Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасида
Конвенция
Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида конвенция тузишга хоҳиш билдириб, шунингдек, иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида,
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Қўлланиш соҳаси
Қўлланиш соҳаси
Ушбу Конвенция Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга қўлланилади.
2-модда
Конвенция қўлланиладиган солиқлар
Конвенция қўлланиладиган солиқлар
1. Мазкур Конвенция Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан ундириладиган, уларни ундириш усулларидан қатъи назар, даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга қўлланилади.
2. Умумий даромад (фойда)дан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, жумладан, кўчар мулк ёки кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромад (фойда)га солинадиган солиқлар ва корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга киради.
3. Мазкур Конвенция қўлланиладиган мавжуд солиқлар кўпинча қуйидагилар ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
(i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадлари (фойдалари)дан олинадиган солиқлар;
(ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
(iii) мол-мулкка солинадиган солиқ;
(бундан кейин «Ўзбекистоннинг солиқлари» дейилади);
в) Грузияга нисбатан:
(i) корхоналарнинг фойда (даромад)ларидан олинадиган солиқлар;
(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(iii) мол-мулкка солинадиган солиқ
(бундан кейин Грузиянинг солиқлари» дейилади).
4. Мазкур Конвенция ҳар қандай бир-бирига ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Бу солиқлар ушбу Конвенция имзоланган санадан кейин солиқларга қўшимча ёки амалдаги солиқларнинг ўрнига Аҳдлашаётган Давлатларнинг биридан ундирилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
3-модда
Умумий тарифлар
Умумий тарифлар
1. Мазкур Конвенция мақсади учун, агар матннинг мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:
a) «Ўзбекистон» атамаси, Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, жумладан, ҳудудий сувларини, ҳаво фазосини англатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқи доирасида суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек, ер ости конлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга ошириши мумкин.
b) «Грузия» атамаси Грузияни англатади ва Грузия давлат чегараларидаги Грузиянинг барча ҳудудларини, жумладан, ички ва ҳудудий сувларни, шунингдек, муҳим иқтисодий зоналарни, континенталь шельфини географик маънода қамраб олади. Улар Грузиянинг халқаро ҳуқуқлари ва миллий қонунига мувофиқ жорий этилган ёки келажакда жорий этиладиган юрисдикцияси, суверен ҳуқуқлари, тегишли равишда солиқ қонунчилигининг амал қилишини англатади;
c) «Аҳдлашаётган Давлат» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат» атамалари матн мазмунига кўра Ўзбекистон Республикасини ва Грузияни билдиради;
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, юридик шахсни ёки ҳар қандай шахслар бирлашмасини англатади;
e) «корхона» атамаси даромад (фойда) солиғи солинадиган кооператив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадлари учун кооператив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай кооператив бирлашмани, жумладан, акционерлик жамиятини, масъулияти чекланган жамият, қўшма корхонани, ширкатни ёки ҳар қандай юридик шахсни ёки ташкилотни англатади;
f) «Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси» атамалари тегишлича Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;
g) «халқаро юк ташиш» атамаси денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаси билан бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган ҳар қандай юк ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидаги пунктлар орасида алоҳида фойдаланилган ҳоллар бундан мустаснодир;
h) «ваколатли орган» атамаси Ўзбекистон Республикасига мувофиқ равишда — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;
Грузияга мувофиқ равишда — Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
i) «миллий шахс» атамаси:
ушбу Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
ушбу Давлатнинг амалдаги қонунига кўра ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ёки уюшмани англатади.
2. Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Конвенция қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Мазкур Конвенция мақсади учун «Аҳдлашаётган Давлат резиденти» атамаси ушбу Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунига кўра ундаги ҳақиқий раҳбар органнинг турар жойи, доимий ўрнашган жойи, юридик шахс сифатида рўйхатга олинган жойи, турган жойи ёки шунга ўхшаш белгиси асосида солиқ солиниши керак бўлган ҳар қандай шахсни англатади. Лекин бу атама ушбу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши керак бўлган ҳар қандай шахсни фақат шу асосда ўз ичига олмайди, чунки у шу Аҳдлашаётган Давлатнинг ўзидаги манбалардан ёки мулкдан даромад (фойда) олади.
2. Агар мазкур 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидагича белгиланади:
a) ушбу Давлатда доимий турар жойга эга бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у иккала Аҳдлашаётган Давлатда ўзи учун доимий турар жойга эга бўлса, яқин шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) анча қалин бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
b) агар ҳаётий манфаатлари марказига эга бўлган Давлатни аниқлаш мумкин бўлмаса, ёки агар у Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳеч бирида доимий турар жойга эга бўлмаса, у одатда ўзи яшайдиган шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
c) агар шахс одатда иккала Аҳдлашаётган Давлатда яшаса, ёки агар у одатда улардан ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашаётган Давлатлардан қайси бирининг миллий шахси бўлса, шу Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳар бири унга ўз резиденти сифатида қараса ёки Давлатлардан ҳеч бири уни ўз резиденти деб ҳисобламаса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар;
e) агар у давлатлардан ҳеч бирининг миллий шахси ҳисобланмаса, унда Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари маслаҳатлашиш йўли билан ушбу шахс мазкур Конвенция мақсадида резидент бўлиб ҳисобланадиган Аҳдлашаётган Давлатни аниқлашга уриниб кўрадилар.
