04.09.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Грузия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Республикаси Ҳукумати, куйида Аҳдлашувчи «Томонлар» деб аталадилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатнинг ўзаро манфаати йўлида ўртадаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга кўмаклашиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун фойдали шарт-шароитлар яратиш ва уларни сақлаб қолиш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларнинг барқарор негизи иқтисодий ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига розилик билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсади йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «инвестор» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахсларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари фуқароларининг бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V) Аҳдлашувчи Томонларнинг доимий равишда хорижда истиқомат қилувчи фуқароларини англатади ва ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестициялар» атамаси ҳар қандай турдаги мулкий бойликларни ва уларга бўлган ҳуқуқларни, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлари, товар белгилари, фирма номлари, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, «гуд вил» ва «ноу-хау» каби интеллектуал, савдо ва саноат мулкларига бўлган ҳуқуқларни ҳам англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудларида инвестициялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналар ташкил этиш ёки уларда пайчилик асосида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) мол-мулк, акциялар ва бошқа қийматли қоғозлар сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) мулкий ҳуқуқларни, шунингдек, ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқларини қўлга киритиш (ердан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи ҳам шунга киради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) инвестиция амалга оширилаётган жойдаги Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида амалда бўлган қонун ҳужжатларига зид келмайдиган инвестицияларни амалга ошириш борасидаги бошқа фаолият йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки ёки такрорий тарзда бойликлар сарфлаш шаклининг бирор-бир тарзда ўзгариши уларнинг инвестиция сифатидаги моҳиятининг ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Юридик шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ҳужжатларига биноан юридик шахс мақомини олиб, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида инвестицияларни амалга оширувчи шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Фуқаролар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ҳужжатларига биноан фуқароликка ва ҳуқуқ қобилиятига эга ҳамда доимий равишда мазкур давлат ҳудудида ёки хорижда истиқомат қилиб, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида инвестицияларни амалга оширувчи шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Фуқаролиги бўлмаган шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида доимий равишда истиқомат қилиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун шу Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида инвестицияларни амалга оширувчи шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Даромадлар» атамаси ушбу модданинг 2, 3-бандларида фойда, фоизлар, дивидендлар, роялтлар, лицензия ва комиссион ҳақлар, техникавий ёрдам, техника хизмати учун тўловлар ва тақдирлашнинг бошқа шаклларида белгиланган инвестициялар натижасида олинган суммаларни англатади, бироқ атаманинг мазмуни шу билангина чегараланиб қолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ҳудуд» атамаси тегишинча Аҳдлашувчи Томон давлати ўзининг суверен ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ юрисдикциясини амалга оширадиган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг татбиқ этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга оширган инвестицияларга нисбатан татбиқ этилади, бунда инвестициялар ушбу Битим кучга киришидан олдин ёки кейин амалга оширилганининг аҳамияти йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз давлатининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари ўз давлати ҳудудига киритилишига йўл қўяди ва уларни рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз давлатининг қонун ҳужжатлари доирасида ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларини ҳимоя қилиш орқали ўзаро манфаатли инвестицияларнинг турли шаклларини қўллаб-қувватлайди ва иқтисодий ҳамкорликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳудудида ва исталган учинчи давлатнинг ҳудудида бевосита инвестицияларни амалга ошираётганларида ва кўп томонли иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқараётганларида Аҳдлашувчи Томон инвестициялари мавжуд бўлган корхоналарга ёрдам кўрсатиш зарурлигига асосланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти. Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим доирасида ўз давлати ҳудудига инвестициялар киритилишига йўл берган бўлса, бу Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига бундай инвестициялар билан боғлиқ зарур рухсатномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Миллий режим ва энг мақбул режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз давлатининг ҳудудида ва унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари тўлиқ ва муқаррар ҳуқуқий ҳимоя қилинишига кафолот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари ва даромадларига ўз инвесторлари ва/ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадларига яратиб берилган режимдан номақбул бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга ошираётган инвестицияларга нисбатан ўз миллий қонун ҳужжатлари ва ушбу Битимдан келиб чиқадиган ҳар қандай мажбуриятга риоя этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битимнинг энг мақбул шароит яратиб бериш принципига доир қоидалари, бир Аҳдлашувчи Томон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) ўзи қатнашчиси бўлган ёки қатнашчиси бўлиши мумкин бўлган мавжуд ёки эҳтимол тутилган бож, валюта ва тўлов иттифоқларида, эркин савдо ва ягона тариф теграларида, умумий бозор ёки ҳар қандай шаклдаги минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги битимларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар ёки солиқ солиш масалаларига доир бошқа халқаро битимларда назарда тутилган преференция имтиёзли режими ёки имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига яратиб бериши шарт деб талқин этилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларни татбиқ этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон давлати қонун ҳужжатларининг қоидаларида ёки халқаро ҳуқуқда ҳозир мавжуд бўлган ёхуд келгусида халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ ҳолда ушбу Битимга қўшимча сифатида киритиладиган мажбуриятларнинг қоидаларида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларига ушбу Битимда назарда тутилганига қараганда умумий ёки махсус нусхадаги мақбулроқ режим назарда тутилса, бу қоидаларнинг барчаси ушбу Битим қоидаларига нисбатан устуворликка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тўловларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлатининг инвесторлари инвестицияларни амалга оширган давлат ҳудудидаги бошқа Аҳдлашувчи Томон ана шу инвесторлар тегишли солиқлар ва йиғимларни тўлаб бўлганларидан кейин уларнинг шу инвестициялари билан боғлиқ тўловларни, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) ушбу Битим 1-моддасининг 7-бандида белгиланганидек фоизлар, дивидендлар, фойда ва бошқа жорий даромадларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон инвестиция сифатида эътироф этган қарзларни қоплашга сарфланадиган суммаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) инвестицияларни бошқариш билан боғлиқ харажатларни қоплашга сарфланадиган суммаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) ушбу Битим 1-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан келиб чиқадиган лицензия тушумлари ва бошқа тўловларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V) капитал суммалари ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилаётган инвестицияларни сақлаш ёки ривожлантириш, шунингдек, уларнинг менежменти учун зарур қўшимча суммаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI) инвестицияларни ўзгалаштиришдан, қисман ёки тўла тугатишдан, шу жумладан, капиталнинг ўсишидан келадиган тушумларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII) бир Аҳдлашувчи Томон давлати фуқароларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга ошираётган инвестициялари билан боғлиқ ҳолда оладиган иш ҳақини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII) ушбу Битимнинг моддаларига мувофиқ лозим бўлган компенсациялар ва ушбу Битим доирасидаги инвестицияга доир ҳар қандай низолар билан боғлиқ бошқа тўловларни монеликсиз ўтказишни таъминлайди. Бироқ, бу рўйхат шу билангина чегараланиб қолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўловларни ўтказиш инвестициялар амалга оширилган валютада ёки тўлов ўтказилаётган кун қўлланилаётган курс бўйича эркин алмаштириладиган валютада ортиқча кечикишларсиз ва ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1, 2-бандларининг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонун ҳужжатларини қўллаш асосида адолатли равишда, камситмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) банкротлик, тўлов қобилиятини йўқотганлик ёки кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) қийматли қоғозлар эмиссияси, савдоси ёки операцияларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) жиноий ёки маъмурий жиноятларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) тартиботга ёки суд қарорларига номувофиқлик юзага келган ҳолларга дахлдор тўловларни ўтказишни ман этиб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошириш натижасида инвестиция амалга оширилган жойдаги манбалардан олган, ушбу моддада уқтириб ўтилган ҳар қандай валютадаги даромадлари ва бошқа суммалари инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ реинвестиция қилиниши ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг