Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 17-сон, 229-моддаси) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, (Ўртачирчиқ тумани Мудофаа ишлари бўлими, Ўртачирчиқ тумани Ички ишлар бўлими, Ўртачирчиқ тумани Миллий хавфсизлик хизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофиқ 2014 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (А. Жуманов)га юклатилсин.
5. Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг 2013 йил 10 майдаги 224-сонли «Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2013 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи У. Суюнбоев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Тўйтепа ш.,
2014 йил 28 январь,
43-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 43-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, фермер, хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Ҳудудлар ва ММТП лар номи |
Техник кўрикдан ўтказиш муддати |
Эслатма |
|
1. |
Охунбобоев ҳудуди |
02.02.2014 й. |
|
|
2. |
Ким Пен Хва ҳудуди |
05.02.2014 й. |
|
|
3. |
Гулистон ҳудуди |
07.02.2014 й. |
|
|
4. |
Дўстлик ҳудуди |
10.02.2014 й. |
|
|
5. |
Ўртасарой ҳудуди |
15.02.2014 й. |
|
|
6. |
Қорасув ҳудуди |
18.02.2014 й. |
|
|
7. |
Янги Тўлқин ҳудуди |
22.02.2014 й. |
|
|
8. |
Ҳақиқат йўли ҳудуди |
25.02.2014 й. |
|
|
9. |
Қайтмас ҳудуди |
29.02,2014 й. |
|
|
10. |
Истиқбол ҳудуди |
03.03.2014 й. |
|
|
11. |
Янги Турмуш ҳудуди |
06.03.2014 й. |
|
|
12. |
Роватак ҳудуди |
1 1.04.2014 й. |
|
|
13. |
Ўзбекистон ҳудуди |
16.04.2014 й. |
|
|
14. |
А. Икромов ҳудуди |
18.02.2014 й. |
|
|
15. |
Навоий ҳудуди |
22.04.2014 й. |
|
|
17. |
Соф оқ олтин ҳудуди |
29.04.2014 й. |
|
|
18. |
Тош ДАУ ҳудуди |
03.05.2014 й. |
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 43-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
|
Гуруҳ раҳбари: | ||
| Туман давлат техника назорати инспектори |
— |
А. Жуманов |
|
Гуруҳ аъзолари: | ||
| Туман Фермерлар Кенгаши раиси |
— |
А. Тошхўжаев |
| Туман КСХБ мутахассиси |
— |
А. Субанов |
| Ким Пен Хва Агротехсервис ММТП раҳбари |
— |
Д. Омонов |