3. Агар 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахс иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, у ўзининг ҳақиқий раҳбар органи ташкил этилган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
1. Мазкур Конвенциянинг мақсади учун «доимий муассаса» атамаси фаолиятнинг доимий жойини англатади, бу орқали Аҳдлашаётган Давлат корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган давлатда тўлиқ ёки қисман амалга оширади.
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) бошқарув органи;
в) бўлинма (филиал);
c) офис (идора);
d) фабрика;
e) устахона;
f) шахта, кон, нефть ёки газ қудуғи, карьер, қурилма, иншоот ёки табиий ресурслар олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
а) қурилиш майдони ёки монтаж қилинадиган жой ёки йиғув объекти ёки бу ишларга тайёргарлик кўриш жойи, бироқ фақат ушбу майдон, объект ёки ишлар 6 ойдан кўп ишлаб турса;
в) хизматлар кўрсатиш, шунингдек, корхоналар томонидан шундай мақсадлар учун ёлланган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали корхоналар томонидан кўрсатиладиган маслаҳат хизматлари, лекин фақат бундай турдаги фаолият (бир ёки бир нечта объектлар учун) ўн икки ойлик давр мобайнида давр ёки даврларда мамлакат миқёсида олти ойдан кўп муддатдан иборат бўлса.
4. Ушбу модданинг олдинги қоидаларига қарамасдан «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
а) фақат ушбу корхонага тегишли буюмларни сақлаш, намойиш қилиш мақсадлари учун иншоотлардан фойдаланиш;
b) ушбу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини фақат сақлаш, намойиш қилиш мақсадида сақлаш;
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захираларини бошқа корхоналар томонидан фақат қайта ишлаш мақсадлари учун сақлаш;
d) доимий фаолият жойини товарлар ёки буюмларни харид қилиш ёки шу корхона. учун ахборотлар йиғиш мақсадида сақлаш;
e) доимий фаолият жойини корхона учун ҳар қандай бошқа тайёрлов ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни фақат ушбу корхона манфаатлари йўлида амалга ошириш мақсадида сақлаш;
f) доимий фаолият жойини а) дан е) гача бўлган кичик бандларда эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашувини амалга ошириш учун шу шарт билан сақланадики, ушбу уйғунликдан келиб чиқадиган доимий фаолият жойининг барча фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи тусга эга бўлсин.
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар 7-банд қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан фарқ қилувчи шахс Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси комидан иш тутса, унда ушбу корхона ҳар қандай фаолиятга нисбатан биринчи эслатиб ўтилган Давлатда доимий муассасага эга бўлган корхона деб ҳисобланади, агар ушбу шахс Аҳдлашаётган Давлатда корхона номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, бу шахс корхона учун, агар бу шахс 4-бандда кўрсатилган чекланишдан ташқари фаолият билан шуғулланса, ва у доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, агар доимий фаолият жойидан ушбу банд қоидасига мувофиқ доимий муассасага айлантирмаса унда бу корхонани ушбу давлатда. деярли ҳар қандай фаолият бўйича доимий муассасага эга деб ҳисоблаш мумкин, ёки бундай ваколатларга эга бўлмайди, бироқ биринчи эслатиб ўтилган давлатда корхона номидан товарлар ва маҳсулотларни мунтазам сақлайди.
6. Ушбу модданинг олдинги қоидаларига қарамай Аҳдлашаётган Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурталаш ҳолларидан ташқари, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага эга бўлган корхона ҳисобланади, бунда у ушбу бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотини йиғади ёки 7-банд кирадиган мустақил мақоми бўлган агентдан фарқ қилувчи воситачи шахсни бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликдан эҳтиёт қилади.
7. Агар фақат корхона бошқа Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали, ушбу шахсларнинг одатдаги фаолиятлари доирасида ҳаракат қилишлари шарти билан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса Аҳдлашаётган Давлатнинг бир корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага эга бўлган корхона деб ҳисобланмайди.
8. Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти деб ҳисобланадиган корхона, бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган ёки ушбу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган корхона назорат қилинадиган ёки у орқали назорат қилиниш факти ушбу компаниялардан бирини бошқа корхоналарнинг доимий муассасасига ўзидан ўзи айлантирмайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги кўчмас мулк (жумладан, қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад)дан олинадиган даромадларга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Мазкур Конвенциядаги «кўчмас мулк» атамаси мазкур мулк турган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунчага эга бўлади. Ушбу атама ҳар қандай ҳолатда кўчмас мулкка нисбатан ёрдамчи мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган ҳайвонлар ва инвентарларни, балиқларни. ер мулкига нисбатан умумий қонунчилик қоидалари билан белгиланган ҳуқуқни, кўчмас мулкнинг узуфруктини ва. тўловларнинг ўзгарувчан ёки белгиланган тўловлар каби минерал захиралар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг ишланмалари учун ёки ишланма учун ҳуқуққа компенсация тўловларини ўз ичига олади. Кемалар, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
3. «Узуфрукт» атамаси мазкур моддада фойдаланилганда бегона мулкдан ва ундан олинадиган даромаддан умрбод фойдаланиш ҳуқуқини англатади.
4. Мазкур модданинг 1-бандидаги қоидалар кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланишдан, ижарага беришдан ёки ҳар қандай бошқа шаклдаги кўчмас мулкдан фойдаланишдан олинган даромадга қўлланилади.
5. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандларидаги қоидалар корхоналарнинг кўчмас мулкидан олинган даромад (фойда)га ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
1. Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг фойдасига фақат шу Давлатда, агар фақат шу корхона бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаса, солиқ солинади. Агар корхона, юқорида айтиб ўтилгани каби, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, корхона фойдасига бошқа Аҳдлашаётган Давлатда, лекин қуйидагиларгагина тегишли қисмига солинади:
а) ушбу доимий муассаса фаолиятига;
b) ушбу бошқа Давлатдаги доимий муассаса орқали сотиладиган товарларга ёки маҳсулотларга тўғри келадиган шундай ёки ўхшашлари сотилганда;
с) ушбу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига ўхшаш ёки тўғри келадиган бошқа тадбиркорлик фаолияти.
2. 3-банднинг қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда у ердаги доимий муассаса. орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, унда хар бир Аҳдлашаётган Давлатдаги бундай доимий муассасага, агар шунга ўхшаш ёки шу каби фаолиятни амалга оширадиган алоҳида ёки мустақил корхона бўлса ва ўзи умумий муассаса ҳисобланган корхонадан тўлиқ мустақил бўлган ҳолда ҳаракат қилса олиши мумкин бўлган даромад тегишли бўлади.
3. Доимий муассаса даромади (фойдаси)ни аниқлашда мазкур доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чегириб қолишга йўл қўйилади, сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар улар доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳам, бошқа ҳар қандай жойда ҳам шулар жумласига киради.
Доимий муассаса ўзининг бош муассасасига ёки бошқа муассасаларнинг хоҳлаган бирига тўланган резидентнинг пулини роялтилар, йиғимлар ва шунга ўхшаш тўловларни патентлардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш йўли билан, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар учун ёки менежмент учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан, ёки доимий муассасага қарз берилган сумма учун фоизлар тўлаш йўли билан чегириб қолишга йўл қўйилмайди.
4. Корхона фойдасининг умумий суммасини ўзининг турли хил бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида доимий муассасага тегишли бўлган фойда Аҳдлашаётган Давлатда белгиланилишига қарамай, одатдаги иш деб ҳисобланади, 2-банддаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатга бундай тақсимланадиган солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит қилмайди, иш тажрибаси шуни кўрсатмоқда; тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддадаги қоидаларга мувофиқ натижаларни бериши керак.
5. Доимий муассаса томонидан ушбу корхона учун товарлар ёки буюмларни фақат харид қилиш асосида доимий муассасага қандайдир фойда тегишли бўлмайди.
6. Юқоридаги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тегишли даромадлар, агар ўзгартириш учун асосли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил айни ўша усулда аниқланади.
7. Агар фойда мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтиладиган даромад турларини ўз ичига олса, унда ушбу модданинг қоидалари мазкур модданинг қоидаларига дахл қилмайди.
8-модда
Халқаро транспорт
Халқаро транспорт
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан халқаро юкларни ташишларда олган даромадига фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банднинг қоидалари қуйидагиларга ҳам қўлланилади:
а) халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган кемалар ёки самолётларни экипажсиз ижарага. олиш асосида, шу жумладан, ижарага беришдан олинадиган тасодифий фойдаларга;
b) контейнерлар (шу жумладан, контейнерларни ташиш билан боғлиқ трейлерлар ва асбоб-ускуналар)дан фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олинган фойдаларга, агар бундай фойдалар 1-банд қўлланиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса;
3. 1-банд қоидалари пульда (умумий фондда), қўшма корхонада ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда қатнашишдан олинган фойдага ҳам қўлланилади
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Куйидаги ҳолларда:
а) Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бевосита ёки билвосита бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқарувида, назорат қилиш ёки капиталида қатнашганда, ёки
b) айни ўша шахслар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонасини ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашганларида;
корхоналар ўртасида уларнинг ўзаро тижоратчилик ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида фарқ қилувчи шароитлар пайдо бўлса ёки белгиланса, унда муносабатлар натижасидаги даромад бир корхонада тўпланиб қолса, ушбу корхона даромади қўшилган ва умумий суммада солиқ солинган бўлиши мумкин.
