Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумaни ҳокимининг
Қарори
Жарқўрғон туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори ва Сурхондарё вилоят ҳокимининг ушбу мазмунда 2013 йил 31 декабрдаги 246-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 99-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва Сурхондарё вилоят ҳокимининг ушбу мазмундаги 2013 йил 31 декабрдаги 246-сон қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жарқўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги параметрлари 1-иловага* мувофиқ:
туман маҳаллий бюджетининг даромадлари, харажатлари ҳамда давлат бюджетидан маҳаллий бюджетга ажратиладиган мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдори 2-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджети айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 4-иловага* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 5-иловага* мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 6-иловалар берилмайди.
3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Э. Сапаров)га:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларнинг манбалари кесимида тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан тўлиқ ва сифатли мониторинг амалга ошириш;
туман маҳаллий бюджетининг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлашда фаол иштирок этиш;
туман маҳаллий бюджетининг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш;
маҳаллий бюджет ижросининг бюджет ҳисобини юритиш ва туман ҳокимлигига ҳар чорак якуни билан бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида ҳудудлардан тушадиган барча солиқ ва тўловларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида туманга бериладиган мақсадли субвенция ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ҳажмига ўзаро ҳисоб-китоблар орқали аниқлик киритиб бориш топширилсин.
4. Туман ҳудудидаги барча бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар:
муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли ҳужжатларни судларга, ғазначилик бўлинмаларига ўз вақтида тақдим этсин;
шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида, тўлиқ таъминласин.
5. Туман маҳаллий бюджетининг харажатларига ва харажатлари ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С. Тошбоев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким У. ТУРАПОВ
Жарқўрғон т.,
2014 йил 11 февраль,
72-сон