Қарори
Самарқанд шаҳар ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8-сентябрдаги 455-сонли «Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги МА/15-04-19-12/74-803-сонли хатига асосан ҳамда ёқилғи энергетика ресурсларининг нархи ошганлигини инобатга олиб қарор қиламан:
1. 2014 йил 25 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 700 (етти юз) сўм миқдорида белгилансин.
2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Холматов), Давлат солиқ бошқармаси (Шакиров)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарининг бирлашган таҳририяти (Тошев), «Овози Самарқанд» (Хидиров)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2012 йил 18-апрелдаги 75-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Очилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Самарқанд ш.,
2014 йил 23 июнь,
122-қ-сон