2. Агар Аҳдлашаётган Давлат шу Аҳдлашаётган Давлат корхонаси даромадига бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонасига шу бошқа Давлатда солиқ солинадиган фойдани киритса ва шунга мувофиқ солиқ солса ва шу йўсинда киритилган фойда агарда иккала мустақил корхона ўртасида. мавжуд бўлган шартлар бўлса, биринчи Аҳдлашаётган Давлат корхонасига ўтказилган фойда. ҳисобланади, унда бу бошқа Давлат шу фойдадан олинадиган солиқ суммасига мувофиқ келувчи тузатишлар киритиш керак бўлади. Бундай тузатишни аниқлашда мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари эътиборга олинади ва Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари зарур бўлган ҳолларда бир-бирлари билан маслаҳатлашиб оладилар.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлган корхона томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланган дивидендларга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай дивидендларга дивидендларни тўлаган ва ушбу Давлатнинг қонунига мувофиқ резиденти ҳисобланган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин, лекин дивидендларни олувчи ҳақиқатдан ҳам унинг эгаси ҳисобланса, бу тарзда олиниши керак бўлган солиқ:
а) агар корхона (ширкатдан бошқа) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланса ва ушбу корхона айни вақтда дивидендларни тўловчи корхона капиталининг камида 25 фоизининг эгаси бўлса дивидендлар умумий суммасининг 5 фоизидан;
b) қолган барча ҳолларда дивидендлар умумий суммасининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Бу банд дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан корхоналарга солиқ солишга дахл қилмайди.
3. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада ишлатилганда акциялардан олинадиган ёки акциялардан фойдаланишдан ёки кон саноати акциялари, таъсисчилар акцияларидан фойдаланишдан олинадиган фойдада қатнашиш ҳуқуқини берувчи қарз олишнинг бериш билан боғлиқ талабномалар ҳисобланмайдиган бошқа ҳуқуқларни, шунингдек, солиқ солишни тартибга солиши керак бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинган даромад каби, Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ акциялардан олинадиган даромадни англатади, унинг резиденти бўлиб фойдаларни тақсимловчи компания ҳисобланади.
4. Агар аслида дивидендлар олиш ҳуқуқига эга шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган корхона резиденти бўлган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда ўз фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий базага, ҳақиқатдан тегишли бўлса мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб мазкур Конвенциянинг 7 ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда олса, бу бошқа Давлат шу компания тўлаётган дивидендларга солиқ солмаслиги мумкин, бундан бундай дивидендлар шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўлашда асос бўлган холдинг ҳақиқатдан ҳам шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ ҳолатлар истиснодир, шунингдек, корхонанинг тақсимланмаган фойдасига, ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда тўлиқ ёки қисман шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда юзага келувчи фойда ёки даромаддан иборат бўлса ҳам солиқ солинмаслиги мумкин.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган фоизларга ўша бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай фоизларга ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ улар пайдо бўлган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин, лекин бу ерда олувчи ҳақиқатда фоиз олиш ҳуқуқига. эга бўлувчи шахс бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланса, бундай ҳолда солиқ фоизлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. Мазкур модданинг 2-бандидан қатъи назар, бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва Ҳукуматга ёки улар томонидан бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг вакил қилинган органига тўланадиган фоизга солиқ солинмайди.
4. «Фоизлар» атамаси мазкур Конвенцияда фойдаланилганда, ипотет таъминлашидан ва фойдада қатнашиш ҳуқуқи борлигидан қатъи назар, қарз олиш-бериш билан боғлиқ талабномалардан даромадни, ва кўпинча ҳукумат қимматли қоғозларидан олинган даромадни, облигациялардан ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлардан, шунингдек, ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича тўланадиган пул мукофотлари ва мукофотлардан олинадиган даромадларни англатади. Тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жарималарга ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида қаралмайди.
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари, агар, бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти фоиз олишга ҳақиқий ҳуқуқи бўлган шахс (бенефициар) фоизлар пайдо бўлаётган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширса, ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ердаги доимий базалар ва қарз олиш-бериш талабномалари орқали кўрсатса, шулар бўйича фоизлар тўланади, шундай доимий муассаса ёки доимий базага тегишли бўлса, қўлланилмайди. Бундай ҳолда мазкур Конвенциянинг 7-моддасидаги ёки 14-моддасидаги қоидалар қўлланилади.
6. Тўловчи Давлатнинг ўзи, маҳаллий ҳокимиятлар ёки ушбу Давлат резиденти бўлган тақдирда фоизлар Аҳдлашувчи Давлатларда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлса ёки бўлмаса, Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу сабабли қарзлар бўйича фоизлар тўлаш ҳоллари пайдо бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган ҳисобланади.
