ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 11 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 июнь,
46-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги «ўқув курсларида» деган сўзлар «курсларида» деган сўз билан алмаштирилсин.
«8. Таълим муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.
9. Солиқ маслаҳатчилари ҳар йил 15 апрелгача солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
2014 йил 27 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 351-модда)