валютасини ва бошқа давлатларнинг валютасини, тўлов ҳужжатларини, қийматли қоғозларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб кириш ва олиб чиқиш инвестициялар амалга оширилган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томон давлатининг валютани тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Йўқотишлар учун экспроприация ва компенсация тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига қарашли инвестицияларга нисбатан бевосита ёки билвосита тортиб олиш, миллийлаштириш ёки шу каби бошқа ёхуд шунга ўхшаш оқибатларга олиб келадиган хатти-ҳаракатлар содир қилмайдилар. Башарти, бундай хатти-ҳаракатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) жамият манфаатларини кўзлаб, қонун тартибида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) камситиш тусидаги ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон хатти-ҳаракатларига жавоб тариқасидаги чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди I, II-кичик бандларида назарда тутилган вазиятлар туфайли инвестицияларни тортиб олиб қўйган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига кўрган зиёни учун адолатли ва нафли товон тўланишини таъминлайди. Бундай товон (қайси бири аввал содир бўлишига қараб) инвестициялар тортиб олинишига ёки тортиб олиниши тўғрисидаги қарор барчага аён бўлган вақтга қадар мавжуд бўлган аҳволга қараб белгиланадиган тортиб олинган инвестицияларнинг бозор қийматига мувофиқ бўлиб, тортиб олинган кундан эътиборан «Libor» ставкаси бўйича тортиб олинган инвестициялар қийматининг фоизларини ўз ичига олади ва у эркин ўтказилиши лозим. Товон суммаси инвестициялар амалга оширилган валютада ёки эркин алмаштириладиган валютада белгиланиши ва инвесторнинг қаерда турганлиги ёки истиқомат қилаётганлигидан қатъи назар, ортиқча кечикишларсиз тўланиши керак. Тўлов уни ўтказиш билан боғлиқ расмиятчилик хатти-ҳаракатлари бажарилиши учун талаб қилинадиган нормал вақт давомида амалга оширилса. «ортиқча кечикишларсиз» ўтказилган ҳисобланади. Тўлов ўтказиладиган давр ҳисоби ариза тақдим этилган кундак бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида юз берган урушлар ёки бошқа қуролли зиддиятлар, инқилоблар, фавқулодда ҳолатлар, тўнтаришлар, фуқароларнинг ғалаёнлари ёки бошқа шунга ўхшаш воқеалар туфайли бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестициялари зиён кўрган инвесторларига ушбу Битим 4-моддасининг 1, 2, 3-бандларига мувофиқ шартларда компенсациялар, реституциялар, товонлар ёки бошқа қийматли ҳақлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ана шу Томоннинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг инвестициялар амалга. оширилган жойдаги давлат қонун ҳужжатларига зид келувчи хатти-ҳаракатлари натижасида, шунингдек бундай органлар ёки мансабдор шахсларнинг биринчи Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига ёки инвестициялар киритилган корхоналарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаслиги оқибатида ўзлари кўрган зарарни ундириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки улар ваколат берган институтлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида ўз инвесторлари амалга оширган нотижорат таваккалчилик учун молиявий кафолот бериб, шу кафолот учун тўлов амалга оширган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томон суброгация принципи асосида бу инвесторларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан, талаб қилиш ҳуқуқлари инвесторларнинг шу тариқа суғурта қилган инвестициялари билан боғлиқ мажбуриятларига нисбатан изоҳотлар берган ҳолда тўла ҳажмда биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки у ваколат берган институтларга ўтишини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида белгиланган суброгация амалга оширилган тақдирда, башарти, Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколат берган институти инвесторни вакил қилмаган бўлса. у талаб билан чиқмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори билан келиб чиққан низонинг тарафи ҳисобланган бошқа Аҳдлашувчи Томон низо ҳал этилишининг бутун жараёни давомида ёки низо бўйича чиқарилган қарорнинг бажарилиши давомида. ҳимоя сифатида ўз иммунитетини важ қилмаслиги ёки биринчи Аҳдлашувчи Томон ёхуд у ваколат берган институтлар кафолот беришини назарда тутмайдиган суғурта контрактлари бўйича тўланиши лозим бўлиб, кўрилган зарар ёки йўқотишнинг тўла ҳажмини ёки муайян қисмини қоплайдиган товонларни инвестор олишини важ қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Маслаҳатлашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимни талқин этиш ёки татбиқ этиш билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан маслаҳат ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон таклифга ҳайрихоҳлик билан ёндашиб, маслаҳатлашувлар учун тегишли имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларнинг ҳал этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битим қоидаларини талқин этиш ва татбиқ қилиш билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган низолар дипломатия йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар низо келиб чиққан кундан эътиборан олти ой ичида муросага келолмасалар, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан низо уч аъзодан иборат таркибдаги ҳакамлик Судига оширилади. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири биттадан ҳакам тайинлайди, тайинланган ҳакамлар эса Раис сайлайдилар. Раис ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон давлатлари билан дипломатия муносабатлари боғлаб турган учинчи давлатнинг фуқароси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз ҳакамини тайинламаса ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг икки ой ичида ҳакам тайинлаш тўғрисидаги таклифига рози бўлмаса, бундай таклиф киритган Аҳдлашувчи Томон ҳакам тайинлаш илтимоси билан Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, иккала ҳакам ҳам ўзлари тайин этилганларидан кейин икки ой ичида Раис сайлаш масаласида муросага кела олмасалар, Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири бундай тайинлашни амалга ошириш илтимоси билан Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, ушбу модданинг 3, 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда Халқаро Суд Президенти уқтириб ўтилган вазифани бажара олмаса ёки унинг ўзи Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлатининг фуқароси бўлса, бундай тайинлаш Президент ўринбосари томонидан амалга оширилади. Агар Президент ўринбосари тегишли вазифани бажара олмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлатининг фуқароси бўлса, тайинлаш мартабасига қараб Халқаро Суд аъзоларининг навбатдагиси томонидан амалга оширилади, у Аҳдлашувчи Томон давлатларидан ҳеч қайси бирининг фуқароси бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд қонунга ҳурмат асосида қарор қабул қилади. Суд қарор қабул қилишдан олдин ишнинг ҳар қандай босқичида Аҳдлашувчи Томонларга низони дўстона йўл билан ҳал этишни таклиф қилади. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар бунга. кўнсалар, юқоридаги қоидалар низонинг ҳал этилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа шартлашувларни бузмаган ҳолда суд ўзининг тартиб-қоидаларини белгилайди. Суд кўпчилик овоз билан қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўзи кўрсатган Суд аъзосига кетган харажатларни, шунингдек, ҳакамлик жараёнида кетган харажатларнинг ўзига тегишли қисмини ўзи кўтаради. Ҳакамлик суди Раисини маблағ билан таъминлаш ва бошқа мақсадларга сарфланган харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг баравар қопланади. Бироқ, суд ўзининг ҳал қилув қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бири харажатларнинг кўпроқ қисмини кўтариши лозим деб белгилаши мумкин. Бундай қарор Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суднинг қарори узил-кесил бўлиб, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун ҳам мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу (Битим) орқали Аҳдлашувчи Томонлардан бири билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори ўртасида мазкур инвестор биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялар юзасидан келиб чиқадиган ҳар қандай қонуний низо Инвестицияларга доир низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказнинг муҳокамасига топшириш таклифига розилик беради. Халқаро марказда низо келиштириш ёки 1965 йил 18 мартда Вашингтонда имзолаш учун очилган «Давлатлар билан бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицияларга доир низоларни ҳал этиш бўйича Конвенцияга мувофиқ суд йўли билан ҳал этилади. Низо келиб чиққунга қадар бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторининг назоратида бўлган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори Конвенциянинг 25 (2-b) моддасига мувофиқ Конвенция мақсадларининг ижроси йўлида биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари эга бўлган ҳуқуқларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма розилигига биноан ушбу Битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати ва тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг кучга кириши масаласи хусусида Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг миллий қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий тартибларнинг бажарилиши тўғрисида ноталар алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги нота олинган кун ушбу Битим кучга кирган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн йил давомида амал қилади. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни тегишли муддат тугашига ўн икки ой қолгунига қадар ушбу Битимни амалдан тўхтатиш нияти ҳақида хабардор қилмаса, Битим навбатдаги беш йиллик даврга ўз ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим денонсация қилинган тақдирда, унинг 1—11-моддалари қоидалари ушбу Битим амалдан тўхтатилган пайтга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр ичида ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 1995 йил 4 сентябрда, Тошкент шаҳрида, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, грузин ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш мақсадлари учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)