7. Агар фоизларга ҳақиқатда ҳуқуқи бўлган тўловчилар ва шахслар ўртасидаги, ёки уларнинг ўртасидаги ва бирор бошқа шахслар ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида улар тўлайдиган қарз талабига нисбатан тегишли бўлган фоизлар суммаси бунга ҳақиқатда ҳуқуқи бўлган тўловчи ва шахс ўртасида келишилган суммадан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар бўлмаганда, мазкур модда қоидаси фақат охирги йилга олинган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунига мувофиқ тўловнинг ортиқча қисмидан солиқ олиниши давом этади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Бир Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатда резидентга тўланадиган роялти, агар бу резидент ушбу роялтиларнинг ҳақиқий эгаси ҳисобланса, ушбу бошқа Давлатда унга солиқ солиниши мумкин.
2. Аммо бу роялтиларга улар юзага келадиган Аҳдлашаётган Давлатда ҳам шу Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, бироқ бунда уларни олувчилар роялти эгаларидан фойда олувчилар (бенефициар) ҳисоблансалар, солиқ роялти ялпи суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
3. «Роялти» атамаси мазкур моддада фойдаланилганда исталган адабиёт, санъат, фан асарлари, кинематография фильмларидан ҳам, исталган патент, товар белгилари, чизмалар ёки моделлар, схемалар. компьютер дастурлари, махфий формула ёки жараёндан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик ёки саноат, тижорат илмий тажриба билан боғлиқ ахборот учун ва саноат ёки илмий ускуналардан фойдаланганлик ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун тўловларга фойдаланганлик ёки муаллифлик ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик ёки уни сотганлик учун олинадиган ҳақ сифатидаги ҳар қандай турдаги тўловларни англатади.
4. Агар роялтининг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўла туриб роялти юзага келадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда тижоратчилик фаолиятини ўша ерда жойлашган доимий муассаса ёки база орқали амалга оширса ёки роялти нисбатан тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғланган бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қўлланилмайди. Бундай ҳолатда мазкур Конвенциянинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари қўлланилади.
5. Агар тўловчи ушбу Давлатнинг резиденти ҳисобланса, роялти Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган ҳисобланади. Агар роялти тўловчи шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатда доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлса, у бўйича роялти тўланадиган мажбурият пайдо бўлиши муносабати билак, ушбу роялтиларни тўлаш бўйича харажатларни бундай доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўлган деб ҳисобланади.
6. Агарда тўловчи ва роялтига ҳақиқий эгалик қилувчи ўртасида ёки уларнинг иккаласи ўртасида ва бирор бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида тўлашга асос бўладиган фойдаланиш, ҳуқуқ ёки ахборотга тааллуқли роялти суммаси қандайдир сабабларга кўра бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда тўловчи ва ҳақиқий эгалик қилувчи ўртасида келишилиниши мумкин бўлган суммадан ортиқ бўлса, мазкур модданинг қоидалари фақат кейинги эслатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунига мувофиқ мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларини ҳисобга олиб солиқ солинаверади.
7. Агарда роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки беришга дахлдор шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири ҳуқуқларни яратиш ёки бериш орқали мазкур модда афзалликларини олиш бўлса, ушбу модда қоидалари қўлланилмайди.
13-модда
Мол-мулкнинг қиймати ўсишидан олинадиган даромад
Мол-мулкнинг қиймати ўсишидан олинадиган даромад
1. Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан 6-моддада эслатилган бошқа бир Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромадларга шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда. солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассаса тадбиркорлик мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчадиган мулкни сотишдан олинган даромадларга, ёки доимий базага тегишли бўлган ҳамда бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги кўчадиган мулкдан олинадиган даромадларга, бундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки бундай доимий базани сотишдан олинадиган даромадлар ҳам шу жумлага киради, мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини ёки ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кўчадиган мулкни сотишдан олинган даромадларга фақат мана шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Мол-мулкни асосан бевосита ёки билвосита Аҳдлашаётган Давлат ҳудудида бўлган кўчмас мулкдан иборат корхонанинг акциялари ёки акционерлик сармоясини сотишдан олинадиган даромадларга мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
5. Мазкур модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларида санаб ўтилмаган исталган бошқа мулкни сотаётган шахс резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан профессионал хизматлар кўрсатишдан ёки, хусусиятидан қатъи назар, бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромаддан фақат мана шу Давлатда солиқ олиниши мумкин Бироқ бундай даромадга иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда ҳам солиқ солиниши мумкин:
a) агар ўз хизматлари мақсади учун бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мунтазам равишда бориши мумкин бўлган доимий базага эга бўлса;
b) агар унинг бўлиши бошқа Аҳдлашаётган Давлатда 12 ойлик давр давомида умуман олганда 90 кунга тенг бўлса ёки ундан ошиб кетса, бундай ҳолатда унинг даромадига ушбу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда, фақат доимий базага тегишли бўлган қисмига солиқ солиниши мумкин.
