31.12.2013 йилдаги 94/19-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Термез шаҳар Кенгашининг қарори, 31.12.2013 йилдаги 94/19-4-сон
Кучга кириш санаси
31.12.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳрининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ушбу қарори билан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети, бюджет тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдори белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йил учун Термиз шаҳри бўйича солиқлар ва даромадлар тушумларининг истиқбол кўрсаткичлари 1-иловага* ва Термиз шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилги асосий кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Термиз шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни янада либераллаштириш юзасидан иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашни, аҳолининг даромадлар даражасини ва турмуш фаровонлигини оширишга, ижтимоий дастурлар устувор тарзда молиялаштирилишини ва бюджет маблағлари иқтисод қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва аҳоли зиммасидаги маҳаллий солиқ юкини изчиллик билан камайтириш борасидаги ишларни давом эттирсин, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишчанлик фаоллигини оширишга, корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини, энг аввало, олинган даромадларни тасарруф этиш масалаларидаги мустақиллигини кенгайтиришга кўмаклашадиган чора-тадбирлар қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳага қилинадиган давлат харажатларининг, шу жумладан таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожланиши харажатларини янада кучайтириш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича чораларни рўёбга чиқаришни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда янги юқори технологик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар илдам ривожлантирилишини таъминлашга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик муҳитини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини тубдан яхшилашни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича давлат харидлари жараёнини тартибга соладиган, давлат харидларини жойлаштиришда ошкораликни, очиқ-ойдинликни таъминлашга ҳамда рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ-бюджет қонунчилигининг моҳиятини, аҳамиятини ҳамда механизмларини барча солиқ тўловчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар эътиборига етказиш юзасидан семинарлар ҳамда бошқа турдаги тушунтириш ишларини мунтазам равишда олиб боришни ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бюджетга тўловлар тўлиқ ундирилишини, шаҳар молия бўлими харажатларнинг маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш устидан қатъий ва таъсирчан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари» бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши раиси Ш. АРИПОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94/19-4-сон