Самарқанд вилояти ҳокимининг
Қарори
Самарқанд шаҳри ҳудудида йўловчи ташиш хизмат тарифи тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти ҳокимининг 2014 йил 23 июндаги 122-қ-сонли «Самарқанд шаҳар ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли «Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 13 апрелдаги ЁТ/15-04-34-26/56-901-сонли хулосаси ва ёқилғи энергетика ресурсларининг нархи ошганлигини инобатга олиб қарор қиламан:
1. 2012 йил 20 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобусда йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 500 (беш юз) сўм миқдорида белгилансин.
2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (А.Каримов), Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси (У. Назаров) ҳамда Давлат солиқ бошқармаси (Б. Нодирхонов)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (А. Ахмедов), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» (Ф. Тошев), «Овози Самарқанд» (О. Хидиров)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2010 йил 31 майдаги 81-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Алиходжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким З.Т. МИРЗАЕВ
Самарқанд ш.,
2012 йил 18 апрель,
75-Қ-сон