2. «Мустақил шахсий хизматлар» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, артистлик, таълим ёки ўқитувчилик фаолиятини, шунингдек, шифокорлар, юристлар, муҳандислар, архитекторлар, стоматологлар ва бухгалтерлар фаолиятини ўз ичига олади.
15-модда
Мустақил бўлмаган шахсий хизматлар
Мустақил бўлмаган шахсий хизматлар
1. Мазкур Конвенциянинг 16, 18 ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашаётган Давлат резиденти ёллаш бўйича ишлаши муносабати билан оладиган иш ҳақи ва бошқа тўланадиган ҳақларга фақат шу Давлатда, агарда ёллаш бўйича иш бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга оширилмаса, фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёллашга оид иш шу йўсинда амалга оширилса, бунга нисбатан олинган ҳақларга бошқа шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган ёллашга оид иш муносабати билан оладиган ҳақларга фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
а) ҳақ олувчи бошланаётган ёки тамом бўлаётган календарь йилнинг 12 ойи доирасида умумий миқдори 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлари мобайнида бошқа Аҳдлашаётган давлатда бўлса, ва
в) тўланадиган ҳақлар бошқа Давлатнинг резиденти бўлмаган ёлловчи ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса, ва
с) тўланадиган ҳақлар бўйича харажатлар ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ҳисобидан қилинмайдиган бўлса.
3. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти ёллаш бўйича амалга ошириладиган халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидаги иш учун оладиган ҳақларга мазкур модданинг олдинги қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Директорларнинг гонорарлари
Бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган директорлар кенгаши ёки корхонанинг шунга ўхшаш органи аъзоси сифатида оладиган директорларнинг гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳақларга мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. Мазкур Конвенциянинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан санъат ходими, театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида унинг бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан олинадиган даромадга мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Агар санъат ходими ёки спортчи ўзининг шу каби амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан оладиган даромади санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ўтказиладиган бўлса, ушбу даромадга мазкур Конвенциянинг 7, 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолияти амалга ошириладиган Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
3. 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашаётган Давлатда санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромадларга нисбатан, агар ушбу давлатда бўлиш бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг жамоатчилик фондлари ёки маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тўлиқ маблағ билан таъминланса, қўлланилмайди. Бу каби ҳолларда бундай даромаддан ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатда солиқ олинади.
18-модда
Пенсиялар ва умрбод тўланадиган ҳақлар
Пенсиялар ва умрбод тўланадиган ҳақлар
1. Аҳдлашаётган Давлатда ташкил топадиган ва уларнинг ҳақиқий эгалари ҳисобланадиган бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган пенсияларга фақат ушбу бошқа Давлатда солиқ солинади.
2. Мазкур Конвенция мақсадида «умрбод тўланадиган ҳақлар» атамаси адекват ва тўлиқ компенсация ўрнига мажбурий тўлов бўйича (кўрсатиладиган хизматлардан фарқ қилган ҳолда) ҳаёти давомида ёки муайян йил мобайнида вақти-вақти билан тўланадиган белгиланган суммани англатади, лекин даврий ҳисобланмайдиган пенсияларни ёки тўловларни ўз ичига олмайди.
3. Аҳдлашаётган Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган алиментлардан ва бошқа шунга ўхшаш тўловлардан фақат бошқа Давлатда солиқ олинади.
19-модда
Давлат хизмати
Давлат хизмати
1. а) Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан ҳар қандай жисмоний шахсга шу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятига кўрсатиладиган хизмат учун тўланадиган пенсия бўлмаган бошқа ҳақларга фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
в) Бироқ бундай ҳаққа, агар давлат хизмати шу давлатда амалга оширилаётган бўлса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ҳисобланиб, у;
i) шу Давлатнинг миллий шахси ҳисобланса, ёки
ii) хизматни амалга ошириш мақсадидагина шу Давлат резиденти бўлмаган бўлса, мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
2. а) Аҳдлашаётган Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи ёки улар ташкил этган фондлардан шу Давлатга ёки маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматга нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай пенсияга фақат шу Давлатда солиқ солинади.
б) Бироқ бундай пенсияга фақат бошқа Аҳдлашаётган давлатда, агар жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси ҳисобланса, солиқ солинади.
3. Мазкур Конвенциянинг 15, 16 ва 17-моддалари қоидалари Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган пул мукофотларига ва пенсияларга қўлланилади.
20-модда
Талабалар
Талабалар
Аҳдлашаётган Давлатдан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланувчи ёки ҳисобланган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш учун турган ва талаба ёки практикант томонидан олинадиган яшаш, ўқиш ҳамда маълумот олишга мўлжалланган тўловларга, агар бу тўловлар манбалари шу Давлат ҳудудидан ташқарида бўлса, биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиқ солинмайди.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
Аҳдлашаётган Давлатнинг манбаларидан пайдо бўладиган ва мазкур Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад (фойда) турларидан фақат ана шу Давлатда солиқ олиниши мумкин.
