Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумaни ҳокимининг
Қарори
Жарқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг 2015 йил 20 январдаги 43-сонли «Жарқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2016 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами — 2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2014 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Жарқўрғон туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2014 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Жарқўрғон туман давлат инспектори (С. Сулаймонов) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикни ўтказишда:
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. 2014 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Жарқўрғон туман давлат инспектори (С. Сулаймонов) 2-иловага* асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. 2014 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.
8. Тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари П. Жўраев зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким У. ТУРАПОВ
Жарқўрғон т.,
2014 йил 26 февраль,
139-сон