11.07.2014 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастури 9-бандининг ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига халқимизнинг бой миллий маданий мероси ва тарихий ўтмишини ҳурмат қилиш ва эъзозлашни сингдириш ҳамда аҳоли дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болаларнинг республика давлат музейларига бепул кириши кунлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг аҳоли, айниқса ўқувчи ёшларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар йили 2 — 8 сентябрь кунлари «Музейлар ҳафталиги»ни ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда аҳолининг шу кунлари давлат музейларига бепул кириши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда «Музейлар ҳафталиги»ни ва унинг доирасидаги маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва улар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 189-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик хизмат шаклида ташкил этилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 51-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2 — 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Музейлар ҳафталиги» доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 6, 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 18 ёшгача бўлган болалар гуруҳини давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тегишли таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти олдиндан музейга ташриф буюрувчилар таркибини, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахсни белгилаб, музей маъмуриятига ёзма равишда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейга болалар таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот томонидан белгиланган масъул шахс ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб ташриф буюради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташриф буюрувчилар тегишли музейнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга давлат музейида ушбу болалар гуруҳи билан бирга бепул киришига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларда миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш, уларда тарихий ўтмишни ҳурмат қилиш ва қадриятларни эъзозлашни шакллантириш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. II бўлимга қуйидаги мазмундаги 81 ва 82-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. Давлат музейига бепул кирган шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек давлат музейи ходими томонидан экскурсия хизматини кўрсатиш давлат музейига ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Давлат музейига 18 ёшга тўлмаган болалар ва аҳолининг бепул кириши ҳисобини юритиш махсус журнал асосида амалга оширилади. Журнал шакли Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Ташриф буюрувчилар ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек музейнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф буюрувчилар томонидан музей экспонатига зиён етказилганда жавобгарлик қонун ҳужжатларига асосан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги мазмундаги 13-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Ушбу Низомнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини (жумладан давлат музейларида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул) кириб кўриш тартиби ва шартлари билан боғлиқ қоидалари музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишишга қулай бўлган жойига ўрнатилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 29-сон, 358-модда)