22-модда
Мол-мулк
Мол-мулк
1. Бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг кўчмас мулкка бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мавжуд бўлган доимий муассаса тадбиркорлик мулкининг бир қисми ҳисобланадиган кўчмас мулкка ёки бир Аҳдлашаётган Давлат резидентига бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги якка тартибдаги мустақил хизмат кўрсатиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган доимий база билан боғлиқ кўчмас мулк тарзидаги мулкка мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг мулки ҳисобланган ва халқаро ташишларда ишлатиладиган денгиз, ҳаво кемалари ва темир йўл ёки автомобиль транспорти сифатидаги мулкка ва бундай денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти ва контейнерлардан фойдаланиш билан боғлиқ кўчмас мулкка фақат юридик шахс сифатида у ташкил топган жойдаги Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлат резиденти мулкининг қолган барча элементларига шу Давлатдагина солиқ солинади.
23-модда
Икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш
Икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш
1. Агар бир Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти даромад (фойда)ни қўшса ёки мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ мулкка эгалик қилса, бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ олиниши мумкин, унда даромад (фойда)га ёки мол-мулкка шу Давлатда тўланиши керак бўлган солиқ суммаси биринчи эслатиб ўтилган Давлатдаги бундай даромад (фойда) муносабати билан бундай резидентдан олинадиган солиқдан чиқариб ташланиши керак.
Лекин бундай чегириш биринчи давлатнинг унинг солиқ қонунчилигига мувофиқ мўлжалланган бундай даромад (фойда) ёки мулкка солинадиган солиқ суммасини ошмайди.
2. Агар бир Аҳдлашаётган Давлат резидентининг даромади (фойдаси) ёки мулки Конвенциянинг исталган қоидасига мувофиқ ушбу Давлатда солиқдан озод этилган бўлса, бу Давлат шундай бўлсада, мазкур резидент даромади (фойдаси) ёки мулкининг қолган қисмига солинадиган солиқ суммасини ҳисоблашда солиқдан озод этилган даромад (фойда) ёки мулкни ҳисобга олиши керак.
3. Солиқ суммаси Аҳдлашаётган Давлатнинг ички қонун ҳужжатлари билан тақдим этилган белгиланган махсус имтиёзли чораларга мувофиқ солиқдан озод қилинганда ёки камайтирилганда, унда у Аҳдлашаётган Давлатда тўланган ҳисобланади, бу билан у бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг солиғидан чегириб ташланган бўлиши керак.
24-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. Аҳдлашаётган Давлатлар миллий шахслари бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига худди ана шундай вазиятларда солинадиган солиқлардан бошқа солиқ солишларга ёки у билан боғлиқ мажбуриятларга, ёки солиқ солишдан ҳам кўра оғирроқ ёки у билан боғлиқ мажбуриятга тортилмайдилар, айниқса, резиденцияга нисбатан. Бу қоида, 1-модда қоидаларидан қатъи назар, (Конвенция қўлланиладиган шахсларга) бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланмайдиган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий муассасасига солиқ солиш ана шундай фаолиятни амалга ошираётган шу бошқа Давлат корхоналарига солинадиган солиқдан қулай бўлмайди. Мазкур қоида бир Аҳдлашаётган Давлатнинг бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентларига қандайдир мажбурий хусусий имтиёзлар бериш, ўз резидентларига бериладиган уларнинг фуқаролик мақомлари ёки оилавий шароитлари асосида солиқ солишдан озод қилиш ёки чегириш сифатида талқин қилинмаслиги керак.
3. Мазкур Конвенциянинг 9-моддаси 1-банди, 11-моддаси 7-банди ёки 12-моддаси 6-банди қоидалари қўлланилишини истисно қилиб, Аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа тўловлар бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасики аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланадиган айни ўша шартларда чегирмалар қилинади. Бир Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига ҳар қандай қарзи худди шундай тартибда шу корхона солиқ солинадиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига қарз билан айнан бир хил шартларда чегирилиши лозим.
4. Аҳдлашаётган Давлатнинг мулки бошқа Аҳдлашаётган Давлат бир ёки бир неча резидентларига тўлиқ ёки қисман тааллуқли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита бошқариладиган корхоналари биринчи эслатилган Давлатда биринчи эслатилган давлатдаги шундай корхоналарга солинадиган бошқа ҳар қандай солиққа ёки уларга алоқадор мажбуриятларга ёки солиқ солишдан кўра оғирроқ ва улар билан боғлиқ мажбуриятларга тортилмайдилар.
5. 3-банднинг қоидалари Аҳдлашаётган Давлатларнинг солиқлардан бўйин товлаш мақсадини кўзлаган операциялар ёки аҳдлашувларга тўсқинлик қилиш учун яратилган солиқ солиш тўғрисидаги қонунлар қоидаларига таъсир қилмайди.
25-модда
Ўзаро келишув тартиби
Ўзаро келишув тартиби
1. Агар шахс бир ёки иккала Аҳдлашаётган Давлат хатти-ҳаракати унга ушбу Конвенцияга мувофиқ бўлмаган солиқ солинишига олиб келади деб ҳисобласа, у, ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резиденти ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органига, ёки унинг вазияти 24-модданинг 1-банди амал қилиши таъсирига тушса, ўзи миллий шахси ҳисобланган Аҳдлашаётган Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза Конвенция қоидаларига мувофиқ бўлмаган солиқ солишга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи билдиришнома берилган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши керак.
2. Ваколатли орган, агар аризани асосли деб ҳисобласа, ва агар унинг ўзи қониқарли қарор қабул қила олмаса, Конвенцияга мувофиқ бўлмаган солиқ солишга йўл қўймаслик мақсадида бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишув бўйича масалани ҳал қилишга интилади. Ҳар қандай эришилган аҳдлашув, Аҳдлашаётган Давлатлар миллий қонунчилигида назарда тутилган бирор-бир вақтинчалик чеклашлардан қатъи назар, бажарилади.
3. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари Конвенцияни талқин қилиш ёки қўлланиш пайтида пайдо бўладиган ҳар қандай масалаларни ўзаро келишиб ҳал этишга интиладилар. Улар ушбу Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашиб олишлари ҳам мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандларнинг маъносини тушунишда келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқага киришишлари мумкин. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикр алмашишни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлса, бундай фикр алмашиш Аҳдлашаётган Давлат ваколатли органларининг вакилларидан иборат тузилган комиссия мажлиси доирасида бўлиб ўтиши мумкин.
26-модда
Ахборот айирбошлаш
Ахборот айирбошлаш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенция қоидаларини ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг мазкур Конвенция татбиқ қилинадиган солиқларга оид ички қонунчилигини, бу қонунчилик бўйича солиқ солиш мазкур Конвенцияга зид келмайдиган даражада қўллаш, кўпинча, алдашнинг олдини олиш ва қонун билан белгиланган қонуний бош тортишларга қарши қоидаларни бошқаришга кўмаклашиш учун зарур ахборот билан алмашиниб турадилар. Аҳдлашаётган Давлат олган ҳар қандай ахборот махфий ҳисобланади ва фақат мазкур Конвенция қўлланиладиган солиқларни белгилаш, олиш, мажбурий ундириш ёки судлашув ёки шикоятларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларга, судлар ва маъмурий органларга ҳам берилиши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар бу ахборотдан фақат ана шу мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарор қабул қилинишида очиқ айтишлари мумкин.
2. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашаётган Давлатлардан исталган бирининг ваколатли органига:
а) бир ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунларига ёки маъмурий амалиётга зид бўлган маъмурий чоралар кўриш;
в) бир ёки бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунлари ёки одатдаги маъмурий амалиётида олиш мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
с) бирорта савдо, саноат, тижорат ёки касб сирини ошкор қилувчи ахборотни ёки ошкор қилиниши давлат сирига зид келувчи ахборотларни бериш мажбуриятини юклаш сифатида талқин қилинмайди.
27-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари
Мазкур Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари ёки махсус битимларнинг Қоидаларига мувофиқ дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларига берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
28-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
Аҳдлашаётган Давлатлардан ҳар бири мазкур Конвенцияни ички қонунчиликка мувофиқ кучга киритиш учун талаб қилинган тадбирлар якунланганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик йўллар орқали хабардор қиладилар. Бу Конвенция ана шундай охирги ахборот олинган кундан бошлаб кучга киради ва унинг қоидалари:
а) мазкур Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга;
в) Конвенция кучга кирган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан ёки ундан кейинги кундан бошлаб ҳар бир солиқ йили учун даромаддан олинадиган солиққа ва мулк солиқларига таъсир қилади.
29-модда
Амал қилишни тўхтатиш
Амал қилишни тўхтатиш
Мазкур Конвенция Аҳдлашаётган Давлатлардан бири унинг амал қилишни тўхтатмагунга қадар кучда бўлади. Ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил муддат тамом бўлгандан кейин бошланадиган исталган календарь йил тамом бўлишидан камида олти ой олдин унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида дипломатик йўллар орқали билдиришнома бериш йўли билан Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Бундай ҳолда Конвенция:
а) бекор қилиш ҳақида билдиришнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга;
в) бекор қилиш ҳақида билдиришнома берилган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан ёки ундан кейинги кундан бошлаб ҳар бир солиқ йили учун даромаддан олинадиган солиққа ва мулк солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Тегишли равишда Конвенцияни тасдиқлашга вакил қилинган шахслар уни тасдиқлайдилар.
1996 йил 28 май Тбилисида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, грузин ва рус тилларида тузилди, лекин барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Мазкур Конвенция қоидаларини талқин қилишда англашилмовчиликлар юзага келса рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)